Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари


Қушларнинг йиллик ҳаѐт цикли ва кўчиши



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Қушларнинг йиллик ҳаѐт цикли ва кўчиши. Қушларнинг тинчлик 
даври билан фаоллик даврини алмашиниб туриши амфибиялар билан 
рептилияларга ўхшаб, намлик ва температура шароитларига боғлиқ эмас. Бу 
ҳодиса асосан овқат топиш имкониятига ва маълум бир биологик ритмга 
боғлиқ. 
Қушларнинг ҳаѐт цикли қатор биологик фазалар ѐки даврлардан 
ташкил топади. Бу даврларда у ѐки бу биологик ҳолатлар (кўпайиш, туллаш, 
кўчиш ва бошқалар) устунлик қилади. 
Қушлар йиллик биологик циклининг асосий даврлари қуйидагилар: 
1. Кўпайишга тайѐргарлик даври. Куннинг узайишини таъсири 
натижасида жинсий безлар, ривожлана бошлайди. Қушлар қишлаш жойидан 
кўпайиш жойига кўчади, баъзиларида бу вақтда жуфтлар (эркаги ва 
урғочиси) ҳосил бўлади. Қўнарға (ток) ўйинлари бошланади. Уя жойларини 
танлаш, жуфтларга бўлиниш сайраш билан ифода этилади. 
2. Кўпайиш даври. Бу даврда уя қўйиш жойлари эгалланиб, уя қуриш, 
тухум қўйиш, тухумни босиш ва жўжаларини боқиш каби ҳоллар юз беради. 
Кўпайиш даври жўжалари тўлиқ пат билан қопланиб, мустақил ҳаѐт 
кечиришга ўтгунча давом этади. Охирида жўжалари бирлашиб гала ҳосил 
қилади. 
3. Туллаш даври. Қушларда кўпайиш давридан кейин тўлиқ туллаш 
даври бошаланади, бунда қушнинг бутун патлари алмашинади. Айрим 
турларда туллаш секин ўтади, уларда ҳаѐт фаолияти бир мунча секинлашади, 
яширин жойларни танлайди, лекин яшаш жойларини ўзгартирмайди, 
масалан, чумчуқсимонлар. Товуқсимонларда туллаш тез ўтади. Улар хилват 
жойларни танлаб, яширин ҳаѐт кечиради. Ниҳоят ғозсимонларда туллаш 
жараѐни ниҳоятда тез ўтади, қушлар учиш қобилиятини йўқотади. Бу вақтда 
улар ўта пана жойларни танлайди. Қушлар катта гала ҳосил қилади. Умуман 
туллаш даврида қушлар яшаш жойларини озиқ манбаи сифатида ҳимоя 
қилиш учун танлайди. Натижада уя қўйиш ва туллаш жойлари бошқа бошқа 
бўлиши мумкин. Туллаш даврида қушлар анча озиб кетади, чунки туллаш 
анча оғриқ билан ўтади, лекин бу жараѐн касаллик эмас. 
4. Қишга тайѐрланиш даврида қушларни овқатланиши жуда 
жадаллашади. Қушлар аниқ бир жойда яшамай, овқат ахтариб, кўчиб юради. 
Кўпчилик қушлар гала ҳосил қилиб очиқли жойларга йиғилади. Қушлар бу 
даврда яхши семиради, заҳира ѐғ тўплайди. Бу ҳолат қишни яхши ўтказиш, 
миграция (кўчувчи) қилувчи қушларда учишни таъминловчи асосий омил 
бўлиб хизмат қилади. 
5. Қишлаш. Ҳар бир тур аъзолари ўзларини овқат билан 
таъминлайдиган ва ҳимоя қиладиган ҳудудларда жойлашади. Қишлаш 
жойларида унча узоқ бўлмаган жойларга кўчиб юради. Бу бир томондан, 


асосий овқат (ҳашорат, мева, уруғ)нинг камайиши ѐки йўқолиши, 
иккинчидан, ѐруғ куннинг қисқариши, қор қатлами, сувнинг музлаши 
натижасида вужудга келади. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish