Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Асосий ишлаб чиқариш фондлари



Download 2,49 Mb.
bet32/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

5.2. Асосий ишлаб чиқариш фондлари


Фермер хўжалигининг моддий-техника ресурслари ҳисобланган ер, машина-трактор, комбайнлар, кимёвий воситалар, ёқилғилар, ем-хашаклар, уруғликлар ва бошқа воситаларнинг қиймат ҳолидаги кўриниши фермер хўжалигининг фондларини ташкил этади.
Асосий воситалар иқтисодий моҳиятига кўра, ишлаб чиқариш жараёнида бир неча йиллар давомида қатнашиб, қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларига, бажарилаётган хизматларга йилма-йил қисман ўтказиб боради. Асосий воситалар – ҳозирги даврда республикада 15 (Россия федерециясида 50) минимал ойликдан юқори қийматга эга бўлган ва 1 йилдан кўпрпоқ хизмат қиладиган ишлаб чиқариш воситаларига айтилади. Уларга феремр хўжалиги ерлари, машиналар, тракторлр, бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, қурилмалар, станоклар, ишчи, маҳсулдор ҳайвонлар, кўп йиллик мевали дарахтлар ва бошқалар киради. Уларни шаклланиши ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кўра ишлаб чиқариш ҳамда ноишлаб чиқариш фондларига бўлинади. Уларни ишлаб чиқариш жарёнида бевосита ва билвосита қатнашадиганларга бўлинади.
Улар ишлаб чиқариш жараёнидаги функционал фаолиятига кўра меҳнат предметлари ҳамда меҳнат воситаларига бўлинади. Фермер хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда инсон меҳнати ёрдамида ишлаб чиқиш жараёнида бир марта қатнашиб ўз шаклини тўлиқ ўзгартирадиган предметлар фермернинг меҳнат предметлари дейилади.
Фермер хўжалигида ишлаб чиқариш жараени – меҳнат предмети, иш кучи ва ишлаб чиқариш воситаларининг биргаликда ҳаракатидан пайдо бўлади. Ишчи кучи меҳнатга яроқли ишчилар тушинилса,ишлаб чиқариш воситалари пул ва натура шаклида бўлади. Хўжаликда барча ишлаб чиқариш воситалари натура кўринишда ва хўжалик баланси ҳисобидаги пул кўринишида бўлади. Фермер хўжалигида ишлаб чиқариш воситалари хизмат қилиш муддатига қараб асосий ва айланма фондларга бўлинади.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари - қишлоқ хўжалигида етиштирилаетган маҳсулотга ўз қийматини йилма-йил аста-секинлик билан утказиб борувчи меҳнат воситаларига айтилади. Масалан: транспорт воситалари, иморатлар, маҳсулдор моллар, кўп йиллик дарахтлар ва бошқалар.
Асосий ишлаб чиқариш воситалари хилма-хил бўлиб, улар доимо ҳаракатда бўлади, яъни меҳнат воситалари кўринишидан, маҳсулот кўринишидан пул фирмасига утиб, пул ўз навбатида яна меҳнат воситаларини тиклаш ва кўпайтириш учун хизмат қилади. Бундай ҳаракатни фондларнинг айланиши дейилади.
Фермер хўжалиги ишлаб чиқариш фаолиятида бир марта қатнашиб, ўз хусусиятини йўқотадиган воситалар айланма фондлар дейилади. (ўғит, ёқилғи, ем-хаша ва ҳоказолар).
Асосий фондлар бошлангич, колдик ва тиклаш баҳоларига эга бўлиб бошлангич қиймат асосий фондларни ташкил этишдаги хакикий сарфланган ҳаражат­лар; колдик қиймат - асосий фондлар қийматидан ейилган қиймат чиқими; тик­лаш қиймати-бу мулкларни сотиб олиб тўлдириш қийматидир.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари икки хил; жисмоний ва маънавий ишлаб чиқариш жараёнида эскиради.
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг маҳсулотга утган қийматини пул формасида ажратиш йўли билан тупланадиган қисмига амартизация фонди дейилади.
Асосий воситаларнинг эскириши уларнинг амалдаги эскириш меъёрларпи (нормативлари) ёрдамида аниқлаш мумкин. Уларнинг эскириш қиймати амортизация суммалари деб аталади. Асосий воситаларнинг эскириш меъёрини белгилаб берувчи амортизация меъёри асосида уларнинг эскириш қиймати (суммаси) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
ёки ;
Бунда:
Ас-асосий воситаларнинг амортизация суммаси (сўм);
Абк-асосий воситаларнинг баланс қиймати (сўм);
Ан-асосий воситаларнинг эскириш меъёри (коэффициентда, йилда).
Амартизация ажратмаларнинг меъёри асосий фондларни тиклаш ва капитал таъмирлаш учун зарур бўлган суммаларни ҳисоблаш учун хизмат қилади.
Асосий фондлардан фойдаланилганлик учун амортизация ажратмалари ажратилади. Бу асосий фондлардан йил мобайнида фойдаланилади.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish