13.2. Дон етиштириш ва унинг агротехнологияси
Буғдой асосий озиқ-овқат экини бўлиб, нонини жаҳондаги 70 фоиз аҳоли истеъмол қилади. Буғдойдан ун, ёрма, макарон, кондитер маҳсулотлари, спирт ва бошқалар олинади. Дон чиқиндиларидан чорва учун етиштирилади.
Дони таркибида 13,9-16, % оқсил, 77,4-79,8% углеводлар, 2,0-2,1 % ғ, 1,9% кул ва 2,3-2,4% тўқима бор. Буғдой сомонида 0,22 озуқа бирлиги мавжуд.
Республикада дон мустақиллигига эришиш учун ҳукумат катта эътиборни қаратган бўлиб, ялпи ҳосилни 6-6,5 млн.тоннага етказиш кўзда тутилган эди. 2004 йилда дон 1665,5 млн.гектарга экилиб, унинг ялпи ҳосили 6017,1 млн.тоннага етди. Ўртача ҳосилдорлик 36,9 ц/га ташкил этмоқда.
Жаҳонда буғдойнинг 24 та тури мавжуд бўлиб, улардан 2 тури экилади:
юмшоқ буғдой;
қаттиқ буғдой.
Юмшоқ буғдой кузги ва баҳорги бўлади. Дони оқ ва қизил рангда, қаттиқ буғдой деярли баҳорги ҳисобланади. Оқ рангли бўлади.
Экин майдонларда юмшоқ буғдойнинг Санзар - 4, Санзар –8, Ёнбош, Маржон, Унумли буғдой, нтенсив, Безостоя –1, Спартанка, Скифянка, Юна, қаттиқ буғдойнинг Александровка, Макуз-3, Марварид, Бахт, Арпанинг Ойкор, Болғали, Зафар, Қарши навлари экиб келинмоқда.
Уларнинг қисқача тавсифи қуйидагича:
«Санзар-4» нави бўлган юмшоқ буғдой. 1990 йилда республиканинг барча суғориладиган ерларига районлаштрилган. Бошоғининг узунлиги 9-11 см қизил, қилтиқли, дони қизил, 1000 дона доннинг вазни 41-45 г. Ўсимликнинг бўйи 95-110 см бўлиб ётиб қолишликка чидамли. Эртапишар, хосилдорлиги гектаридан 50-60 центнер, дон сифати яхши.
Экиш муддати октябрнинг биринчи ўн кунлиги, экиш мейёри гектарига 4 млн. дона унувчи уруғ хисобига белгиланади. Нав қшга чидамли бўлиб, эрта баҳорда экса ҳам ҳосил беради. Лекин кўзда экилган майдонларда ҳосилдорлик юқори бўлади.
«Санзар- 8» нави кузги юмшоқ буғдой. Ошоғи оқ, қлтиқли, дони оқ. Совуққа, қрғоқчиликка чидамли. Бу навни август ойининг охирида, чўл худудларида сентябр ойининг бошида экилса ҳам найчалаб қолмайди. Аксинча, хосилдорлиги юқори бўлади. Битта бошоқда 60 тадан 110 тагача дон бўлади. 1000 дона доннинг вазни 41-44 г. Дони таркибида оқсил 14-14 %, клейковина 29-32% иборат. Суғориладиган ерларда ҳосилдорлиги гектаридан 60-75 центнер. Свуга, ўғитга талабчан. Экиш мейёри эрта экилганда гектарига 3,0-3,5 млн. дона, октябр ойида экилганда эса 4,0-4,5 млн. дона. Нав ноёб навлар рўйхатига киритилган.
«Интенсив» нави юмшоқ буғдой. Бу нав буҳорги бўлгани учун экилса найчалаб ва бошоқлаб кетади. Бошоғи қилтиқли, қизил рангда. Дони қизил, тухумсимон. 1000 дона донининг вазни 40-43 г. Ўсимликнинг бўйи 100-115 см бўлиб, ётиб қолишга мойил. Сифат жиҳатдан қимматли бўгдой турига мансуб. Экиш муддати октябрнинг иккинчи ўн кунлиги бўлиб, экиш мейёри гектарига 4 млн. дона.
«Безостоя-1» кузги юмшоқ буғдой нави ҳисобланади. Унинг бошоғи оқ, қилтиқсиз. Дони қизил, ўртача катталикда, 1000 дона донининг оғирлиги 40-44 г. Экиш муддати август ойининг охиридан бошлаб октябрнинг биринчи ўн кунлигигача, совуққа чидамли ва ётиб қолмайди. Хосилдорлиги гектаридан 50-60 ц, сифат жиҳатдан кучли буғдой турига мансуб.
«Ёнбош» нави юмшоқ кузги буғдой. Бошоғи қизил, қилтиқли, узунлиги 9-11 см 1000 дона доннинг оғрлиги 41-43г, дони кўп тўкилмайди. Ўртапишар, совуққа ва кассалликларга чидамли. Ўсимликнинг бўйи 105-115 см, экиш мейёри кузги бўлганлиги учун август охири сентябрда гектарига 3,0-3,5 млн. дона, сентябрь охири октябрда 4,0-4,5 млн. дона.
«Маржон» кузги буғдой, бошоғининг узунлиги 9-10 см. Дони қизил ва йирик. 1000 донасининг оғирлиги 46-49г. Ўртапишар, совуққа чидамли. Ўсимликнинг бўйи 115-120 см. Кассалликларга бардошли. Экиш муддати октябрнинг биринчи ўн кунлиги, ҳосилдорлиги гектаридан 65-70 ц.
