Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Феромон тутқичлардан фойдаланиш –



Download 2,49 Mb.
bet51/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

Феромон тутқичлардан фойдаланиш – фермер хўжаликларда феромон тутқичлар билан ишлаш агроном – энтомолог ва назоратчилар томонидан амалга оширилади. Бунда ҳар бир феромон тутқич белгиланган рақамга эга бўлиши ва унинг натижалари назоратчилар томонидан махусус дафтарчага ёзиб борилиши шарт. Феромон тутқич бир неча асосий қисмлар: уяча, махсус энтомологик клей, клей суртиладиган қоғоз ва жинсий феромон шимдирилган 1,5 смли резинка найчадан иборат бўлади. Феромон тутқич олдиндан йиғилиб, назорат учун аввалига 10 гектарига битта, капалаклар уча бошлагандан сўнг бир гектарга 2 донадан ўрнатилади. Уни шамол йўналиши бўйича ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Дастааввал уч кунда бир, капалаклар уча бошлагандан сўнг эса ҳар куни назорат қилиниб, унга тушган капалаклар сони алоҳида дафтарга ёзиб борилади, эскириб қолган елимли қоғоз янгиси билан алмаштириб турилади. Кўсак қуртининг капалаклари асосан кечки пайтда ва кечаси учади. Шунинг учун уларни кечки салқинда ўрнатиб, эрталаб назорат қилгач, яна йиғиштириб олиб қўйиш яхши натижа беради, чунки жинсий феромон капсуласини жазирама иссиқдан сақлаш ҳисобига уни 10 кун эмас, балки 15-20 кун ишлатиш имконияти туғилади. Жинсий феромон капсуласини совутгичда ёпиқ шиша идишларда бир йилгача сақлаганда ҳам ўз фаоллигини йўқотмайди.


7.5. Муқобил машина-трактор паркларининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари


Республика қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки якунлари билан бир қаторда уларни чуқурлаштиришнинг муҳим омиллари ҳам юзага чиқмоқда. Ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг технологик омилларидан: техник сервис кўрсатиш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошириш, қишлоқда техника воситаларидан самарали фойдаланиш ва агротехсервис хизмати тизимида рақобат муҳитини вужудга келтириш мақсадида техник сервис хизмат кўрсатувчи нодавлат мулк шаклидаги муқобил МТПларни тузиш объектив заруратдир.
Муқобил МТПларнинг ҳуқуқий асослари деганда, агротехсервис тизимидаги бу янги хўжалик субъектини ташкил этишда ва фаолият турини белгилаб беришда мавжуд қонунлар, ҳукумат қарорлари ва бошқа бир қатор, меъёрий ҳужжатларни тушуниш лозим.
Ташкилий асосларига МТПларнинг қандай ва қайси мулк шакли асосида тузиш, уларнинг моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш ҳамда бошқа бир қатор ташкилий масалалар ҳам киради.
Ташкилий томондан бу корхоналар акционер жамиятнинг, яъни техника ишлаб чиқарувчи заводнинг иккиламчи тузилмасидир (устав капиталининг 20% акционер жамиятга тегишлидир). Техник марказлар у ёки бу ҳуддудда машина ва ускуналар ишлаб чиқарувчи заводларнинг вакили сифатида фаолият кўрсатади. Шу сабабли уларнинг вазифаларига: машиналар, ускуналар, эҳтиёт қисмларни сотиш, уларни сотишга тайёрлаш, монтаж ва ишлатиш, кафолат муддати давомида ва ундан кейинги техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш каби вазифалар киради.
Муқобил МТПларнинг яна бир шакли, бу фермерларнинг техникадан биргаликда фойдаланиш кооперативларидир, техникадан фойдаланишнинг бу усули қўшни мамлакатларда қўлланилиб ижобий натижалар бермоқда.
Муқобил МТПларнинг яна бир шакли, бу хусусий тартибда ташкил этилган МТПларидир.
Ширкат хўжаликлари устахоналари негизида (МТПлари) муқобиллик асосида ташкил этиладиган машина-трактор парклари қишлоқ ишлаб чиқариш инфратузилмаларининг янги субъекти сифатида мулкчилик шаклларидан қатъий назар қишлоқ хўжалик корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек, бошқа юридик шахслар ва аҳолига техник сервис хизмат кўрсатади. Ширкат таркибидаги машина-тарктор парки ўз тасарруфидаги ҳамда унинг хизматидан фойдаланувчи ўзга субъектлар техника ва бошқа асосий воситалари базасида кафолатли сервис хизматини ташкил қилади.
МТПларнинг асосий вазифаларига:

  • механизация ишларини бажариш;

  • транспорт хизматларини кўрсатиш;

  • янгиликларни жорий қилиш;

  • техника воситаларини ишлатиш, шунингдек механизатор ва инженер-техник ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқуқ курсларини ташкил этиш;

  • техника воситалари ва эҳтиёт қисмлар савдоси ва таъминоти.

Бу тузилмада юқори бошқарув органи бўлиб жамият аъзоларининг умумий йиғилиши ҳисобланади. Умумий йиғилишлар орасидаги даврда жамиятнинг раҳбарлигини олиб бориш учун бошқарув органи сайланади. Бошқарув аъзоларининг сони умумий йиғилиш томонидан белгиланади. Жамият бошқарувчиси бир вақтнинг ўзида жамият бошқаруви раиси бўлиб ҳисобланади. Муқобил МТПнинг директори жамият бошқарувчиси томонидан тайинланиб, жамият раисининг ўринбосари ҳисобланади. Муқобил МТП директори корхона фаолиятини бошқаришда тегишли қарорлар қабул қилади ва умумий йиғилиш қарорларининг бажарилиши устидан назоратни олиб боради. Корхонанинг ишлаб чиқариш, молиявий, таъминот ва бошқа фаолиятларига раҳбарлик қилади. Муқобил машина-трактор паркининг фаолияти натижасида кўрилган фойда (зарар) жамият томонидан тақсимланади (қопланади).
Касби тумани ДАЖ МТПда “Кейс” фирмасининг юқори унумли дон ўриш комбайнлари ва пахта териш машиналарининг жамланганлиги, булар хизматидан асосан йирик хўжаликлар фойдаланишини тақазо этмоқда. Мисол учун, корхонадаги мавжуд 34 та трактордан 21 таси ёки 62% “Магнум” русумли тракторлар, 31 та пахта териш машинасидан 13 таси, яъни 42% “Кейс-2022” русумли пахта териш машиналаридир, 11 та дон ўриш комбайнларининг барчаси, яъни 100% “Кейс-2166” ва “Кейс-2366” русумли юқори унумли чет эл техникаларидир.
Иқтисодий механизм муқобил МТПларнинг ички иқтисодий муносабатлари: таркибий бўлинмалар, яъни ишчи-хизматчилар, таъсисчи ва ҳиссадорлар ўртасидаги муносабатларни ўз ичига олади. Уларни мос равишда ишлаб чиқариш иқтисоди, меҳнатга ҳақ тўлаш, уларни рағбатлантириш ва ижтимоий тўловлар, маблағ билан таъминланган таъсисчилар ва ҳиссадорлар даромадлари юзасидан вужудга келган муносабатлар йиғиндиси дейиш мумкин.
Ташқи иқтисодий муносабатлар тизими: буюртмачилар (қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари, техника воситалари, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда ёқилғи-мойлаш материаллари етказиб берувчилар ва бошқа турдаги корхоналар) таъминотчилар, хизмат кўрсатувчилар ва техникалар маркетинги тизими билан, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари сотиб олиш ва сотиш юзасидан иқтисодий муносабатлар, молиявий тизим билан муносабатлар (республика ва маҳаллий бюджетлар, банклар молия органлари) ва ҳ.к.
Бизнинг шароитимизда бу каби ихтисослаштирилган фирмалар вазифасини 1995 йил 24 мартдаги 152 сонли Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилган ДАЖ МТПлари бажариши кўзда тутилган эди, бироқ бу ташкилотларнинг деҳқон ва фермер хўжаликларидан узоқда жойлашганлиги (асосан туман марказида), хизмат кўрсатиш тарифларининг юқорилиги, асосан юқори қувватли (14-15 турдаги) техникалари билан жиҳозланганлиги, монополлиги, сабабли, деҳқон ва фермер хўжаликлари бу каби ташкилот хизматидан кам миқдорда ёки унумли фойдаланмаслигига сабаб бўлди.
Бундай шароитда юқоридаги талабларга тез мослаша оладиган (бир профилли) ташкилотларни тузиш зарурияти туғилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10 март 1998 йилги “Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг хизматларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 106-сонли қарорига асосан тузила бошланган нодавлат мулк шаклларидаги муқобил МТПлари ана шундай ташкилот вазифасини бажармоқда.
Буларнинг асосий вазифаси ҳам биринчи навбатда эндигина шаклланаётган деҳқон ва фермер хўжаликларига техник хизмат кўрсатиш эди.
Муқобил МТПларнинг тузилиши деҳқон ва фермер хўжаликларига танлаш имконини берди, МТПларнинг булар олдидаги жавобгарлигини оширди. Муқобил МТПларнинг ушбу хўжаликларга масофа жиҳатидан яқинлиги, хизмат баҳоларининг ДАЖ МТПларига нисбатан пастлиги ва кичик ўлчамли ер майдонларига етарли даражада механизация ишларини бажариш имкони мавжудлиги сабабли хизмат кўрсатиш таркибида деҳқон ва фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш салмоғи юқори бўлмоқда.
Айниқса, йирик ширкат хўжаликлари устахоналари негизида ташкил этиладиган муқобил МТПлари хизматидан фойдаланиш деҳқон ва фермер хўжаликлари учун қулайдир, чунки:

  • биринчидан, бу турдаги МТПлари деҳқон ва фермер хўжаликларига масофа жиҳатдан яқинлиги;

  • иккинчидан, ер ўлчамларидан қатъий назар бирдек сифатли хизмат кўрсатиш имкони мавжудлиги;

  • учинчидан, ширкатнинг ўзи ҳам қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўлганлиги учун хизмат тарифларини оптимал белгиланади;

  • тўртинчидан, ширкатда тўпланган илғор тажрибаларни деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятида ҳам қўлланилиши мумкин ва ҳоказо.

Техникаларни ижарага беришда шартнома тузиб, узоққ муддатли ва қисқа муддатли ижара шакларидан фойдаланиш зарур. Бундай техника деҳқон ва фермер хўжаликларига вақтинча фойдаланишга берилиб (механизаторсиз), ижара муддати давомида техникага хизмат кўрсатиш, агар шартномада бошқача тартиб кўзда тутилмаса, муқобил МТП зиммасига юклатилади. Шартнома баҳосини белгилашда эса ижарага берилаётган техника амортизация ажратмалари ва ижарага берувчининг ўртача рентабеллик меъёри ҳисобга олиниши лозим. Техникаларни узлуксиз ва соз ишлашини назорат қилиш ва таъминлаш мақсадида муқобил МТПлари кўчма диагностика ва таъмирлаш-техник хизмат кўрсатиш ишларини ташкил қилиши лозим, бу хизматлар учун ҳақ ҳам шартнома тузиш даврида келишиб олинади.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish