Суғурта тўловлари (16-графа)-“Ўзагросуғурта” Республика ташкилоининг худудий бўлинмалари билан ихтиёрийлик асосида маҳсулот турларига алоҳида шартнома тузилади ва ушбу графага қўйилади.
Умумий ишлаб чиқариш харажати (17-графа).Бу харажатга хўжаликнинг штат жадвалида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳамма тўрлари, ҳамда хўжалик харажатларининг ҳисоб-китоби экин турлари бўйича олиб борилади. Ушбу харажат миқдори умумий харажатдан уру* қиймати чегиришидан қолган қисми мутаносиб тақсимланиб, экин турларига олиб борилади.
Бошқа харажатлар (18-графа).Юқорида кўрсатилган харажат турларига тааллуқли бўлмаган, аммо ишлаб чиқариш билан бо*лиқ бўлган харажатлар ушбу графада экин турлари бўйича кўрсатилади.
Юқорида кўрсатилган барча харажат турларинингқийматдаги йи*индиси 4-графада ифода этилади. Маҳсулот турлари бўйича жами харажатлар суммасидан қўшимча маҳсулот қийматини чегиришдан қолган суммасини (4-графа) маҳсулот миқдорига (20 графа) тақсимланганда (4-графа:20-графа) 1 центнер маҳсулотнинг таннархи аниқланади ва 23-графада қайд этилади.
Маҳсулотлар ҳосилдорлигини аниқлашда, уларнинг асосий ва қўшимча маҳсулотлари аниқ белгиланиши 20-графада қайд этилиб, белгиланган миқдори (20-графани) экин турлари бўйича экилган майдонга (3-графа) нисбати ҳар бир гектардан олинган ҳосилдорликни билдириади ва 21-графада қайд этилади.
Жадвал 4, 5, 6, 7. Моллар, паррандалар, ҳайвонлар (бош сони) ва асалари оиласи сони мавжудлиги, маҳсулдорлиги, ем-хашак сарфи. Ушбу жадвалларни тўлдиришда хўжаликнинг 1997 йилги йиллик ҳисоботи (жадвал 13) дан 6, 7, 8 –маълумотлардан олиниб, чорвачиликда пода харакати бўйича хужжат (ведомость) тузилади.
Пода харакати хужжатига асосан чорва молларининг бош сонлари йил боши ва охиридаги ўзгаришлари, кирим ва чиқимлари, уларнинг тирик о*ирлиги ва умумий баҳоси 4-жадвалда қайд этилади.
4-жадвалдан ва пода харакати хужжатидан келиб чиққан ҳолда моллар ва паррандаларнинг тирик вазни ўсиши, 5-жадвалнинг 4-5графаларида кўрсатилади.
Бундан ташқари аҳолидан шартнома асосида олинадиган маҳсулотлар: сут, гўшт, тухум, жун ва бошқа маҳсулотлар ҳам тўлиқ кўрсатилиши зарур.
Молларнинг маҳсулдорлиги (6-жадвал). Ушбу жадвалдаги моллар ва паррандалар бош сонлари 4-жадвалнинг 3-графасига мос равишда уларнинг маҳсулдорликлари ва жами маҳсулот миқдори ҳисоб-китоб қилиниб чиқарилади.