Унумли буғдой биологик дуварак юмшоқ буғдой қимматбаҳо навлар турига киради. Қилтиғи узун. Бошоғи йирик. 1000 дона доннинг оғирлиги 39-41 г. Ун-нон сифати яхши. Оқсил миқдори 12,4%. Хом клейковинаси 26,3%. Ўртапишар, қуруқлик ва кассалликларга чидамли. Юқори ҳосилли. Гектарига экиш мейёри 4-5 млн. дона. Оқилона экиш муддати октябр ойининг 2-декадаси.
«Макуз-3» нави қаттиқ буғдой дуварак. Қилтиғининг узунлиги 10-12 см, тарвақайлаган. Дони йирик. 1000 донасининг оғирлиги 48-54 г. Дони таркибида 14-15,5% оқсил, 26-32% клейковина мавжуд. Ялтироқлиги 90% ўртапишар. Совуққа ва қурғоқчиликка чидамли. Ўсимликнинг бўйи 95-100 см. Хосилдорлиги гектаридан 55-60 ц, баҳоси юмшоқ буғдойга нисбатан 1,5-2 баробар юқори туради. Экиш муддати октябрь ойи.
Қаттиқ буғдой Александровка дуварак нави – бошоғи оқ, тукли, дони йирик ва зич, тишчаси қлтиқли, 1000 та донининг оғирлиги 40-47 г, Оқсил миқдори 13,0-13,9%, хом клейковинаси 22-32%, ялтироқлиги 75% ҳосилдорлиги гектарига 55-60 ц. Ташкил этади. Экиш мйёри гектарига 4,5-5 млн, дона октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида экилади.
Қаттиқ буғдой Бахт дуварак нави – бошоғи қилтиқли, дони оқ, донидаги оқсил 15,1%, хом клейковинаси 35,4%, ялтироқлиги 75-80%, ётиб қолишга чидамли, 1000 донасининг оғирлиги 47,1 г, юқори ҳосилли. Уруғни экиш мейёри гектарига 4-5 млн. дона, экишнинг қўлай муддати октябр, ойининг 10-20 кунлари ҳисобланади.
Кейинги йилларда мамлакатимизнинг суғориладиган майдонларида Краснодар селекциясининг «Спартанка», «Скифянка» ва «Юна» сингари буғдой навлари кенг тарқалмоқда.
Спартанка нави. Ўртапишар.Поясинингбаландлиги 80-85 см.ни ташкил этади. Ётиб қолишга, бошоқ эгилишига ва кассалликларга чидамли, бошоғидаги донларнинг тўкилиши кам кузатилади. Спартанка нави кучли буғдой сирасига кириб, дони йирик ва қизил 1000 донасининг оғирлиги 39-41 г. сувга ва ўғитга ўта талабчан.
Скифянка нави. Бу нав Спартанка бугдойидан якка-якка танлаш йўли билан яратилган. Ётиб қолишга чидамли, бошоқдаги донлар тўкилмайди. Пояси 80-90 см, ўртапишар. Мазкур нав буғдойнинг кучли турига мансуб. Шу сабабли нав буғдойнинг кучли турига мансуб. Шу сабабли ун-нон ёпиш талабига яхши жавоб беради. 1000 дона доннинг оғирлиги 40-42 г. ранги қизил. Сувга ва ўғитга талабчан. Кузги-қишқи совуққа ва қурғоқчиликка чидамли. Кассалликларга нисбатан чидамли.
Юна нави биологик кузги. Бўйи 85-95 сантиметр, ўртапишар, серҳосил. Мазкур навнинг ун-нон ёпиш сифати яхши. Ў кучли буғдойлар сирасига киритилган.
Республикамиз Андижон, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразм вилоятининг деҳқончилик маданияти ривожланган худудларида интенсив ва қттиқ буғдой «Спартанка», «Скифянка», «Юна», «Ёнбош», «Санзар -8», «Маржон» сигари навларини экиш тавсия этилади.
Сув танқис бўлган худудларда буғдойнинг «Интесивная», Санзар –4, Сете-Церрос 66, арпанинг Қарши, Болғали навларини экиш мақсадга мувофиқдир.
Арпа навлари Болғали дуварак арпа нави. 1996 йили суғориладиган майдонларга районлаштирилди. Дони ўртача катталикда, 1000 донасининг оғирлиги 45,0 г. Нав эртапишар, ётиб қолишга чидамли. Ҳосилдорлиги гектаридан 60-70 ц. Ташкил этади.
«Зафар» биологик баҳор нави. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг суғориладиган майдонлари учун районлаштирилган. Ҳосилдорлиги гектаридан 55-60 ц. Дони йирик, 1000 донасининг оғирлиги 48-54 г. Эртапишар бўлганидан такрорий экин сифатида экса бўлади.
«Қарши» - арпа нави. Суғориладиган ва шартли суғориладиган майдонларга районлаширилган. Нав биологик баҳорги, ҳосилдорлиги гектаридан 45-50 ц. Нав ўртапишар, қурғоқчиликка ва иссиққа чидамли, аммо ётиб қолишга мойил, совуққа чидамсиз. Дони йирик, 1000 донасининг оғирлиги 50-55г.
«Ойкор» арпа нави, суғориладиган майдонларга 1992 йилдан бошлаб районлаштирилган. Мазкур нав биологик баҳорги дуварак (ҳам баҳорда, ҳам кузда экиш мумкин) совуққа ва ётиб қолишга чидамли.
Do'stlaringiz bilan baham: |