Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Инвестицияларни иқтисодий самарадорлиги ва уни фермер хўжаликларига жалб этиш йўллари



Download 2,49 Mb.
bet55/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

8.2. Инвестицияларни иқтисодий самарадорлиги ва уни фермер хўжаликларига жалб этиш йўллари


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Инвестиция фаолияти тўғрисида» ги қонунида фермер хўжалигига хорижий инвестицияларни жалб қилиш йўллари кўрсатилган.
Ҳалқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банклари, Осиё «Кроссроуд2 кредит компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Ўзбекистон хусусийлаштириш ва инвестициялар бўйича ҳалқаро «Ўзприватбанки» АБН АМРО банк, «Асака» банки, Акциядорлик-тижорат «Пахта-Банк», Акциядорлик-тижорат «Ўзтадбиркорбанк» каби қатор молия институтлари фермер хўжаликлари лойиҳаларни молиялаш учун қатъий валютадан кредитлар беришади.
Ҳалқаро молия корпорацияси кредитларни фақат миллий компанияларга беради, ва хозирги пайтда қўшма корхоналарни ташкил этишга кўпроқ эътиборни қаратади.
Шунингдек, ҳалқаро молия корпорацияси маслаҳат беришда ва бошқа молиялаш манбаларини жалб этишда иштирок этади. Унинг Ўзбекистондаги стратегиясининг муҳим қисми хусусий сектор, таркибий янгиланишлар ва хусусийлаштириш йўналишидаги Аниқ лойиҳаларни молиялаштиришдан иборат.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки томонидан очилган кредит йўналишлари асосан Миллий банк ва «Асака» банки орқали амалга оширилади. Яқин кунларда ишлаб чиқаришда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кредит йўналишлари акциядорлик тижорат «Пахта-банк» орқали очилиши кутилмоқда.
Кичик ва ўрта бизнес мезонларига мувофиқ келадиган хусусий , кичик, қўшма, дехкон фермер хўжаликлари ва акциядорлик жамиятлари Европа тикланиш ва тарачкқиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки кредитларининг олувчиларига айландилар.
Кредит йўналишларининг ресурсларидан хорижий ускуналар ва технологияларини харид қилишни молиялаштириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва маҳаллий хом-ашё ресурсларини қайта ишлаш, ишлаб чиқилган намунавий ёки алоҳида лойиҳалар асосида экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ва ҳалқ истеъмол моллдари иҳлаб чиқаришни кўзда тутадиган инвестиция лойиҳаларини таъминлаш билан боғлиқ дастлабки ишчи капиталини шакллантириш учун фойдаланилади.
Замонавий инвестиция сиёсатининг муҳим тамойилларидан бири ҳар турли капитални бир марталик имтиёзлар билан жалб этишдан эмас, барқарор ва ўзаро манфаатли инвестиция тартиби ҳамда реал кафолатлар беришдан иборат.
Ҳозирги босқичда ҳалқаро хорижий капитал харакатининг шакллари турли туман бўлгани ҳолда бевосита хорижий инвестициялар устувор рол ўйнайди, бинобарин улар амалга ошириладиган механизм ва каналлар доимий такомиллашиш ҳамда ривожланиш жараёнида бўлибҳон иқтисодиётидаги таркибий янгиланишлар билан биргаликда замонавийлаштиради.
Замонавий жаҳон жаҳон хўжалиги минтақавий ва ҳалқаро миқиёсда миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва фаолият кўрсатишнинг етарли даражада аниқ қоидаларга эга. Тажриба шуни кўрсатаики, уларга оқилона риоя этилиши хорижий инвестициялардан самарали фойдаланишни таъминлайди ва мусобақа тарзидаги рақобат тартиби муваффақиятли фаолият кўсатишининг гарови саналади.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish