Умумий ва тарихий геология


-§. ГЕОЛОГИЯ ФАНИ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА



Download 1,89 Mb.
bet2/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

1-§. ГЕОЛОГИЯ ФАНИ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА
Геология сўзи қадимги грекча икки сўздан ташкил топган бўлиб «ге» -ер ва «логос» - сўз, фан, яъни Ерни текширувчи фан деган маънони билдиради.
Ер билан астрономия, география, геодезия, биология фанлари ҳам шуғулланади. Бу фанлар Ернинг пайдо бўлиши, унинг тузилиши, иқлими, аҳолиси, экономикаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ўрганади.
Геология Ернинг усткн ва ички қисмини — қуруқлик ва океан тубини ва унда содир бўладиган ҳодисаларнинг ривожланиш конуниятларини ўрганувчн фандир. Геологлар Ерни хилма-хил моддалар бирикмасидан, минерал хом ашё, маъданлар ва тоғ жинсларидан таркиб топган (битмас-туганмас хазина макони) шарсимон физик жисм деб қарайдилар
Ер пўсти ноорганик қисмининг пайдо бўлиши ва ундаги металл, нометалл ҳамда ёнилғи фойдали қазилмаларнинг ҳосил бўлиши Ер тарихидаги ҳайвонот ва ўсимликлар ҳаёти билан яқиндан алоқадордир. Демак, геология фани Ерда органик дунёнинг пайдо бўлиши ва Ер пўстининг ривожланиши тўғрисидаги фандир.
М и н е р а л о г и я минераллар ҳақидаги фан бўлиб, минералларнинг кристаллик хоссасини, шаклларини, ички тузилишини ва ҳосил бўлишини ўрганади.
Петрография Ер пўстидаги магматик тоғ жинсларини келиб чиқиш сабабларини, таркибини ва жойланиш ҳолатини текширади.
Геохимия ер пўстида химиявий элементларнинг тарқалиш қонуниятларини ва уларнинг бир жойга тўпланиш ҳамда силжиш сабабларини ўрганади.
Л и т о л о г и я чўкинди жинсларнинг ҳосил бўлиши, таркиби, структураси, текстураси ва улар орасида фойдали қазллмаларнинг тўпланиш сабабларини текширади.
Фойдали қазилмалар геологияси чўкинди, магматик ва метаморфик жинсларни орасида ҳосил бўлган металли ва нометалл фойдали қазилмаларнинг ҳосил бўлиш сабабларини, жойланиш ҳолатларини ўрганади.
Динамик геология ер пўстининг (океан ва қуруқликлар) ўзгаришига олиб келадиган ташқи ва ички процессларни ўрганади.
Геофизика — ер пўстининг хамма зоналарида ва ернинг ички қисмларида содир бўладиган физик процесслар ва улар билан боғлиқ ҳодисаларни ўрганади.
Тарихий геология ер пайдо бўлгандан шу давргача ҳосил бўлган ер пўстининг ривожланиш тарихини ўрганади.
Палеонтология ер қатламларида сақланиб қолган тошга айланган хайвон-ўсимлик қолдиқларини текширади.
Геотектоника ер пўстининг тузилишини ёки ундаги структураларнинг тарқалиш ва ривожланиш тарихини ўрганади.
Геоморфология ер юзидаги рельеф шаклларини, уларнинг пайдо бўлиш ва ривожланиш сабабларини текширади.
Палеогеография ер юзида қадимги даврларда бўлиб ўтган табиий географик шароитни ўрганади.
Гидрогеология ер ости сувларини ҳосил бўлиши ва қатламлар орасида тарқалишини ҳамда халқ хўжалигидаги ахамиятини ўрганади.
Инженерлик геологияси ер ости сувлари таъсиридан ер қатламларида содир бўладиган табиий ўзгаришлар ва тоғ жинсларининг фнзик (қурилиш соҳасида) хоссасини ўрганади.



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish