Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Шартномаларнинг кириш қисмида



Download 2,49 Mb.
bet66/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

Шартномаларнинг кириш қисмида:
- шартноманинг тўлиқ номи (матни, ҳар хил талқин қилмаслиги учун) ва рақамии;
- имзо чекилган йил, ой ва кун, яъни томонларнинг имзо чекан вақти, энг муҳими шартнома муддати, яъни унинг кучга кирган вақт ива унинг охирги муддати;
- имзо чекилган жой;
- томонларнинг манзилгоҳлари, тўлиқ номлари, уларнинг ҳуқуқий мақоми;
- шартномалар матнининг қисқа ва тушунарли бўлиши учун тарафлар номланиши зарур. Масалан, маҳсулот етказиб бериш шартномасида «Маҳсулот етказиб берувчи» ёки «Сотиб олувчи», ижара шартномаисида «Ижарага берувчи» ва «ижарага олувчи» ёки шунга ўхшаш «Таъминотчи», «Истеъмолчи», «Буюртмачи» бошқа номлар аниқ кўрсатилиши шарт.
Шартноманинг мазмунида унинг ма қсади, умумий суммаси, миқдорига таъриф берилади ва улар ўзаро келишилган ҳолда Ушбу бўлимда батафсил акс эттирилади.
Шартнома мазмуни деҳкон ва фермер хўжаликларининг қандай турдаги маҳсулот етказиб бериши, сотиши, хизматдан фойдаланиши каби йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда асосий шартлар билан биргаликда томонларнинг ўзаро келишувларига асосан белгиланган шартлар ҳам акс эттирилиши, шунингдек маҳсулот ёки хизмат турининг ўлчов бирликларининг тўғри қўйилишига алоҳида эътибор берилиши лозим.
Шартномаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қисмида шартнома шартларини бузган томонга нисбатан қўлланиладиган чоралар акс эттирилади ва улар томонларнинг ўз мажбуриятларини белгиланган муддат ва миқдорларда бажарилишини таъминлашга қаратилган бўлади.
Шартнома шартларини бузганлик ёки муддатларга риоя қилмаслик ҳолатлари учун жавобгарлик «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқИй базаси тўғрисида» ги қонуннинг 25-32- моддаларига асосан қўлланилади. Аксарият ҳолларда шартнома шартлари бузилганда, шартномани бузган томомн иккинчи томонга жарима ёки пеня тўлайди.
Ушбу қонуннинг 25-моддасига кўра товарларни етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) муддатларини бузганлик учун товар етказиб берувчи (масалан, пудратчи фермер хўжалиги ва бошқалар) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида, лекин унинг 50 фоизидан ошмаган миқдорида пеня тўлайди, шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик ва тўлов талабномасини бутунлай икки қисмини рад этганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчи (фермер, пудратчи) га ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи, лекин ушбу сумманинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорида жарима тўлайди.
Мазкур қонунда, шунингдек «Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғриси» даги Низомда кўзда тутилган бошқа жарима чораларини фермер хўжаликлари раҳбарлари яхши билишлари ва уларни тегишли корхона, ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларда ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида оқилона фойдаланишлари лозим.
Шартноманинг Бошқа шартлар бўлимида – шартноманинг кучга кириш вақти аввалдан келишилганлигини инобатга олиб, ушбу вақт ўзгариши ёки бошқа кўзда тутилган ҳолатлар юзага келган тақдирда шартномаларнинг бажарилиши қандай амалга оширилиши кераклиги ёки шартнома юзасидан шартномани бажариш давомида содир бўлиш мумкин бўлган келишмовчиликларни ҳал қилиш, шартномани ўзгартириш ёки уни бекор қилиш шартлари ва тартиб, шартноманинг асли нусхасининиг миқдори ва бошқалар кўрсатилади.
Шартноманинг имзоланишига ваколат берилган шахснинг тўлиқ исми, отасининг исми ва фамилияси, тарафларнинг манзили, почта, банк, реквизитлари, алоқа усуллари каби мулоқотлар аниқ кўрсатилиши шарт. Фермер хўжалигида контрактация шартномалари Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрда «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятларни бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора тадбирлари тўрисидаги» 383 сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга биноан «Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлаш, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тўзиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўрисида Низом» тайёрланди ва тасдиқланди.
Мазкур Низомнинг амал қилиши фермер хўжаликлари билан бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, моддий техника ресурсларини етказиб бериш, механизация ишларини бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимё, агротехника хизматлари ва ҳоказо ташкилотлари ўртасида тузиладиган контратация шартномалари ўз ифодасини топади.
Контрактация шартномаларида харид қилувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини келишилган муддалада бериш, тайёрловчи эса келишилган муддатларда хақ тўлаб ушбу маҳсулотни сотиб олиш мажбуриятини олади.
Моддий-техника ресурслари таркибига кирувчи эхтиёт қисмлар, уруғлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёқили-мойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқаларни етказиб бериш юзасидан тузилган шартнома бўйича етказиб берувчи ташкилот хўжаликга ўзи ишлаб чиқарадиган ёки харид қиладиган моддий-техника ресурсларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фойдаланиш учун келишилган муддатда етказиб бериш мажбуриятини олади. Ўз навбатида хўжалик эса моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган яъни келишилган нархлар бўйича хақ тўлаш мажбуриятларини олади.
Белгиланган тартибда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш мавжуд бўлган тақдирда тайёрлов ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги хузуридаги давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалигик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишни маблағ билан таъминлаш тўрисида шартнома тузадилар.
Тузилган барча турдаги шартномалар қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга оширилиши белгиланган.
Шартномаларда, уни тузиш тартиби яъни мавзуси, маҳсулотнинг номи ассартименти миқдорининг хажми сифати нархларининг тури ва хисоб-китоблар тартиби ва шакли ҳамда муддатлари шартноманинг умумий сумаси, томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, маҳсулотни етказиб бериш тартиби ва шартлари, топшириш, қабулш қилиб олиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) жойлари ва муддатлари (давлат), шартноманинг мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун томонларнинг мулкий жавобгарлиги, шартномалар бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби ва якуний қоидалари акс эттирилади.
Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш юзасидан тузиладиган контрактация шартномаларида давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ҳамда хўжаликлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотларнинг нави ва миқдори ҳам кўрсатилади.
Янги Низомга мувоффиқ, шартномаларни ўз вақтида тузиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчиларга етказиб бериш, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларга юклатилади ва уларнинг жавобгарлиги оширилади. Ушбу корхоналарнинг вакиллари шартномалар тузиш учун бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ва тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ташкилотларга юклатилади ва уларнинг жавобгарлиги оширилади. Ушбу корхоналарнинг вакиллари шартномалар тузиш учун бевосита қишлоқ хўжалиги етиштирувчилар манзилига боришлари белгилаб қўйилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ва тайёрнлов, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тўзиш, уларни рўйхатдан ўтказиш 7 та босқичда амалга оширилади:
1-босқичда асосан шартномалар тузишга агротехника тадибирлари бошланишидан бир ой олдин тайёрлов, хизмат кўрсатиш ва бошқа ташкилотлар тайёргарлик кўра бошлайди.
2-босқич. Қишлоқ хўжалик корхоналарига 7 кун мобайнида шартномаларни кўриб чиқиш ва имзолаш учун тақдим этилади.
3-босқич. Тайёрлов, хизмат кўрсатиш ва бошқа ташкилотларга шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун 3 кун мухлат берилади.
4-босқич. Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларига шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун 3 кун мухлат берилади.
5-босқич. Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларига шартномаларни рўйхатдан ўтказгандан кейин тайёрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотларга тарқатиш учун бир кун мухлат берилади.
6-босқич. Тайёрлов хизмат кўрсатувчи ташкилотларга рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 2 кун ичида шартномаларни хўжаликка етказиш топширилади.
7-босқич. Таёйрлов, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарига жами шартнома шартлари бажарилгандан сўнг 3 кун ичида шартномаларни сақлаш учун топширилади.
Янги намунавий шартномада томонларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари тўла акс эттирилган. (2-илова)




Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish