49- §. СИЛУР ДАВРИ ВА ОРГАНИК ДУНЁСИ
Силур даври жинслари 1835 йилларда Англияда Уэльс территориясида яшовчи қадимги силур қабиласи номи билан аталган. 1960 йилда силур даври ордовик давридан ажратилган.
Ҳозир силур даври ётқизиқлари иккига қуйи ва юқори силурга бўлинган; қуйи силур (S1) иккита (Лландовери, венлок) ярусга, юқори силур (S2) эса фақат битта Лудлов ярусга ажратилган.
Силур даври органик дунёсн мукаммал ўрганилган. Сувда сув ўсимликлари кенг тарқалган бўлиб, соҳилларда ўсувчи псилофитлир пайдо бўлган. Денгизда яшовчн умуртқасизлар орасида елка оёқлилар (брахиоподалар) кўп, энг кўп тарқалганлари: Pantamerus, Cochidiut, оиласи Atryipa Eosfrifer ва бошқалар характерлидир.
Силур даврида тўда-тўда бўлиб яшовчи тўрт шуълали маржон полиплари кенг тарқалган. Ордовик даврига нисбатан бўғин оёқлилар (трилобитлар) камайиб силур даври охирига кeлиб ўлиб кетади. Биринчи бўлиб бўғин оёқлилардан чаёнлар ва минг оёқлилар ва қирқоёқлилар қуруқликка чиқади.
Моллюскаларни икки қопқоқлилар, қорин оёқлилар типидан Рleutaramarua ва Belleropon турлари характерлидир.
Силур даври ўрталарига келиб граптолитлар жуда яхши тараққий этади. Аммо улар силур. даври охирида қирилиб кетади. Умуртқали денгиз хайвонларидан тоғайли балиқлар тамғаси силур даври охирида ҳосил бўлган гилли сланец жинсларидан топилган.
Ер шари бўйича силур ётқизиқларининг стратиграфик жадвали граптолитлар асосида тузилган.
Силур давридаги платформа ва геосинклиналлар. Ордовик даврида сув босган Канада, Сибирь ва бошқа платформалар силур даврида ҳам сув остида бўлади. Бу процесс узоқ вақт давом этмайди. Силур даврининг иккинчи ярмида геосинклиналларда Каледон тоғ бурмаланиши туфайли тоғлар пайдо бўлади. Платформалардан кам сув қайтади. Силур даври охирида Сибирь, Хитой, Шимолий Америка ва Гондван платформаларини кўп қисми қуруқликка айланади.
Грампион (Скандинавия тоғлари) ва Шарқий Гренландия геосинклиналлари Каледон тоғ бурмаланишидан бутунлай қуруқликка тоғликка айланади. Бундан ташқари Аппалачи геосинклиналининг бир қисми ва СССРда Саян тоғлари ҳам шу тоғ бурмаланишидан кўтарилган. Шимолий Тяншань геосинклиналь областида, бир қатор ороллар хосил бўлади. Австралия шарқидаги геосинклиналнинг бир қисмида ҳам Каледон тоғ бурмаланиш даврида тоғ хосил бўлади.
Шундай қилиб силур даврида ўтган даврларга нисбатан тоғ бурмаланиш, магматизм процесслари кўпроқ бўлгани учун қуруқликлар орасида ва чекка қисмида тоғлар пайдо бўлади. Геосинклиналлар ҳисобига платформа ҳажми кенгаяди. Натижада жойлардагн табиий географик шароит ўзгаради. Бу геосинклиналларда силур даври охирида йирик бўлакли синиқ жинслар кўпроқ ҳосил бўлади.
Платформаларда геосинклиналга нисбатан камроқ чўкинди жинслар тўпланади, асосан қумтош, гилли жинслар ва қисман оҳактош ҳосил бўлади, силур даври охирида лагуна ётқизиқлари гипс, туз ва бошқа фойдали қазилмалар тўпланган. Айрим жойларда фосфоритли ётқизиқлар хосил бўлган (Днестр дарёси ўрта оқимларида).
Каледон тоғ бурмаланиши ва вулканизм процесси натижасида қуруқликка айланган геосинклиналларда рудали фойдали қазилмалар ҳосил бўлган, жумладан: темир, мис, кўрғошин, никель, хром (Урал),симоб (Ҳайдаркон).
Силур даври ётқизиқлари Ўрта Осиё тоғларида, яъни Тяншань геосинклиналида яхши ўрганилган. Бошқа геосинклиналлар каби Ўрта Осиёда ҳам Каледон тоғ бурмаланиши оқибатида силур даври охирида вулканизм кескин тус олган. Масалан, Шимолий Тяншанда Қоратов, Талас Олатови зонасида чўкиш бўлиб, чўкинди жинслар билан бирга асосли ва ўрта асосли лавалар оқиб чиққан. Жанубий Тяншань геосинклинали силур даврида иккига—Зарафшон дарёсининг жануби ва шимолига ажратилган. Шимолий қисмида чўкиндилардан граптолитли қумтош, гилли жинслар ҳосил бўлган, жанубий қисмида моллюска чиғаноқли охактошлар орасида маржон полипли, бош оёқли, елка оёкли организмлар қолдиғи учрайди.
Қуйи силур даврида Бойсун массивида чўкиш бўлган ва шу давр охирида бўлган бурмаланиш оқибатида интроантиклиналь шакллар кўтарилган. (Жанубий Нурота, Овминзатоғ.)
Юқори силур даврида яна чўкиш давом этади, Туркистон-Олой, Зарафшон-Олой зонасида (Моргузарда ҳам) терриген чўкиндилар тўпланади. Силур даврининг охирида Каледон тоғ бурмаланишидан тоғлар пайдо бўлади, денгиз чекинади. Силур ётқизиғининг қалинлиги айрим жойларда 3000—4000 м (Туркистон тоғи) дан ортиқ, саёз денгиз бўлган ёки кўтарилган жойларда 1000—1200 м ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |