Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


СФУдан фойдаланишдаги иқтисодий муносабатлар



Download 2,49 Mb.
bet21/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

3.6. СФУдан фойдаланишдаги иқтисодий муносабатлар


Бутун дунёда бўлганидек мамлакатимизда ҳам сув ресурсларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Шу сабабли мавжуд сув захираларидан самарали фойдаланишга ҳукуматимиз томонидан катта эътибор берилмоқда. Сув хўжалигини бошқариш тизимида ҳам ислоҳотлар амалга оширилди. Мавжуд сув ресурслардан фойдаланиш ҳавза бошқарув тизимига ўтказилди.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида сувдан фойдаланиш тизими Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси (СФУ) орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди.
СФУдан фойдаланиш тизимининг йўлга қўйилиши 2000 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган ширкат хўжаликлари тарқатилиб фермер хўжаликларига айлантириш жараёнида ташкил этила бошланди. Фермер хўжаликларини сув билан таъминлашда асосий корхона бўлинма СФУлар ҳисобланади.
СФУлар нима? Улар бугунги кунда қандай вазифаларни бажаради ва унинг бошқарув тизими қандай тартибда амалга оширилади?
Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси (СФУ)-бир ёки ундан ортиқ сувдан фойдаланувчиларнинг ҳохиш истаги билан тузиладиган нодавлат-нотижорат ташкилотдир. Сувдан фойдаланувчилар ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликлари бўлиб, адолатли сув тақсимоти ҳамда ирригация ва зовут тармоқларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали уюшма ҳудудида суғорма деҳқончиликни ривожлантирадилар. Фойдаланганлик учун СФУнинг молиявий фаолиятини таъминлайди.
СФУ аъзолигига уюшма хизмат кўрсатадиган ер эгалиги ҳуқуқини қўлга киритган юридик ёки жисмоний шахсдир.
Уюшма аъзоларининг бевосита ўзлари ёки уларнинг ваколатлари СФУ фаолиятини демократикк тамойиллар асосида бошқарадилар. Бу қуйидаги тузилмада акс эттирилган.
Расм–1. СФУнинг ташкилий тузилмаси




СФУ аъзоларининг умумий йиғилиши ёки сувдан фойдаланувчилар гуруҳи вакиллари






















Тафтиш комиссияси



















Кенгаш













Қарор қабул қилувчи орган
















Ижроя органи
















Бошқарувчи
















Бош ирригатор мелиоратор
Бош гидротехник
Бош гидрометр
Ҳисоботчи
Механик, машинист, насос станциялари кузатувчиси, мироблар




СФУнинг олий бошқарув органи умумий йиғилиш қарори бўлиб, барча уюшма аъзолар ёки сувдан фойдланувчилар, вакиллари қатнашади. Уларнинг ҳар-бири бир овозга эга ҳисобланади. Умумий йиғилиш ваколатига СФУ фаолиятига боғлиқ бўлган ички ҳужжатларни тасдиқлаш, ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақларини белгилаш, бадал тўловлари ҳамда жорий ва узоқ муддатли иш режаларини тасдиқланади.


Умумий йиғилишда кенгаш ва тафтиш комиссияси ҳисоботлари эшитади ва тегишли қарорлар қабул қилади.
СФУ кенгаш аъзолари эса ________________ (жамоатчилик) асосида (иш ҳақисиз) фаолият юритади ва ҳар ойда ўз йиғилишларини ўтказади.
Тафтиш комиссияси Уюшма ва кенгашнинг молиявий ва хўжалик фаолиятини (таҳлил) назорат қилади ва бу тўғрисида умумий йиғилишга ҳисобот беради.
Ижроия орган ва бошқарувчи СФУнинг кундалик фаолиятини амалга оширади. СФУнинг молиявий манбаларини аъзоларнинг бадаллари, шартнома асосида кўрсатилган бошқа хизматлар учун тўловлар, давлат ва бошқа органларнинг марказларини ташкил этади.
Фермер хўжаликлари учун сувдан фойдаланиш лимитлари ваколатли органлар томонидан белгиланади.
Фермер хўжалигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда мол-мулкидан фойдаланиш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-берилган ер участкасида ўз уставида назарда тутилган ихтисослашувга ва ижарага олиш шартномасига мувофиқ фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш;
-ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришни амалга ошириш;
-харид қилинадиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фьючерс контрактлари тузиш;
-етиштирган маҳсулотини, шу жумладан бу маҳсулотни истеъмолчиларга реализация қилиш ҳуқуқини ўз ҳохишига кўра тасарруф этиш;
-етиштираётган маҳсулоти, бажараётган ишлари ва кўрсатаётган хизматларига нарх белгилаш;
-электр энергияси, ёқилғи–мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалар етказилиб берилиши, хизматлар кўрсатилиши юзасида шартномалар тузиш;
-тадбиркорлик фаолиятида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солинадиган, чекланмаган миқдорда даромад олиш;
-олган даромадларни, банк муассасасидаги ўзининг ҳисоб варақларида бўлган пул маблағларини тасарруф этиш;
-акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар олиш;
-кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ҳамда мол-мулкларини шартнома асосида жалб этиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга ва такрор ишлаб чиқаришга йўналтирилиши;
-кредитлар олиш учун ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга қўйиш;
-кичик ҳамда хусусий корхоналар учун берилган имтиёзлар ва преференцияларнинг барча турларидан фойдаланиш;
-зарур асбоб–ускуналар, ишлаб чиқариш воситалари ҳамда бошқа мол-мулкни олиш, ижарага олиш, бинолар ва иншоатлар қуриш ҳамда уларни таъмирлаш;
-ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожат этиш.
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish