Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


IV БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА МЕҲНАТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНИНГ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ



Download 2,49 Mb.
bet25/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)


IV БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА МЕҲНАТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНИНГ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ


4.1. Меҳнат ресурслари ва ундан фойдаланиш


Ўзбекистон Республикаси аҳолиси сони 2005 йилда 26,0 миллион киши бўлиб, шундан меҳнат ресурслари 9,9 миллион кишини ташкил этиб, йилига 300-370 минг кишига кўпайиб бормоқда.
Кишиларнинг меҳнат қилиш кибилияти, уларда бўлган жисмоний ва маънавий қобилиятлар йигиндиси иш кучи дейилади. Иш кучи одамнинг меҳнат қобилияти бўлиб, ҳар кандай жамиятда ва ишлаб чиқариш шароитларида турлича фаолият кўрсатади.
Қишлоқ хўжалигида меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган фуқароларни меҳнат ресурслари деб аталади. Уларнинг ҳуқуқий асослари Республика Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган «Меҳнат кодекси»да (04.1996 й.), «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги (05.1998 й.) қонунда батафсил кўсатилган. Меҳнат ресурслари 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар, 55 ёшгача бўлган аёллар ҳисобланади. Шу билан биргаликда меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган ўсмирлар ва нафақахўрлар ҳам меҳнат ресурслари саналади. Уларнинг таркибида иқтисодий фаол меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган алоҳида аҳамият касб этади.
Қишлоқ хўжалигида фан техника, ва чет эл технологиялари натижасида оддий меҳнат мураккаб меҳнатга, қишлоқ хўжалик меҳнати эса интелектуал меҳнат турига айланиб бориши керак. Бу эса бозор талаби бўйича қишлоқда меҳнат ресурсларининг малакасини оширишни талаб этади.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари коледж ва ихтисослашган мутахассислик курслари фаолият кўрсатиб, малакали бозор иқтисодиётига асосланган кадрлар тайёрлаб бормоқда. Асосан, бу кадр тайёрлаш тадбирларининг асосий мақсади қишлоқ хўжалигини янада саноат усулида ривожлантириб, механизациялаш даражасини оширмоқда.
Меҳнат ресурслари баланси - меҳнат ресурсларининг сонини режалаштирилган бажариладиган ишлар учун унинг бажарган ишига тўғри келишидир.
Меҳнат ресурслари билан таъминланиш даражаси мавжуд ресурсларининг йиллик иш вақти фондини, ишлаб чиқаришнинг иш кучига бўлган талабига бўлиш йўли билан аниқланади.
Хўжаликнинг иш кучига бўлган талаби, технологик карта бўйича бажариладиган иш ҳажмига қараб аниқланади. Кул кучи билан бажариладиган ишлар киши - кунни, киши соати ҳисобида белгиланади. Ўзбекистон шароитидаги кўп йиллик метрологик кўзатишларда, йилнинг 282 кун деҳқончилик ишларини бажариш мумкин. Ишловчининг йиллик иш вақти фондини аниқлаш учун йилнинг ишга яроқли кунидан дам олиш (52 кун), байрам (19 кун) таътил кунлари чиқариб ташлаш керак 282 - 52 - 19 кунни ташкил этади.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish