Умумий ва тарихий геология


-§. КАРБОН (ТОШҚЎМИР) ДАВРИ ВА ОРГАНИК ДУНЁСИ



Download 1,89 Mb.
bet62/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

51-§. КАРБОН (ТОШҚЎМИР) ДАВРИ ВА ОРГАНИК ДУНЁСИ

Тошкўмир даври ётқизиқларида тошкўмир кони кўп учраганлиги учун шундай ном берилган. Пермь, юра, бўр, палеоген даврларида ҳам тошкўмир конлари кўп учрайди, лекин тошкўмир давридан топилган кўмир сифатли бўлгани учун ҳозиргача шу ном ўзгармай қолдирилган.


Тсшкўмир даври ётқизиқлари стратиграфияси яхши ўрганилган, айниқса Совет Иттифокида уч бўлимга бўлиниб, ҳар қайси бўлим ярусларга ажратилган. Дунё бўйича тошкўмир даври ётқизиқларини стратиграфик бўлиниши умумий бирликда қабул қилинмаган. Масалан: СССРда учта, Ғарбий Европада ва Америкада 2 бўлимга бўлинган (16- жадвал).
16- жа д в а л
Тошкўмир даврининг бўлиниш схемаси



СССР да



Ғарбий Европада



Бўлим (қисм)



ярус (аср)



ярус (аср)



Бўлим (қисм)



Юқори тошкўмир С3



Оренбург С30 Гжель С3g Касимов С3b



Стефон С2 St



Юқори тошкўмир
С2



Ўрта тошкўмир
С2



Москов С2Т Бошқирд С3В



Вестфаль С3Vt




Қуйи тошкумир
С1



Намюр
Визе
Турне



Визе С1V Турне



Қуйи тошкўмир
С1



Тошкўмир даври ётқизиқкларини бундай аниқ ярусларга ажратилиши шу даврнинг ўсимлик ва хайвонот дунёсини яхши ривожланишига боғликдир. Тошкўмир даврида денгизда ва қуруқлида ўсимлик ва ҳайвонлар тури кенг тарқалган ва уларнинг яшаш шароити аниқланган, Ер шарннинг шу даври иқлим мннтақаларига ажратилган.


Тошкўмир даври ётқизиқлари ва кўмир қатламлари орасида сақланиб қолган ўсимликлар денгиз сохилларида чучук сувли кўллар бўлганлигини кўрсатади. Айрим дарахтсимон узун бўйли ўсимликларни кенг тарқалганлиги кўмир ҳосил бўлишида катта роль ўйнаган. Масалан, Лепидодедрон Сиггилариа турлари тошкўмир ва пермь даврлари учун характерлидир. Бундан ташқари қирқ бўғинли дарахтлардан—коломит, уруғли папоротниклар (Гондванада) Класоптерси ва Кангомоптерис ва бошқа турлари ўсган. Чучук сув хавзасида яшил сув ўтлари кенг тараққий этган, улар қолдиғидан ёнувчи сланец ва Компонелли кўмир ҳосил бўлган.
Тошкўмир даври денгизларида умуртқасиз ҳайвонлар группаси кўпчиликни ташкил қилган, булардан елка оёқли моллюскалар, маржон полиплар, ганиотитлардир.
Елка оёқли моллюскалардан кўпроқ продуктид ва спириферидлар оиласи тошкўмир даври ҳамма бўлимлари учун характерлидир. Масалан, Продуктус, Гигантус, масалобус, яшайдиган (шиликқурт) хиллари пайдо бўлган. Содда (якка хужайрали) денгиз хайвонларидан йирик фораминифер (фузулинид) лар характерлидир. Бўғин оёқлилардан денгизда баъзи бир турлари сақланиб қолган, масалан, қисқичбакасимон остракодлар. Қуруқликда бўғин оёклилар, қирқ оёқлар, ўргимчаклар ва бошқа ҳашаротлар кўп бўлган. Масалан, ниначи, кўнғиз, суварак ва бошқалар кенг тарқалган.
Умуртқали ҳайвонлардан денгизда асосан балиқлар, акуласимон тоғайли ва ниҳоят суякли хақиқий балиқлар кўп бўлган. Шунингдек, тошкўмир даври охирида илонлар пайдо бўлган ва сувда хамда қуруқда яшовчи стегоцефаллар яшаган. Ўрта Осиёда ҳам бу хайвонлар қолдиғи Тяншань тоғларидан кўплаб топилган ва шунга қараб уларнинг яшаш шароитини ўрганиб хосил бўлган ётқизиқларни кенжа бўлимларга ва горизонтларга ажратилган.
Тошкўмир давридаги платформа ва геосинклиналлар. Ер тарихи тошкўмир даврида платформа ва геосинклиналларда кескин ўзгаришлар бўлган. Фойдали қазилма, тоғ бурмаланнши, вулканизм ва қуруқлик хосил бўлиши билан ўтган даврлардан фарқ қилади.
Тошкўмир даврида Герцен тоғ бурмаланишидан қуйидаги геосинклиналлар кўтарилиб платформаларга қўшилган: Ғарбий Европада, Рейн, Судет ва бошқа тоғлар, Шимолий Америкада Аппалачи, Шарқий Австралияда Уэльс тоғи, СССР да Урал-Тяншан геосннклиналлари. Бу геосинклиналларда ўрта ва юқори тошкўмир даврида чўкиш, кўтарилиш, вулканизм процесслари кучли бўлган. Бу жойларда жуда кўп миқдорда охактош, гилли сланец, қумтош, шағалтош, алевролит ётқизиқлари ҳосил бўлган. Вулканизм процессидан асосли лава (ба-зальт), нордон жинслардан кварцли порфир, фельзит, порфир ва гранодиорит интрузивлари ҳосил бўлган. Платформа областларида кўпинча континентал ётқизиқлар хосил бўлади, айниқса кўмирли жинслар ҳамма қуруқликлар учун характерлидир. Масалан, Рус, Шимолий Америка, Сибирь, Хитой, Буюк Британия платформасида хам кўмир хосил бўлган. Умуман ўрта тошкўмир давридан бошлаб ер юзаси учта иқлим минтақасига: иккитаси ўртача ва биттаси иссиқ минтақага бўлинади. Юқори тошкўмирда Гондвана платформасида муз ётқизиқлари ҳосил бўлгани ва айрим жойлардан топилган ўсимлик қолдиғи бу ерда иқлим илиқ бўлганлигидан далолат беради.
Платформаларни денгиз босган жойларида саёз денгиз ётқизиқларига хос юпқа қатламли оҳактошлар ҳосил бўлган. Бундай ётқизиқлар платформа билан геосинклиналь чегарасидаги чўккан жойларда жуда қалин бўлиб кўмир, нефть, газ хосил бўлувчи ҳавзага айланган. Рус ва Шимолий Америка платформасида ётқизиқлар қалинлиги 300 м дан 1200 м га етади.
Геосинклиналь областларда кўтарилиш, чўкиш кўп марталаб қайтарилиб турганлиги учун саёз денгиз ётқизиғи, чуқур денгиз ётқизиғи билан кўмирли континентал ётқизиқ вулкан жинслари билан алмашиниб хосил бўлган.
Тошкўмир ётқизиғи Рус платформасида кўп, Сибирь платформасида камроқ тарқалган. Хитой ва Гондвана платформалари юқори тошкўмир даврида қурукликка айланади. Геосинклиналларда (айниқса Урал-Тяншань геосинклиналида) бу давр ётқизиғи кенг таркалган, қалинлиги бир неча 100 м дан 4000 м гача боради. Девон даври охиридаги денгизларни (геосинклиналларда) чўкиши ва саёзланиши куйи тошкўмирда хам давом этади. Тяншань геосинклиналь зонасида тектоник ҳаракат ва чўкинди тўпланиш шароити бир хил бўлмайди. Айниқса куйи тошкўмир даврида Тяншаннинг ўрта ва жанубий қисми чўкади, айрим жойларда асосли ўрта лава отилиб чиқади (Оясой). Чотқол-Қурама зонасида гилли оҳактош ва қумтошлар кўп хосил бўлган Писком, Чотфол тоғларидаги ётқизиқларда органик дунё қолдиқлари яхши сақланган.
Тяншаннинг ўрта қисмида қуйи ва ўрта тошкўмирда чўкинди тўпланиш кўпроқ бўлади, жануброкда эса бу даврдан бошлаб тоғ кўтарила бошлайди.
Юқори тошкўмир даврида кучли Герцен бурмаланишидан шимолий ва қисман ўрта Тяншань геосинклинали қуруқликка айланади: Жанубий Тяншанда хам Туркистон-Олой зонасининг жанубий қисми кўтарилиб шимолий қисми чўка бошлайди ва қалин кум, гил қисман охактош, шағал жинслари тўпланади.
Юқори тошкўмир даврида катта ва чуқур ер ёриқлари жойлашган (Қорачатир зонаси) жойларда, яъни геосинклиналлар чеккасининг чўкиши туфайли бу ерга Тяншаннинг ўрта ва жанубий қисмидан келтирган моллас ётқизиқлари тўпланади. Бу жойда ўрта ва юқори тошкўмир даври ётқизиғининг қалинлиги 1800—4000 м га етади. Қурама тоғлари ғарбида юқори тошкўмир даврида Кенгкўл, Қумбел ер ёриғи, шарқида Талас-Фарғона, Туркистон тоғи шимолида Жанубий Фарғона чуқур ер ёриғи пайдо бўлади ва уларнинг ғарби ва шимоли-ғарбий қисми чўкади. Ер ёриқлари доимо ҳаракатда бўлганидан кучли вулканизм процесси рўй беради. Бунга юқори тошкўмир, пермь даврида ҳосил бўлган Чотқол-Қурама зонасидаги магматик жинслар комплексини кўрсатиш мумкин. Умуман, магматик жинслар андезитли дацит, диабаз, диабазли порфирит ва кварцли порфирит, фельзит ва уларнинг туфоген (вулкан кули, шағал, қум ётқизиқ)лари хосил бўлган. Магматизм Герцин бурмаланиш даврининг охирида Тяншань геосинклиналида жуда кучли бўлиб, сувнинг қайтишига ва тоғ тизмаларининг ҳосил бўлишига сабаб бўлган. Урал ва бошқа геосинклиналлар каби Тяншанда ҳам тошкўмир даврида магматик жинслардан нордон лавалар ва интрузив жинсларнинг батолит шакллари хосил бўлган.



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish