10.3. Фермер хўжалигида бизнес режа ва уни тузиш йўллари
Фермер хўжаликлари мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган тадюиркорлар сифатида кам харажатлар ҳисобига бозоргир, сифатли қишлоқ хўжаллик маҳсулотлари етиштириб, даромади миқдорини оширишни асосий вазифа даражасига кўтариш лозим. Харажатларни камайтиришнинг бирдан бир тўғри йўли бу етиштирилаётган маҳсулот бирлиги, экин майдонлари ёки чорва моллари бош сони ҳисобига сарфланаётган меҳнат ва моддий-техник ресурслар миқдорини камайтиришни йўлга қўйишдир.
Фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқиладиган бизнес режалар ушбу меъёрларга асослариши лозим.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун талаб этиладиган меҳнат ва моддий харажатлар меъёрлари ишлаб чиқилган бўлиб, улар маълум ҳосилдорлик кўрсаткичларига боғланган ва ҳосилдорлик ўзгариши билан сарф харажатлар миқдори ҳам ўзгариши мумкин.
Ҳосилдорликнинг ўзгаришига ўғитлар, меҳнат сарфи, ёқилғи миқдорига таъсир этса, бир гектарга сарфланадиган уруғлик миқдорига таъсир этмаслиги мумкин.
10.3.1-жадвал . Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун бир гектар ерга сарфланадиган меҳнат ва моддий харажатлар меъёрлари
Экин турлари
|
Ҳосилдорлик, ц/га
|
Меҳнат сарфи, киши/ соат
|
Уруғлик, кг
|
Ёқилғи, кг
|
Ўғит, жами, кг, соф ҳолда
|
Шу жумладан
|
N,
кг
|
P,
кг
|
K,
кг
|
Дон
|
42
|
134
|
220
|
164
|
420
|
210
|
147
|
63
|
Шу жумладан, ғалла
|
42
|
134
|
220
|
164
|
420
|
210
|
147
|
63
|
Пахта
|
27
|
964
|
45
|
340
|
485
|
220
|
155
|
110
|
Картошка
|
120
|
900
|
4000
|
325
|
240
|
110
|
75
|
55
|
Сабзавот
|
220
|
1680
|
20
|
200
|
285
|
135
|
95
|
55
|
Мева
|
40
|
800
|
х
|
263
|
270
|
120
|
85
|
65
|
Узум
|
40
|
2000
|
х
|
333
|
295
|
135
|
90
|
70
|
Беда
|
120
|
123
|
16
|
294
|
240
|
100
|
90
|
50
|
Макка силос
|
300
|
46
|
40
|
250
|
330
|
150
|
105
|
75
|
Жами
|
х
|
629
|
х
|
291
|
х
|
х
|
х
|
х
|
Фермер хўжаликлари маҳсулот етиштириш ва экинларни парваришлаш бўйича ишлаб чиқилган харажатлар меъёрларини мажбурий эмас, балки тавсия сифатида қараш лозим, чунки фермернинг моддий ва меҳнат харажатлари меъёридан ортиб маҳсулот таннархи ошиб кетиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 июндаги 317-сонли қарори ва еспублика Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлигини “1998-2000 йилларда пахта, бошоқли дон экинлари, шоли ва картошка экинлари майдони тўғрисидаги ” 1997йил 28 июнь 186-сонли буйруғига ва вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари томонидан хўжаликларга етказиладиган топшириқлар асосида ҳамда қолган экин турларини экишда хўжаликларнинг ўзлари бозор талабларини ўрганган ҳолда талаб этиладиган майдонларини белгилашлари, ҳосилдорлиги ўртача 3-йилликдан кам бўлмаган миқдорда белгилаб тўлдирилади.
Мехнат ва моддий харажатлар меъёри – мехнат сарфи (киши/соат), уруғ, ёқилги мойлаш материаллари ва минерал уғит Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосараи томонидан 1997 йил 7 апрел 11/48-81-сонли хати билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга талаб этиладиган меҳнат ва моддий ресурслар меъёрлари” нинг 1, 6, 9, 10, 38 – жадвалларида белгиланган ҳосилдорлигига тегишли меъёрлардан олиб қўйилади.
№1 жадвални тўлдириш учун хўжаликларда экин турлари бўйича, тупроқларнинг хусусиятларига кўра эса минерал ва маданий ўғитларнинг аниқ хисоб-китоби бўлиши ва иш хисоб-китоблар асосида хўжалик бўйича ҳар бир экин экиладиган майдон тупроғининг хусусиятларига кўра эса минерал ва маданий ўғитларнинг аниқ ҳисоб-китоби бўлиши ва иш ҳисоб-китоблар асосида хўжалик бўйича ҳар бир экин экиладиган майдон тупроининг хусусиятларига кўра уруғ, ёқилғи мойлаш материаллари минерал ва маданий ў*итларнинг талаб меъёри тўғрисида ҳисоб-китоб чиқарилади.
Жадвал–2. “Ердан фойдаланиш”. Ушбу жадвал -1.XI.1997 йилги кўрсаткичка асосан (29.қ/х) тўлдирилади.
Жадвал–3. Деҳқончилик маҳсулоти ишлаб чиқариш.
Ушбу жадвални тўлдиришда белгиланган меъёрлар (жадвал 1.) экин майдонларига кўпайтирилиб киши/соати, уру*лик, ЁММ ва ў*итлар миқдорлари аниқланади ва 5, 7, 9, 11 графаларга (устунларга) қўйилиб, уларнинг қийматлари жорий йилдаги хўжаликга кирим қилинадиган баҳолар билан ҳисобланади. Энг аввало хўжаликларда ҳар бир экин тури бўйича агротехника чора-тадбирлари тузилган бўлиши ва шунга асосан 3-Жадвал ҳисоб-китоб қилиниб тўлдирилади.
Солиқ тўловлари Республика хукумати томонидан белгиланган меъёрлар даражасида ҳисоб-китоб қилиниб, маҳсулот таннархига қўшилмаган ҳолда хўжаликнинг молиявий натижасида кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |