13.3.2-жадвал. Барча хўжалик шакллари бўйича чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш
|
Ўл. Бирлиги
|
2003
|
2005
|
Барча мулк шаклларида
|
Қишлоқ хўжалик корхоналари
|
Фермер хўжаликлари
|
Деҳқон хўжаликлари
|
Барча мулк шаклларида
|
Қишлоқ хўжалик корхоналари
|
Фермер хўжаликлари
|
Деҳқон хўжаликлари
|
Қорамол ва парранда
|
Минг.т
|
936,7
|
40,0
|
18,7
|
878,0
|
1060,4
|
21,0
|
22,6
|
1001,3
|
Сут
|
Минг.т
|
4031,1
|
81,9
|
83,5
|
3865,7
|
4554,7
|
50,3
|
94,8
|
4409,1
|
Тухум
|
Минг дона
|
1632,4
|
699,1
|
60,2
|
873,1
|
1966,4
|
729,3
|
71,5
|
1165,6
|
Жун
|
Минг т.
|
17,8
|
3,9
|
0,3
|
13,6
|
20,1
|
3,5
|
0,6
|
16,0
|
Қоракўл
|
Минг дона
|
690,8
|
401,9
|
14,3
|
247,6
|
675,2
|
259,9
|
24,8
|
390,5
|
Пила
|
Т.
|
16,7
|
14,9
|
1,8
|
х
|
16,2
|
9,3
|
6,9
|
-
|
Барча хўжалик юритувчи субъектларнинг чорвачиликдаги ҳиссаси ва маҳсулот етиштиришдаги улуши йилдан йилга ўзгариб, асосан деҳқон ва фермер хўжаликларида чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ҳажми ортиб бормоқда. Асосан деҳқон хўжаликларида чорва бош сони ва ундан олинган маҳсулот ҳажми юқорилигини ҳисобга олиб, уларга барча шароитларни, аввало моддий таъминот, сервис хизматлари, зррветеринария, наслчилик ва пул кредит баҳо механизмларини соддалаштириб, уни ишлаб чиқаришга тезкор жорий қилишни таъминлашдан иборатдир.
Чорвачиликни ривожлантиришнинг асосий манбаи ем-хашак базасини яратишдан иборатдир. Ем хашак экинлари майдони республика жами қишлоқ хўжалик экинларининг 7,7% ташкил этади. Уларга беда, маккажухори, озиқабоб лавлаги экилади. Республика бўйича Ҳар йили 10 млн т пичан ва силос тайёрланади. Ёг-мой саноат корхоналаридан кунжара, шулха, аралаш ем, ишлаб чиқарилиб берилади. Чорвачиликда асосан дагал, ширали ва концентрат озиқалар ҳисобига чорвачилик ривожлантирилади. Ўзбекистон шароитида ушбу озиқа турлари мавжуд ва унинг туйимлилик протейин миқдори етарли даражада таъминланган.. Бозор иқтисодиёти шароитида чорва учун ем хашак базасини яратиш, экин майдонларида ем хашак берадиган экинлар хиссасини ошириш, Ҳар бир гектар ердан олинадиган озука миқдорини кўпайтириш, унинг сифатини ошириш, таннархини камайтириш, иссрофгарчиликни тежаб, етарли даражасида озиқа экинлар сифаттли уругини тайёрлаш, озиқа туйимлилигини таъминлаб улар таркибидаги моддалар хиссасини ошириш кўзда тутилади. Чорва молларини озиқа бўйича 1 кг сумни биз озиқа бирлик қилиб шартли корамоллар учун йил давомида 25-35 ц озука бирлиги ҳисобида боқилади. Агар озиқа етарли бўлмаса, фермерлар самарадорлигига салбий таъсир курсатади. Шунинг учун чорва моллари учун зарур экинлардан макка жухори асосий ўринни эғаллаб, унинг озиқа бирлиги 1 кг арпага нисбатан 13,5% кўп бўлиб, 1,34 озиқа бирлигига тенг. 1 кг кепак таркибида 0,35 - 0,4, лавлаги таркибида 0,26, сомонда 0,23, кук беда 0,17, пичанда 0,47, кизил себаргада 0,52 озиқа борлигига эга.
Озиқа бирлиги асосида чорвани бокиш натижасида юқори маҳсулдорликка эриши мумкин. Чорва моллари ем-хашагига Ҳар хил моддалар кушилиб ҳам маҳсулдорликни ошириш мумкин. Ем хашакга кушилган 1 тонна карбалит қўшимча 10 тонна сут, 500 кг гушт беради ва 2,5 тонна табий оксил ўрнини коплайди.
Ўзбекистон Республикаси 1998 йил “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ чорвачилик маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалигига камидаа 30 шартли бош чорва моллари, Ҳар бир шартли корамол ва отлар учун - 1,0, еш корамоллар учун 0,6, куй эчкилар учун 0,1, чучкалар учун 0,3, парранда учун 0,025 гектар, фермер хўжаликларига бериладиган ер участкаларининг энг кам улчами бир шартли бош чорва молига камида 0,30 - 0,45 гектар, суғорилмайдиган намлик кам ерларда камида 2 гектарни ташкил этади.
Чорвачиликни ривожлантириш учун иқтисодий қонунлар қабул қилиниши, нодавлат секторини, мулкдорлар синфининг янада кўпайтиришга ва маҳсулот ҳажмини кўпайтиришга каратилмоқда. Чорвачилик тадбиркорларини қўллаб кувватлаш йўлида паст фоизли кредит бериш, чет эл инвестициясини киритиш, икки йилгача солиқ олмаслик чора тадбирлари ишлаб чиқилган.
Хайвонлар богланиб ва богланмай боқилади.
Корамолчиликда асосий тармоқ бўлиб, аҳолига гушт, сут, ёг, пишлок, катик, сўзма маҳсулотлари етказиб беради. Инсоннинг нормал ривожланиши учун йилига 405 кг сут маҳсулотлари, шу жумладан 128 кг сут, 18 кг ёги олинган сут 9,1 кг сўзма, 6,6 кг пишлок, 6,6 кг каймок ва 5,5 кг сарёғ истеъмол қилиш керак. Жон бошига 82 кг гушт, 36 кг мол гушти истемол қилиниши лозим.
Бир корамолдан 5000 - 9000 кг сут олиш мумкин. Ўртача бир сигирдан суткасига 25-40 кг сут согиб олиш мумкин. Чорвачиликдаги етиштириладиган гуштнинг 43% корамол, сутни 98,5 %и корамолдан олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |