Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Меҳнат унумдорлигини ошириш йўллари



Download 2,49 Mb.
bet29/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

4.5. Меҳнат унумдорлигини ошириш йўллари


Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат олдида турган иқтисодий ва ижтимоий масалаларни хал қилишнинг асосий омилларидан бири меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда ижтимойи ишлаб чиқариш самарадорлигини ҳар томонлама юксалтиришга эришишдан иборатдир.
Ижтимойи меҳнат унумдорлигини оширишда ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси ва ишлаб чиқариш муносабатларининг ҳарактерига боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш фаолиятининг натижалари мужассамланган.
Фермернинг меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи омиллар: 1) моддий-техника ҳарактеридаги омилар (техника прогресси, табиат ресурсларининг ҳаракттери, ишлаб чиқариш процессларини комплекс механизациялаш, электтрлаштириш, автоматлаштириш ва бошқалар), 2) шахсий омиллар, (ходимларнинг ихтисоси, меҳнат жараёнида ходим, 3) ижтимойи меҳнатнинг кандай ташкил қилинганлигини кўрсатувчи омиллар (ихтисослаштириш, кооперациялаштириш, ишлаб чиқаришни комбинациялаштириш, корхоналарда меҳнатни бозор шароитларида шакллантириш), 4) табиий омиллар (об-ҳаво шароити, сув, иссиклик температураси ва бошқалар) группасига бўлиш мумкин.
Фермер хўжалигида меҳнат унумдорлигини оширишда ишлаб чиқаришни фан-техника тараккиёти ва илгор тажриба ютуқларини ҳисобга олган холда интенсив ривожлантиришга эришиш асосий роль уйнайди.
Фермер ишлаб чиқаришнинг фонд ва энергия билан куролланиш даражасининг орта бориши натижасида маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти тежалади, ҳнат сарфи камайиб ҳар бош чорвадан олинадиган маҳсулот миқдори, ҳар гектар экин майдонидан олинадиган ҳосил миқдори ортиб оқибатда меҳнат унумдорлиги ошади.
Фермер хўжалигида меҳнат унумдорлигини ошириш омилларидан бири ишлаб чиқаришни комплекс механизациялашга ўтишни тезлаштириш.
Тупроқ унумдорлигини мунтазам ошира бориш кўплаб қишлоқ хўжалик махсуолтлари етиштириш ва сарфланган меҳнат самарадорлигини оширишдир. Ерни мунтазам равишда минерал ва органиқ ўғит билан ўғитлаш, суғорилиб деҳқончилик қилинадиган экин майдонларини кенгайттириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашш, юқори ҳосил берадиган экин навлари ҳамда хайвон зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришда кенг кўламда фойдаланиш, фан-техника ва агротехника талабларига тула риоя килган холда ерга ишлов бериш ва бошқа тадбирлар тупроқ унумдорлиги ортишига, ҳосил кўпайишига, маҳсулот сифати яхшиланишига ва оқибатда меҳнат унумдорлиги ортишига олиб келади.
Чорвачиликда меҳнат унумдорлигининг ортиши кўп жиҳатдан мустаҳкам озука базаси яратиш ва хайвонларни илмий рацион асосида бокишни ташкил этишга боғлиқдир.
Меҳнат унумдорлигини оширишда меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ҳам муҳим роль уйнайди.
Меҳнат интизоми бузилган ерда ишлаб чиқаришни юксалтириш мумкин эмас. Меҳнат интизимини мустаҳкамламасдан туриб кунлик иш меъёрларини ўз муддатида бажарилмайди. Фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳукумат томонидан қабул қилинган қонунларга ўзгартириш киритилиб, ёлланма меҳнатчиларни жалб қилиш ва уларга меҳнат қонунчилиги бўйича ҳақ тўлаш ташкил этилди.
Фермер хўжалигида меҳнат интенсивлигини ошириш катта аҳамиятга эга бўлиб, унинг натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида фақат жонли ва буюмлашган меҳнатгина тежалиб колмасдан, сарфланган вақт ҳам қисқаради. Меҳнат интенсивлигининг ўсиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш кўпаяди, ишлаб чиқариш воситаларидан унумли фойдаланилади. Иш кунидан унумли фойдаланишга эришиш меҳнатни илмий асосда меъёрлаштиришга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Меҳнатни илмий асосда меъёрлаштириш ва меъёрларни такомиллаштириш фақат меҳнат ресурсларидан тула ва унумли фойдаланилишига эмас, балки асосий ва айланма фондалирдан самарали фойдаланишга имкон яратади.
Фермер хўжалигида меҳнат жараёнларини механизациялаштириш, автоматлаштириш, электрлаштириш натижасида сарфланаётган меҳнатнинг унумдорлиги ошишини таъминлаш мумкин. Бунинг учун фермерлар ихтиёридаги барча машиналар, тракторларнинг ишга яроқлилигини ошириш ҳамда улардан йил давомида фойдаланишга эришишдан иборат. Фермерларнинг ишлаб чиқариш ресурслари, молиявий ресурслар билан таъминлаш орқали меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда кадрларнинг малакасини ва уларни жой-жойига қўйиш иқтисодий сиёсатни оммага тўғри тушунтириш ҳам ижобий роль уйнайди.
Фермер хўжалигида меҳнат унумдорлигини ошириш табиий шароитларга ва фан-техника тараккиёти ютуқларини амалиётга тадбиқ этишга ҳам боғлиқдир.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish