Чучкачилик аҳолига гушт, ёг, тери, беради. Чучка сергушт 9-10 ойда семиради. Чучка икки марта болалаб 18-24 бола бериши мумкин. Чучкани 78 ой бокилганда унинг огирлиги 100-110 кг бўлади. Бир она чучка йил давомида 2-2,5 т тирик вазнда гушт бериши мумкин. Корамолнинг тирик вазнининг 55-65, гушт чикса, чучкада 70-80% ташкил этади.
Респубшликада 120 коракулчиликка ихтисосланган хўжалик бўлиб, 18 таси наслчилик заводлари, 9 таси наслчилик хўжаликларидир. Наслчилик заводлари турли рангдаги куйларни кўпайтириш ва коракул тери етиштиришни йўлга куймоқда. Қўйларнинг гуштдор-сержун куй зоти ярим майин жун ва гушти учун боқилади.
Куйчиликдан жун, тери, коракул тери олинади. Куйнинг асосий маҳсулоти жундир. Шунинг учн 98% куйчиликка тўғри келади. Тивитли ва ярим тивитли куй жуни енгил саноат учун энг кимматбаҳо хом ашёдир. Коракул териссидан энг киммат баҳо пальто, пустин ва бошқалар тайёрланади.
Паррандан тухум ва гушт олинади. Паррандачилик паридан ёстик ва курпа тайёрланади. Тухум энг каллорияли маҳсулот бўлиб, уни таркибида оксил, витамин, мойлар мавжуд. Парранда тез кўпаювчи бўлиб, 6-7 ойдан сунг тухум бера бошлайди. Бир товукдан 1 йилда 300 тухум олиш мумкин.
Пиллачиликдан кимматбаҳо ипак толаси олинади. Мустақилликдан кейин пилла етиштириш давлат буюртмасидан чиқарилиб, уни сотиш эркин келишилган нархларда олиб борилади. Ҳар йили 30 минг тонна атрофида пилла етиштирилади.
Баликчилик билан сув хавзаларида шуғулланиб келинган. Республика кўл сувларида 62 хил балик тури яшайди. Ҳозир “Ўзбалик” корхонаси тизимида 8 бирлашма, 7 комбинат, 10 баликчилик хўжалиги ва Чиноз балик аралаш ем ишлаб чиқиш корхонаси ва улгуржи савдо омборлари мавжуд.
Корпорация тизимидаги хўжаликларда 12 минг га суньи кул ва ховўзлар бўлиб, улардан йилига 104 млн. дона балик совоклари ва 22 минг т балик маҳсулотлари етиштириш имкониятига эга.
Асаларичиликда ассосан кимматбаҳо асал, асалари муми, прополис (асалари елими) асалари сути, захари олинади. Ўзбекистонда 48 асаларичилик хўжалиги мавжуд. “Асал” ишлаб чиқариш уюшмаси таркибида 22 асаларичилик хўжалиги (88 минг асалари и\оиласи) мавжуд. Республика бўйича 154 минг асал ари оиласи (кутиси) бор. Асаларичилик билан 20-50 90%), ёки 50-150 (10%) кути асалари бўлган хусусий асаларичилар ҳам шуғулланади. Асал 2 марта май-июн (баҳори) ва август-сентябр (ёзги) ойларида олинади.
Чорвачилик маҳсулотларини етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ҳам ўсимликчилик маҳсулотларини етиштириш каби натурал ва пул кўринишидаги кўрсаткичлардан иборатдир. Чорвачилик маҳсулотлари самарадорлигини асосан пул кўринишидаги ҳисобланади.
Ялпи маҳсулот қиймати, ялпи даромад ва фойдани ишловчига 7 одам-соатига, 1 шартли корамолга, 100 сум, асосий ишлаб чикариш фондларига нисбати билан; ишлаб чиқариш харажатларини 1 сум маҳсулот баҳосига; рентабеллик даражаси; фойда.
Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш давомида унинг самарадорлигига баҳо бериш натурал кўрсаткичлар билан амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалигидаги хайвонларнинг маҳсулдорлиги; ялпи маҳсулот етиштириш натура ва пул кўринишида ҳисобланибь, улар ишловчига, одам-соатига ва бир бош корамолга қараб; ишлаб чиқариш Ҳаражатлари суммасининг бир бош корамолга, 1 ц. маҳсулотга, 1 сум ялпи махсулотга; 1 ц маҳсулотнинг сотиш баҳоси; фойданинг бир бош корамолга, 1ц. маҳсулотга тўғри келади. Маҳсулот етиштириш рентабеллиги билан характерлаанади.
Чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва уни зооветеринария қоидалари ассосида бокиш жараёнидаа қуйидаги иқтисодий кўрсаткичлар билан аниқланади. (поданинг насли, таркиби, типи, нормативи, овқатлантириш, рацион ва х.к), корамол маҳсулдорлиги ҳамма меҳнат унумдорлиги, бир бошга ишлаб чиқариш Ҳаражатлари, қўшимча Ҳаражатларни қоплаш, маҳсулот таннархи, фонд ва рентабеллик кўрсаткичларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |