Мажбурий суғурта давлат қонунлари ва тартибларида белгиланган ҳолда амалга оширилиб, давлат мажбурий суғуртаси давлат томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Суғурта ташкилоти мажбурий суғурта қилинган объектларнинг устидан назорат оллиб боради.
Ихтиёрий суғурта томонларнинг ўз ихтиёри билан амлга оширилади. Суғурталанувчи ва суғурталовчининг ҳақ ҳуқуқлари суғурта шартномаларида кўрсатилиб амалга оширилади.
Суғурта шартномасини тузиш учун суғурталанувчи суғурталовчига белгиланган шаклда ёзма равишда ариза тақдим этади ёки суғурта шартномаси тузиш ниятида эканлиги ҳақида ммкин бўлган бошқа усулда маълум қилади.
Суғурта шартномасида суғурталанувчи ва унинг ҳуқуқий вориси, суғурталовчи, суғурта пулиҳамда суғурта бадалининг миқдорлари, шартноманинг амал қилиш муддати кўрсатилади, суғурта ҳодисаси тавсифи берилади ва бошқа шартлар қайд этилади.
Экинлар ҳосили суғуртаси 1997 йилдан қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулки ва экинларни ихтиёрий суғурта шартномалари тузиш орқали иш ташкил этилмоқда.
Суғурта объекти қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳисобланади. Кишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили суғуртаси уларнинг музлаш, гармсел, дўл, сел, суғориш манбаларидаги сувсизлик ёки камсувлик сабабли, сув босиш, зараркунандалар, ёнғин натижасида нобуд бўлиш ёки зараланиши ва кучли шамол ҳамда узоқ давом этган ёғингарчилик натижасида ётиб қолиш каби ҳодисалар юзасидан ўтказилади.
Суғурта шартномаси маҳсулот етиштирувчиларнинг ёзма аризасига асосан, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзагросуғурта» ДАСК тасдиқлаган экиш тақвими муддатларидан кечиктирилмаган ҳолда тузилади. Компания томонидан Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларига ғалла ва пахта ҳосилини суғурталаш учун катта имконият берилган бўлиб, ғалла ҳосили буича 1 мартгача, пахта ҳосили бўйича 1 майгача шартнома тузилади. Шартнома экин униб чиққанидан сўнг тузилади ва қуйидаги маълумолар илова қилиниши керак:
экинларнинг тўлиқ униб чиққанлиги ва ривожланиш даражаси тўғрисида;
кўчатларнинг қалинлиги меъёрий талабларга жавоб бериши тўғрисида.
Шартнома экин униб чиққанидан сўнг тузилади ва қуйидаги маълумотлар илова қилиниши керак:
- экинларнинг режа бўйича экилганлиги тўғрисида маълумот;
- экинларнинг тўлиқ униб чиққанлиги ва ривожланиш даражаси тўғрисида маълумот;
-кўчатлар қалинлигинингмеърий талабалар жавоб бериши тўғрисида маълумот ;
Мазкур ҳужжатлар бўлмаса шартнома кучга кирмайди.
Суғурта тўловларини ҳисоблаш учун қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг қиймати хўжаликнинг ҳисоб китоби ва бошланғич ҳисобот ҳужжатлари бўйича мазкур йилда режалаштирилган 1 га экин майдонидан олинадиган ҳосмлдорлик (охирги уч йил ичида олинган ўртача ҳосилдорликдан юқори эмас) маҳсулотни сотиш нархи ва экин майдонига асосан ҳисобланади.
Агар мазкур йилда режалаштирилган ҳосилдорлик охирги уч йилдаги ўртача ҳосилдорликдан ортиқ бўлса, суғурта тўловлари ўртача уч йиллик ҳосилдорлик бўйича ҳисобланади.
Агар хўжалик охирги уч йил давомида эркин экиб, уч йилдан биронтасида ҳам ҳосил олинмаган бўлса, шу экин тури суғурта қилинмайди.
Пахта, ғалла, шоли экинларига суғурта тўлов ҳисоблашда давлат тмонидан тасдиқланган прейскурант баҳоси асос қилиб олинади.
Йил давомида фермер хўжалиги мулкининг таркиби ва қиймати ўзгарса ҳам суғурта тўловлари қайта ҳисобланмайди. Ҳар бир қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилниниг қиймати алоҳида ҳисобланади.
Суғурта тўловлари тариф ставка (миқдор) лари ҳар йили кўрилган зарага асосланиб, қайта куриб чиқилади.
Ҳисобланган суғурта тўлолари ҳисобга келиб тушгач, суғурталанувчига суғурта полиси (3-илова) ёзиб берилади. Суғурта полиси, суғурта ҳодисаси юз берганда, суғурта қопламаси тулаш учун асосий ужжатлардан биридир.
Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг зарарланиши ёки нобид бўлиши суғурта ҳодисаси ҳисобланади. Суғуртаҳодисаси юз берганда қишлоқ хўжалик корхонаси бу ҳақида суғурта бўлимига уч кун ичида хабар бериши шарт. Қишлоқ хўжалиги экинлари учун суғурта тўловларини ҳисоблашда қабул қилинган бир гектар ҳосилнинг қиймати билан ҳисобот йилида бир гектар майдонда етиштирилган ўртача ҳосилдорлик қиймати орасидаги фарқ хўжалик кўрган зарар ҳисобланади.
Суғурта шартномаси суғурталанувчининг суғуртага олинаётган мулкнинг рўйхати тўлиқ акс этирилган аризаси асосида тузилади. Суғурта шартномаси тузилгандан сўнг Ушбу ариза шартномаларнинг ажралмас қисми бўлиб қолади. Суғурта шартномаси бир йил муддатга тузилади. Суғурта шартномаси суғурталовчининг ҳисоб рақаига пул келиб тушган кундан бошлаб кучга киради. Агар шартномада берилган кунгача суғурта бадали туланмаса, шартнома тузилмаган ҳисобланади. Суғурта шартномаси амал қилиш мудждати тугаши шартномада кўрсатилган кунининг бир кун олдинги кунини тугаши билан якунланади.
Суғурта шартномаси ёзма равишда тузилади ва ёзма равишда тузилмаган шартнома ҳаққоний эмас деб ҳисобланади. суғурта тўловлари тушгандан сўнг суғурталанувчига суғурта полиси ёзиб берилади.
Суғурталанувчининг суғурталовчига ёзма равишда ариза билан суғурта ҳодисаси рўй бергани тўғрисида барча зарурий ҳужжатларни илова қилган ҳолда (ёнғиндан ҳимоя қилиш бўлимининг, ички ишлаб бўлимининг, гидрометеорология бошқармасининг маълумотномаси) мурожат қилиш шарт.
Зарар миқдори ва суғурта ҳодисаси сабаблари суғурталовчи томонидан жойида кўриб чиқилиб, экспертиза ва ҳужжатлар асосида аниқланади.
Суғурта қопламаси барча керакли ҳужжатлар расмийлаштирилиб бўлгандан кейин беш банк куни мобайнида тўлаб берилади. Аниқланган суғурта қопламаси хўжаликдан 29 шаклдаги қишлоқ хўжалик статистик ҳисоботи олингач 60 %, қолган 40 % эса хўжаликнинг йиллик ҳисоботи тасдиқлангач, тўлаб берилади.