Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Ғалла экинлари уруғининг сифат кўрсаткичлари



Download 2,49 Mb.
bet101/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

Ғалла экинлари уруғининг сифат кўрсаткичлари.
Тайёрланган уруғлик давлат инспекцияси назоратидан ўтади, агар ўтмаса уруғни экиш қаттиқ ман этилади. Қора куя, занг ва ҳоказо касалликларга чалинмаслиги учун уруғни экишдан аввал кимёвий препаратлар билан мутахассислар ёрдамида дориланиши шарт.
Экиладиган уруғ кондицияга етказилган бўлиши, район уруғчилик инспекциясидан уруғ сифатини тасдиқловчи гувоҳнома, уруғлик майдонининг апробация ўтганлиги тўғрисидаги хужжатга эга бўлиши зарур.
Ғалла экинларини экишда асосан СЗ-3,6 сеялкаси ишлатилади. Сеялкани экиш мейёрига мослаш қўйидагича амалга оширилади. Сеялкани ғилдиракларини 7,3 марта айлантирилганда сеялка 100 м2 ерга, уруғ ташлашиши ҳисобланади. Лекин сеялканинг икки томонини домкрат билан кўтариш бироз қийнроқ бўлганлиги учун сеялканинг бир томони домкрат билан кўтарилиб, ғилдиракнинг неча марта айланишини билиш учунбелги қуйиб 14,6 марта айлантирилади. Шу вақтда масалан, бункерга солинган уруғдан 2,5 кг тушса, гектарига 150 кг уруғ экилган ҳисобланади. Борди-ю экиш меъëри 200 кг бўлса, ғилдирак 14,6 марта айланганда уруғ 2,0 кг бўлиши кераклигини ҳисобга олган ҳолда сеялкани мослаш керак. Бунинг учун рўчаг ва ғилдиракдан ҳаракат келтирувчи шестерналарни алмаштириш йўли билан амалга оширилади.
Ерни экишга тайëрлаш. Кузги ғалла экинларини бир картага икки йилдан ортиқ экилмайди. Бегона ўтлар билан қаттиқ ифлосланган ëки қоракуя касали тарқалган майдонларга ҳам иккинчи йили экилиши мумкин эмас. Ғаллани пахта, беда, озуқа, сабзавот экинлари ва картошкадан кейин жойлаштириш яхши натижа беради. Экинлар тузилмасида ғалла экинлари салмоғи ошганлиги туфайли, пахта-ғалла-беда алмашлаб экишнинг, пахта 40-50% ғалла 20-30, беда 15-20% бўлиши зарур.
Кузги нам тўплаш. Кузги нам тўплаш биринчидан шудгорлаш, тупроққа экиш олдиндан ишлов бериш ва экиш сифатини яхшиласа, иккинчи томондан уруғликнинг бир текис ва тезда униб чиқишига имкон беради. Суғориб, сўнгра тупроққа ишлов берилган майдонларда ғалла уруғи қисқа муддатда тўлиқ униб чиқади, кузнинг илиқ ҳароратидан, тупроқдаги намлик ва озуқа моддалардан унумли фойдаланилади, тўлиқ туплаш фазасини ўтайди.
Бу майдонларда уруғлик фақатгина суғоргандан сўнг ëки ëғин-сочин бўлгандан кейингина униб чиқа бошлайди.
Нам тўплаш учун катта миқдордаги сув билан қисқа ўқ ариқлар олиниб, бостирилиб суғорилиш талаб қилинади. Суғориш меъëри гектарига 350-400 кубометр.
Ўртача шўрланган майдонларга кузги ғалла экиладиган бўлса (Бухоро, Хоразм, Қорақалпоғистон Республикаси) шўр ювиш учун ерлар ҳайдалади, сўнгра ПР-0,5 русумли чек олиш механизми билан текис жойда 0,25 га, нишаброқ жойларда эса 0,10 га катталикда чеклар олинади. Бундай чекларда тупроқ гектраига 1,5-1,8 минг кубометр сув сарфи билан ювилиши керак. Шўр ювилгандан сўнг, ер етилиши билан чеклар текислангач, ҳар гектарига 20-30 тоннадан гўнг, 300-400 кг. дан аммофос солиб, борона тиркалган чизел билан ишлов берилади. Тупроғи кучли даражада шўрланган ерларда шўрни тўлиқ ювиш имконияти бўлмаганлиги сабабли ғалла экиш тавсия этилмайди.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish