Учиш ва ҳаракат қилишнинг бошқа усуллари. Қушларнинг бутун
тузилиши, олдин кўрганимиздек ҳавода учиб юришга мослашган.
Учиш қушлар экологиясида катта аҳамиятга эга. Қушларни ичида
фақат пингвинлар ва кўкрак тожсиз қушлар учмайди. Кўкрак тожли
қушлардан укки-тўти ва сувмошакларнинг айрим турлари учмайди.
Қушларнинг учиш аэродинамикаси анча мураккаб ва ҳозирга қадар тўлиқ
аниқланмаган. Учишнинг жисмоний асосини шундай характерлаш мумкин.
Қанотни устки томони гумбаздек кўтарилган, пастки томони эса ботиб
кирган бўлади. Натижада қанот кўтарилганда ҳаво уни устидан осонлик
билан ўтади, қанот пастга туширилганда эса қанот остида ҳаво гирдобсимон
ҳаракат этиб, қушни юқорига кўтаради. Қанотнинг олдинги чети анча йуғон
(бу ерда суяк, мускул ва бир неча қават патлар жойлашган) ва бақувват
бўлади, орқа чети эса ингичка ва эгилувчан бўлади, шунинг учун қанот
пастга тушганда, унинг шу чети бир оз юқорига кўтарилади, бунинг
натижасида олдинга қараб таъсир кўрсатадиган босим ҳосил бўлади. Қуш
ҳавода ўзини тутиб туриш билан бирга ҳаракат ҳам қилади. Қанотни
юқорига кўтарганда қоқув патлари озгина айланади ва ҳавони ўтказади, шу
сабабли кўтарилиш учун кам куч сарф қилинади. Қанотни кейинги учи
юқорига ва кейинга ҳаракат қилиши натижасида қўшимча тортиш кучи пайдо
бўлади, қанотнинг асосий қисми эса кўтарилиш кучини ҳосил қилади.
Кўтарилиш кучи учаѐтган қуш танаси ва думини ҳаво айланиб ўтганда ҳам
ҳосил бўлади.
Учиш асосан икки хил бўлади. 1. қанот қоқиб учиш. Бу вақтда қуш
ритмик равишда қанотини кўтаради ва туширади. Учишнинг бу тури
ниҳоятда хилма-хилдир. Қанотларини анча секин ва осойишта қоқадиган
қарға ҳам, пириллаб учадиган чумчуқ ҳам, ҳавода лапиллаб борадиган куйка
ҳам, ўқдек учадиган қалдирғоч ҳам, тикка кўтарилиб учадиган қирғовул ҳам
шу типда учади. Қанот қоқиб ҳилпиллаб учишнинг ўзига хос хили, бу
қанотларини тез қоқиб (ҳилпиллатиб), маълум вақт ичида бир жойда ҳавода
учиб туради. Балиқчилар, чигиртчилар, миққийлар шундай учиб, овқатини
кузатади. Колибрлилар ҳам шу учушдан фойдаланади. 2. парвоз қилиб учиш.
Бундай учиш вақтида қуш энергияни ташқаридан, яъни ҳаракатланиб турган
ҳаво энергиясидан фойдаланади. Ҳаво ҳаракат қилмайдиган бўлса, қуш
қанотини ѐзиб турган пайтда тобора пастга тушаверган бўлар эди. Лекин
унинг атрофидаги ҳаво юқори томон ҳаракат қилганлиги учун қуш ўз
баландлигини сақлаб қолади, ѐки янада баландроққа кўтарилади. Парвоз
қилиб учиш икки хил бўлади: статик ва динамик парвоз. Статик парвоз
материкларнинг устида содир бўлади. Ландшафтларнинг четида (тоғ ва
текислик, ўрмон четларида) ернинг устки қатлами бироз қизигач, ҳаво оқими
юқорига кўтарилади, ѐки ҳаво оқими тўсиқлар юзасидан ўтганда (жар, тоғ
чўққилари) ҳавога кўтарилади. Бундай учиш билан фойдаланган қушларнинг
қоқув патлари сербар, кейинги учлари бироз очиладиган бўлади. Парвоз
қилиб учиш билан йиртқич қушлар, лайлаклар, пеликанлар фойдаланади. Бу
қушлар кенг доира ҳосил қилиб аста-секин юқорига кўтарилади, кейин
айланиб овқат ахтаради, ѐки пасайиб керакли йўналишни олади (133-расм).
Динамик парвоз денгиз ва океан қушларига (бўрон қўшлари, альбатрослар,
балиқчилар) хосдир.буларнинг қанотлари узун, лекин камбар, учи
ўткирлашган бўлади. Динамик парвозда қушлар, асосан, икки ҳаво оқими
тезликларининг ҳар хиллигидан фойдаланадилар, шу билан бирга қуш
айланиб-айланиб бир хил тезликдаги оқимдан иккинчи хил тезликдаги
оқимга ўтганида ҳаракат энергиясини олади, кўпинча ҳар хил томонга ва ҳар
хил кучда эсаѐтган шамолдан, ҳаво пулсациясидан фойдаланади (134-расм).
Ҳавонинг пулсацияси ва гирдобланиши денгиз ва океан сувлари устидаги
атмосфера учун жуда ҳам характерли бўлиб озгина шамол турганида ҳам
юзага келаверади. Шамол бўлмаган вақтда бу қушлар парвоз қилаолмайди ва
сувда сузиб, шамол туришини кўтади.
Юриш ва югуриш деярли ҳамма қушларга хосдир. Истисно тариқасида
сира юраолмайдиган, жарқалдирғочларни кўрсатиш мумкин. Чунки, буларни
оѐқлари жуда калта тўрталла бармоқлари ҳам олдинга қаратилган. Қанотлари
эса жуда узун ва ўткир. Бироқ қушларнинг ҳар хил гуруҳлари турлича юради.
Дарахт шохларида қушлар одатда сакраб ҳаракат қилади (қизилиштон,
чумчуқсимонлар). Тўти қушлар дарахт шохларида ўрмалаганда тумшуғидан
ҳам фойдаланади.
Кўпчилик қушлар ерда сакраб юради (чумчуқлар), бошқалари юради ва
югуради (қарға, майна, мусича). Энг тез югурадиган қушлар учаолмайдиган
қушлар (кўкрак тожсизлар) бўлиб, булар (туя қушлар) соатига 50 км тезлик
билан югуради.
Сузиш ва шўнғиш жуда кўп қушларга хос. Сувда яхши сузувчи
қушларнинг танаси бироз ялпоқ бўлиб, елка-қорин томондан анча сиқилган,
бу қушга сувда турғунлик беради, суякларининг пневматиклиги яхши
ривожланган, патлари зич ва пари кўпроқ бўлади. Сузганда оѐқлари унча-
мунча орқа томонда бўлади. Пеликанлар, най бурунлар, қўнғирлар,
балиқчилар, кўпчилик ғозсимонлар ҳақиқий сузувчи қушлар ҳисобланади.
Шўнғувчи қушларни танаси чўзилган ва бироз ѐн томондан қисилган бўлади.
Суякларининг пневматиклиги кам. Тана зичлиги ошади. Ҳақиқий шўнғувчи
қушларга пингвинлар, қоравойлар, чистиклар, шўнғирлар киради. Сув
қатламида оѐқлари ѐрдамида ҳаракат қилади. Шўнғувчи қушлар сув тагида
2-3 минут, фақат пингвинлар 7-8 минут тураолади. Бу гуруҳга ҳаводан
шўнғиб сувга инерция билан кирувчи қушлар ҳам киритилади. Бундай
қушлар сув қатламидан ўлжасини тутгач, пўкак сингари сув юзасига чиқариб
ташланади. Балиқчилар, балиқчи бургут, оқ думли бургут, кўктарғоқлар шу
гуруҳга киради
Қушларнинг учиш тезлиги жуда ҳам турлича бўлиб, бу турли
шароитларга боғлиқ. Ўрмонда яшайдиган кичик чумчуқсимон қушлар 25-40
км/с, каптарлар 30-60 км/с; ўрдаклар ва кўпгина лойхўраклар 65-80 км/с,
жарқалдирғочлар эса 100-120 км/с учади. Приморьеда яшайдиган
тикондумли жарқалдирғоч эса соатга 170 км тезликда учади. Катта лочинлар
соатига 60-70 км тезликда учади, ўлжасига баландликдан ташланганда тезлик
соатига 300-350 км гача етади.
МДҲнинг шимолий европа қисмидаги қушлар Африканинг ғарбий
томонида, марказий қисмида яшайдиган қушлар шарқий Африкада, шарқий
қисмида уя қўювчи қушлар эса Ҳиндистон ва жанубий-шарқий Осиѐда
қишлайди.
Қушларнинг миграциясини ўрганишда асосан ҳалқалаш методидан
кенг фойдаланилади, яъни қушнинг уядаги жўжасининг, ѐки ушланган
қушнинг оѐғига металлдан ясалган ҳалқа тақилади. Ҳалқада номер ва
ҳалқаланган ташкилотнинг шартли белгиси ѐзилади. Ҳалқалаш бўйича
тўпланган барча маълумотлар Россия ФА ҳалқалаш марказига юборилади.
Қушларни оммавий равишда ҳалқалаш натижасида кўпгина турларнинг уя
консерватизми, йўналиш ва учиш тезлиги, қишлаш жойлари, умри, ўлими,
жинсларининг жуфтлигининг доимийлиги каби масалаларни аниқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |