Жадвал 7. Моллар ва паррандаларнинг озуқларга бўлган эхтиёжи ва унинг таъминоти. Ушбу жадвалда пода харакати хужжати бўйича хўжаликдаги чорва молларининг турлари бўйича талаб этиладиган озуқалар миқдори озуқа бирлигида, шу жумладан концентрат озуқа ва унинг жами қиймати аниқ ҳисоб-китоб қилинади. Бундан ташқари талаб этиладиган озуқанинг қанча миқдори сотиб олиниши ва унинг қиймати, шунингдек 1 цент.маҳсулотга сарфланадиган озуқа бирлиги меъёрлар қўлланмасининг 17-30 жадвалларига асосан аниқланади.
Жадвал 8. Чорвачилик маҳсулотларининг таннархи. Ушбу жадвални тўлдиришда “Бизнес-режа”нинг 3-жадвалини тўлдириш тартибида, шунингдек меъёрий қўлланмадаги меъёрлардан келиб чиққан ҳолда, киши/соати, озуқа миқдори ва ёқилғи-мойлаш материаллари белгиланади ҳамда уларнинг қийматлари жорий йил баҳосида ҳисобланади.
Жадвал-9. маҳсулот баланси.Ушбу жадвални тўлдиришда хўжаликнинг1997 йил ҳисоботида маҳсулотлар турлари бўйича қолдиқ олинади ва унинг миқдори 3-4 графаларда кўрсатилади. 1998 йилда ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари бўйича миқдор ва қийматлари 5-6 графаларда, сотиб олинадиган ва бошфа киримлар миқдор ва қийматлари эса 7-8 графаларда кўрсатилади. Жами кирим қилинган маҳсулотлар тури миқдор ва қиймат ҳолида 9-10 графада жамланади.
Йил давомида чиқим қилинадиган жами маҳсулот турлари, шу жумладан давлат буюртмаси ва шартнома асосида сотиладиган маҳсулотлар миқдори ва қиймати 11-12 графаларда хўжалик аъзоларига ва иссиқ овқат учун ишлатиладиган маҳсулот турллари миқдори ва қиймати 13-14 графаларда, эркин бозорда сотиладиган маҳсулотлар 15-16 графаларда, бартер асосида айирбошланадиган маҳсулотлар 17-18 графалар, хўжаликнинг чорва моллари ва уруғлик фондиган ажратиладиган маҳсулотлар 19-20 графаларда кўрсатилиб, жами кирим маҳсулотларидан (9-10 графа) юқорида кўрсатилган чиқимлар чиқарилиб, йил охирида қолдик миқдори маҳсулот турлари бўйича режа таннархида кўрсатилади. (21--22 графалар).
Жадвал-10. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш.Ушбу жадвални тўлдиришда маҳсулотлар миқдори (графа-1) кўрсаткичи, кондицион хисобга ўтган ва табиий ҳолларда олинади. Сотиладиган маҳсулотларининг таннархи (графа-2) бизнес-режанинг 3-8-9 жадвалларидан келиб чиққан ҳолда тўлдирилади. Маҳсулотларни сотишдан тушган пул даромадини ҳисоблашда (графа-3) уларга белгиланган давлат буюртмалари алоҳида ҳисоб-китоб қилиниб, шартнома асосида сотиладиган қисмига қўшилади ва ўртача нарх чиқарилади. Ҳар бир маҳсулот учун фойдалилик даражаси 25-30 фоиздан қўшиб, сотиладиган маҳсулот миқбдорига кўпайтирилади ва олинган суммани 3-графага туширилади.