X боб. фермер хўжалигининг иқтисодий фаолиятини ташкил этиш ва унинг иқтисодий алоқалари
10.1. Иқтисодий алоқалар тушунчаси. Шартнома ва уни тузиш йўллари
Фермер хўжалиги фаолиятида ишлаб чиқариш, иқтисодий, ҳуқуқий муносабатлар асосила шакланада ва юқори самарадорликка эришилади. Моддий таъминот, сервис хизматлари билан ферме хўжалиги ўртасидаги иқтисодий алоқалар замирида иқтисодий манфаат шаклланиб, хўжалик юритишнинг иқтисодий механизмлари орқали тартибга солинади. Хўжалик юритишнинг иқтисодий механизмларига ржалаштириш, баҳо, солиқ, молиялаштириш ва крелитлаш, шартномавий муносабатлар ва ҳоказолар киради.
Уларни фермер хўжаликлари билан бошқа корхонлар ўртасидаги иқтисодий алоқалари асосида амалга оширилади
Фермер ххўжаликларининг иқтисодий алоқалари бир-бири билан бўладиган алоқалар олди-сотди, ўзаро ёрдам, пуллик ёрдам ва бошқа асослари киради. Фермер хўжаликлари бир-бирини қуллаб-қувватлаб фаолият кўрсатади. Улар биргаликда техника, ишчи кучи, сервис хизмат кўрсатувчи соҳа хизматларидан фойдаланадилар.
Фермер хўжаликларининг бошқа тармоқ (саноат, айниқса қайта ишлаш, уруғлик, минерал ўғитлар, техника билан таъминловчи тармоқлар корхоналари ва ҳ.к.) билан иқтисодий алоқалари шартнома асосида олиб борилади. Шартномада шартнома шартлари тўлиқ кўрсатилган бўлиб, ҳар иккала томон манфаатлари йўлида амалга оширилади.
Фермер хўжаликлари ёлланма ишчи ходимлари билан иқтисодий алоқаларини меҳнат шартномаси асосида олиб боради. Давлат органлари билан эса солиқ, нафақа таъминоти, экология, банк, молия, суғурта тизимлари билан иқтисодий алоқалар олиб боради.
Мамлакатимиз бозор иқтисодиётига ўтиши муносабати билан турли мулкчилик шаклларида фаолият кўрсатаётган субъектлар уртасидаги муносабатлар конуний хужжатлари асосида ташкил этилмоқда. Чунки, ҳуқуқий ёки жисмоний шахслар (субъектлар) ўртасида тузиладиган барча турдаги шартномалар уларнинг молиявий фаолиятини қонунчилик йўли билан мувофиқлаштиради, ҳақ -ҳуқуқларини белгилайди ва ҳимоя қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 29 августдаги «Хўжалик юритувчи субьектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида» ги қонунда ўз аксини топди ва ўзаро иқтисодий муносабатлар қонун йўли билан ҳимояланди.
Фермер хўжаликларнинг бошка корхона ва ташкилотлар билан буладиган иктисодий муносабатлари шартнома асосида амалга оширилмокда.
Фермер хўжаликлари пахта, ғалла, мева, сабзавот, полиз, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришдан истеъмолчига еткизиб бериш жараёнларида турли тайёрловчи, қайта ишловчи ва сервис хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар билан тузиладиган шартномалар асосида фаолият кўрсатмоқда.
Аксарият фермер хўжаликлари маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича тегишли хўжалик субъектлари билан шартномалар тузишда маҳсулотларни ҳимоялаш, яъни суғурталаш, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий маслаҳат марказлари хизматларидан, чет эл инвестициялари ёки микро кредитларни ишлаб чиқариш фаолиятига жалб қилиш ишларида қийинчиликларга дуч келмоқда.
Фермер хўжаликларининг тайёрловчи, хизмат кўрсатувчи ва қайта ишлаш корхоналари билан тузаётган шартномалардан томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир томонлама тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи корхоналари фойдасига ҳал бўлмоқда.
Шу сабабли кўплаб фермер хўжаликлари асоссиз равишда зарар кўрмоқдаллар.
Чунки фермер хўжаликлари рахбарларининг шартнома тузиш бўйича етарли иқтисодий –ҳуқуқий билим ва малакалари етишмаслигини билдирмоқда.
Республикада фермер хўжаликларини ривожланаётганини ҳисобга олиб, шартнома муносабатлари ва уларнинг моҳияти ҳақида тушунча бериш уларнинг фаолиятини такомиллаштиришига ката ёрдам беради. Томонлар ўртасида шартноманинг келишув шартлари Ўзбекистон Республикаси «Фуқоралик кодекси»да «Икки ёки бир неча шахснинг фуқоролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади»-деб изоҳ берилган.
Юридик ва жисмоний шахслар ҳам ўзаро келишган ҳолда қонунчилик ҳужжатлар асосида бир-бирлари билан шартнома тузишлари мумкин.
Томонлар шартнома тузилишдан олдин, шартномани тузишдан мақсад, унинг моҳияти, оқибати томонларнинг молиявий ҳолатига таъсирини тўла ўрганиб чиқишлари керак.
Шартномани тузиш икки босқични биринчи томон таклиф этиши (оферта дейилади) ва иккинчи томон ушбу таклифини қабул қилиши ёки қабул қилмаслиги (акцепт дейилади) босқичларини ўз ичига олади.
Шартномалар эркин тузилади. Уни мажбурий тарзда тузиш қонунчилик ҳужжатларига асосан тақиқланади ва жиноят ҳисобланади.
Шартнома битта маҳсулот ёки хизмат турига тузилиши мумкин. Шунингдек, айрим ҳолларда бир неча маҳсулот ёки хизмат турларига шартномалар тузишига тўғри келади. Бундай шартномалар аралаш шартномалар турига киради.
Тузилаётган шартномалар бешта муҳим ва бита қўшимча бўлимдан иборат бўлиб, унда кириш, шартнома мазмуни , томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, томонларнинг жавобгарлиги ва қўшимча шартларидан иборат. Шартнома тузишдан томонларнинг розиликлари билан уларга қўшимчалар қилиниши ёки илова тақдим этилиши мумкин. Бундай ҳолларда фермер хўжаликлари раҳбарлари шартноманинг қайси асосий шартлари қонунчиликда бевосита белгилаб қуйилганлигини ва қайси шартлар ўзаро келишиш йўли билан тузилишини билиш керак
«Фуқаролик кодекси» нинг 364-моддасига мувоффиқ томонлар шартноманинг барча асосий ва қўшимча шартлари бўйича ўзаро келишув асосида имзоланган шартнома тузилган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |