Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Қушларнинг миграцияси 
Қушлар – территорияга келиб-кетишига қараб 3 та гуруҳга бўлинади. 1. ўтроқ қушлар – йил давомида маълум территорияда 
яшайди, яъни уя территориясини ташлаб кетаолмайди. Бундай қушларга қирғовул, каклик,кичик мусича, майна қизилиштон ва 
бошқаларни киритиш мумкин. 2. кўчманчи қушлар – кўпайиш мавсумидан кейин ноаниқ йўналишларга қараб бир неча километр 
масофага кўчиб боради. Лекин ўзининг кўпайган зонасини ташлаб кетмайди. Бу гуруҳга снегирлар, деҳқончумчуқлар ва бошқалар 
мисол бўлаолади. 3. келиб-кетувчи қушлар қишлаш учун кўпайган жойларини ташлаб 1000 км дан узоққа, яъни янги табиий 
географик зоналарга учиб кетади. 
Бизда яшайдиган қушларнинг аксарият кўпчилиги келиб-кетувчи 
қушлар ҳисобланади. Келиб-кетувчи қушлар ѐки миграция қилувчи 
қушларнинг сони шимолга борган сари ошиб боради. Бу қушлар бир йилда 2 
марта: кузда қишлаш жойига қараб, баҳорда эса уя қурган ѐки туғилган 
жойига қараб миграция қилади. Кузги миграция вақтида қушлар ўртача 
тезликда учади, вақти-вақти билан дам олади. Кичик чумчуқсимонлар 
миграция вақтида бир суткада 50-100 км тезликда учади. Самалѐт ва родар 
ѐрдамида кузатиш шуни кўрсатадики, кўпчилик қушларнинг миграцияси 450-
750 метр баландликда ўтади. Баланд тоғларда қушлар ҳатто денгиз сатҳидан 
6-9 км баландликда учиб ўтганлиги кузатилган. Миграция қилувчи қушлар 
миграциядан олдин жуда интенсив овқатланади ва анчагина ѐғ запасини 
тўплайди. Ёғ парчаланганда кўп миқдорда энергия ажралади. Миграциядан 
олдин ѐғ запаси паст қушларда тана оғирлигининг 30-35 % ни ташкил этади. 
Бу процесс организмнинг йиллик физиологик ритмикасига, яшаш 
шароитининг мавсумий ўзгариши, куннинг ѐруғлик соати ўзгариши, овқат 
базасининг ва температуранинг ўзгаришига боғлиқ. Бу ўзгаришлар йиғилиб 
қушларнинг миграцион ҳолатини аниқлайди. 
Миграция қилувчи ва кўчманчи қушларнинг кўпчилигида туғилган 
жойига ѐки уясига қайтиб келиш – уя консерватизми хусусияти бўлади. 
Миграция вақтида қушларнинг ориентацияси, яъни адашмасдан 
керакли умумий йўналишни аниқлайдиган нарса нима деган саволга тўлиқ 
жавоб топилмаган. Келиб-кетувчи қушларда миграция учун керакли умумий 
йўналишни аниқлайдиган туғма миграцион инстинкт бўлади. Экпериментал 
текширишлар ва дала кузатишларидан маълумки, миграция қилувчи қушлар 
астронавигацияга қобилиятлидир, яъни миграция вақтида қуѐш, ой ва 


юлдузларнинг ҳолатига қараб керакли йўналишни танлайди. Ёмғир ѐққанда, 
ҳавода булут бўлганда ѐки планетарий тажрибаларида осмон юлдузларининг 
табиий ҳолатини ўзгартирилганда миграция қилувчи қушларнинг 
ориентацияси кескин ѐмонлашади. Қуш томонидан миграция вақтида 
танланган умумий йўналиш кўриш органи кўз ѐрдамида бажарилади. Чунки 
миграция пайтида қушлар одатланган ландшафтлар: дарѐ оқими, ўрмонлар, 
денгиз қирғоқлари бўйлаб учади. Галадаги қушларнинг баъзилари бу йўлни 
аввал учиб ўтган бўлади. Лекин кўпчилик қушларнинг болалари ўзлари 
биринчи бўлиб учиб кетади (баъзи чумчуқсимонлар, йиртқичлар). 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish