Қушларнинг амалий аҳамияти
Қушларнинг инсон хўжалик фаолиятидаги аҳамияти жуда катта ва ниҳоятда хилма-хилдир. Кўпгина турлари қадимдан то ҳозирги
кунга қадар одам томонидан хонакилаштирилган ва улардан гўшт, тухум, тивит каби маҳсулотлар олинади. Ёввойи турлари эса
қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва овчилик хўжалигига ҳамда соғлиқни сақлаш ва авиацияда катта рол ўйнайди.
Саволлар
Маъруза 17 (2 соат)
Мавзу: Қушларнинг иқтисодий аҳамияти, келиб чиқиши ва эволюцияси
Режа
1. Қушларнинг иқтисодий ва амалий аҳамияти
2. Қушларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси
Таянч иборалар: қушларни заракунандаларга қарши курашдаги роли,
соғлиқни сақлашдаги роли, кушлар ва авиация, овланадиган
қушлар,археоптерикс, геспероринслар, ихтиорнислар.
Қушларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигидаги аҳамияти
Далачилик, полизчилик, боғдорчилик ва ўрмончилик хўжаликларида кўпчилик қушлар зарарли ҳашоратлар ва кемирувчиларни
қириб, қишлоқ ва ўрмон хўжалигига ата фойда келтиради. Буларга читтаклар, мойқутлар, думпарастлар, куркунаклар, шақ-
шақлар, зарғалдоқ, какку, ола қизилиштонлар. Кўкқарға, миққий, сор, куйкинак, балиқчи ва кўпгина бошқа қушлар мисол
бўлаолади. ата ола чуғурчуқнинг ата колонияси, Р.Н.Мекленбурцевнинг маълумотларига кўра, Ўрта Осиѐда бир ой
мобойнида кўпайиш вақтида 100 минг дона чигирткани қиради. Шу ата бирга, ола чуғурчуқ болаларини очиб чиққандан кейин
гилос, олволи ва узумзорларга ҳужум қилиб, анча зарар етказади. М.Д.Зверевнинг ҳисобларига кўра, Новосибирск шаҳри атрофида
қора чуғурчуқларнинг ата оиласи бир уя даврида 7800 дона май қўнғизи ва уларни личинкалари ата овқатланган. Ёки миққий
ҳар куни уясига 10 дона кемирувчиларни (юмронқозиқ ва сичқон) келтиради ѐки бир ой давомида, яъни болаларини боқиш даврида
бир жуфт миққий 270 та кемирувчини қиради. Шу келтирилган мисолларнинг ўзи қушларни қўриқлаш ва уларнинг сонини
ошириш қанчалик зарур эканлигини кўрсатади. Айниқса, кўпайиш вақтида қушларни боғ, парк, полиз, дон майсаларига жалб
қилиш ниҳоятда зарур. Чунки бу даврда уларнинг фойдалик фаолияти кескин ошади. Бунинг учун сунъий уялар ясаб эрта баҳорда
керакли жойларга осиб қўйилади. Майда қушлар учун ясалган уйчалар 5-8 м баландликка осиб қўйилади. Сунъий уячаларнинг
ўлчамини қушларнинг ўлчамига қараб ясаш тавсия этилади. Масалан, читтак, кулранг пашшахўр: бурмабўйин, дала чумчуқлари
учун ясалган уйчанинг ички деворлари орасидаги масофа 10-12 см. ички баландлиги 17 см, кираѐтган тешикдан уйчанинг
тепасигача бўлган масофа 3,5-4 см бўлса, чуғурчуқ, сассиқпопишак, бойўғли учун юқоридагиларга мувофиқ 13-15, 22-24: 4.8-6, 2-
2.5 см бўлиши лозим. Зағча, кўкқарға, миққий каби қушлар учун мувофиқ равишда 16-18, 22, 25, 7-9, 2-2.5 см бўлиши тавсия
этилади.
Қушлар қишлоқ ва ўрмон хўжалигида жуда ата фойда келтириши ата бирга, дон хўжаликларига сезиларли даражада зарар ҳам
келтиради. Масалан, дала, испан чумчуқлари Қозоғистонда ата колониялар ҳосил қилиб, уя қуради ва деҳқончиликка зарар
келтиради.
Қуш ва авиация. Аэродромда овқатланѐтган ва унинг атрофида уя қилаѐтган қушлар баъзи ҳолларда қўнаѐтган ва ердан учаѐтган
самалѐтлар ата тўқнашади. Самалѐтлар учун балиқчилар, каптарлар, учиб ўтаѐтган ўрдаклар, кундузги йиртқичлар, чуғурчуқ ва
майналарнинг ата галалари ниҳоятда хавфли ҳисобланади. Бундай нохуш воқеаларнинг олдини олиш учун одатда
аэродромларнинг орнитологик ҳолати ўрганилади. Йиртқич қушларнинг силуэти ўрнатилади, оптик шишали шарлар осиб
қўйилади. Кундуз кунлари самалѐтлар ҳам фаралари ѐқилган ҳолатда қўниши ердан кўтарлиши яхши ата беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |