Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Фермер хўжаликларда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш харажатларини кредитлаш



Download 2,49 Mb.
bet74/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

10.5. Фермер хўжаликларда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш харажатларини кредитлаш


Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари орқали кредитлаш Ўзбекистон Республкаси Молия вазирлининг 2003 йил 8 ноябрдаги 124 сонли, Марказий банк бошқарувининг 2003 йил 8 ноябрдаги 242-В бонли қарорлари билан тасдиқланган ва Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 6 январда 1285 рақам билан рўйхатга олинган “Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажтларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида Низом” асосида амалга оширилади.
Низом 2003 йил ҳосилидан бошлаб Бузоро, Наманган, Фарғона, Хоарзм вилоятларида жойлашган фермер хўжаликларига, 2004 йил ҳосилидан бошлаб Андижон, Жиззах, Навоий, Самарқанд вилоятларидан жойлашган фермер хўжаликларига ва 2005 йил ҳосилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятида жойлашган фермер хўжаликларига давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини молиялаштириш учун тижорат банклари ва бюджетдан ташқари фондлар ҳисобидан қуйидаги кредит ажратмалари берилади.


10.5.1-жадвал. Республикадаги деҳқон ва фермер хўжаликларига тижорат банклари ва бюджетдан ташқари фондлар ажратилган кредитлар. (млн. сўм)

Ҳудудлар номи

Деҳқон ва фермер хўжаликларига ажратилган кредитлар, млн.сўм

2005 йилда 2004 йилга нисбатан

2004 йилда

2005 йилда

Фарқи (+;-)

Сони

Миқдори

Сони

Миқдори

Сони

Миқдори

Қорақалпоғистон Республикаси

498

996

538,9

1077,8

40,9

81,8

Андижон

841,5

1683

1008,75

2017,5

167,25

334,5

Бухоро

1710

3420

1715,1

3430,2

5,1

10,2

Жиззах

1212

2424

1220,5

2441

8,5

17

Қашқадарё

1388,5

2777

1410,3

2820,6

21,8

43,6

Навоий

948,5

1897

965,1

1930,2

16,6

33,2

Наманган

416

832

619,75

1239,5

203,75

407,5

Самарқанд

1814,5

3629

1822,65

3645,3

8,15

16,3

Сурхондарё

787

1574

852,8

1705,6

65,8

131,6

Сирдарё

1401

2802

1413,25

2826,5

12,25

24,5

Тошкент

1362

2724

1376,85

2753,7

14,85

29,7

Фарғона

1540,5

3081

1253,05

2506,1

-287,45

-574,9

Хоразм

682,5

1365

998,8

1997,6

316,3

632,6






















ЖАМИ

14602

29204

15195,8

30391,6

593,8

1187,6

2004 йилда 14602 фермерга 29204 миллион сўм кредит берилган бўлса 2005 йилда 15196 фермерга 30391,6 млн.сўм кредит берилди. 2004-2005 йилларда кредит миқдори 1187,6 млн.сўмга ошди.


Кредитлар фермер хўжаликларига улар томонидан давлат эҳтиёжлари учун сотиладиган ғалла ва пахта хом-ашёси қийматининг 50 фоизигача миқдорида берилади. Фермер хўжаликлари томонидан давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган маҳсулот ҳажмининг қиймати “Ўзпахтасаноат” уюшмаси ва “Ўздонмаҳсулот” ДАК корхоналари (бундан кейинги матнда-тайёрлов корхонлари) билан тузилган контрактация шартномаларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.
Бкнда, кредит миқдори тайёрлов корхоналари томонидан фермер хўжалигига етказиб бериладиган уруғлик маҳсулот қийматига камаяди. Кредит миқдорини аниқлаш учун кредит шартномасини тузиш вақтида харид нархлар асос қилиб олинади. Харид нархлари тасдиқлангач, кредит миқдори қайта ҳисоблаб чиқилиши лозим.
Мазкур кредитлар фақат қуйидаги мақсадлар учун берилиши мумкин:

  • иш ҳақи ва унга тегишли ажратмаларни тўлаш учун;

  • минерал ўғит ва ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилиш учун;

  • ёқилғи мойлаш материалларини харид қилиш учун;

  • МТПлар, Муқобил МТПлар, СФУлар (сувдан фойдаланувчилар уюшмаси) ва бошқа шахсларнинг хизматларига тўловлар учун;

  • хўжалик ихтиёридаги техникаларга эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун;

  • молиявий лизингга берилган техника воситаларининг лизинг тўловлари учун;

  • электроэнергия тўловлари учун;

  • плёнка остига экиладиган пахтага полиэтилен плёнкасини харид қилиш учун;

  • коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш хизматларига тўловлар учун;

  • ягона ер солиғи тўлови учун.

Бериладиган кредит миқдорини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишло ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган агротехкарталардан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир қишлоқ хўжалиги экини бўйича ҳар бир харажат турининг энг кўп меъёри (қишлоқ хўжалик йилининг тегишли даврлари ёйилмаси билан) ҳар йили ҳосил учун тасдиқланади.
Фермер хўжалигининг бирор бир харажат тури бўйича тўловларга эҳтиёжи бўлмаган ҳолларда, мазкур ой учун умумий ажратилган маблағлар фермер хўжаликлари томонидан бошқа рухсат этилган эҳтиёжлари учун (иш ҳақидан ташқари) ўрнатилган йиллик меъёр доирасида ишлатилиши мумкин.
Кредитлар тегишли қишлоқ хўжалик маҳсулоти бўйича фермер хўжаликлари билан якуний ҳисоб-китоблар якунлангунча, лекин 18 ойдан кўп бўлмаган муддатда, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади. Бу кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаси йиллик 5 фоиз миқдорида белгиланиб, унинг 2,5 фоизи банк маржасини ташкил қилади.
Фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузилгандан сўнг, тўлов шартномаларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари, фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи ҳар бир банк филиали бўйича маълумот тайёрлаб, кредитлашни расмийлаштириш учун уларнинг вилоят филиалларига тақдим этилади. Банкларнинг вилоят филиаллари ўз навбатида бу маълумотларни фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи филиалларга етказади.
Кредит олиш учун фермер хўжаликлари уларнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағига хизмат кўрсатаётган банкка ариза билан мурожжат этади.
Аризага қуйида ҳужжатлар илова қилинади:

  • тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномаларини нусхалари;

  • бизнес режа;

  • сўнги ҳисобот даври учун Давлат солиқ хизматининг маҳаллий органи томонидан тасдиқланган бухгалтерия баланси (1 шакл, дебиторлик-кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумотнома (2а шакл), муддати 90 кундан ошган қарздорларга солиштирма далолатномалар, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2 шакл).

Имтиёзли кредитлар қайтишини таъминлаш мақсадида, банк давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом-ашёси ва ғалла етиштиришни молиялаштиришмақсадида фермер хўжаликларига берилган имтиёзли кредитлар қайтарилиши бўйича ўзининг тадбиркорлик ҳавфини суғурта қилиш мумкин. «Ўзагросуғурта» компаниясининг имтиёзли кредитларининг қайтмаслиги ҳавфини суғурталаш шартномалари бўйича суғурта бадаллари ҳажми олинаётган кредит суммасининг 1,25 фоизи миқдорида бўлади ва тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади. Тақдим этилаётган кредит миқдори «Ўзагросуғурта» ДАСК Билан келишилган суғурта пулидан кўп бўлмаслиги зарур. Барча зарур хужжатлар тақдим этилгандан сўнг, банк фермер хўжалигининг аризасини кўриб чиқиши ва 5 кун муддат ичида у билан кредит шартномаси тузиши лозим.
Кредит шартномаси тузиш билан бир вақтда фермер хўжалигига ссуда ҳисоб варағи очилади. Тўловлар ссуда ҳисоб варағидан, қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосан, нақд пулсиз шаклда (иш ҳақидан ташқари) фақат ушбу Низомда кўрсатилган мақсадлар учунгина амалга оширилади.
Тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • ойлик иш ҳақи тўловлари учун агротехкарталарда белгиланган меъёрларда;

  • минерал уғит ва ўсимликларни кимёвий воситалари учун тўловлардан, маблағлар «Ўзқишлоқхўжаликкимё» ДАК, «Ўзкимёсаноат» ДАК тегишли корхонасининг махсус 23222 ҳисоб рақамига ўтказилади. Био маҳсулотларни ширкат хўжаликларидан сотиб олишда, маблағлар уларнинг махсус 23222 ҳисоб рақамига ўтказилади;

  • “Ўзагромашсервис” уюшмаси МТПларнинг хизматлари учун тўловларда, маблағлар тегишли равишда бўлиниб 50 фоизи уларнинг махсус 23218-сонли ва қолган 50 фоизи 23210 (23220) сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;

  • ёқилғи–мойлаш маҳсулотлари ва электроэнергия учун “Ўзнефтмаҳсулот” компанияси, “Ўзбекэнерго” ДАК корхоналари ва ширкат хўжаликларига тўловларда, маблағлар уларнинг махсус 23210 (23220) ҳисоб рақамига ўтказилади;

  • муқобил МТПлар, СФУлар, бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳамда олинган маҳсулотлар учун тўловларда, маблағлар ушбу хўжалик юритувчи субъектларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.

Кредитлардан фойдаланилганлик учун фоизлар кредитнинг амалдаги қолдиғига ҳар куни ҳисоблаб борилади ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан:

  • ғалла етиштиршни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича йилнинг июл ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача;

  • пахта хом-ашёсини етиштириш молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича йилнинг ноябр ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача ундирилади.

Бунда фермер хўжаликлари кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтаришлари мумкин.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish