Умумий ва тарихий геология



Download 1,89 Mb.
bet6/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

БИРИНЧИ ҚИСМ


ЕР ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

б-§. ЕР ШАРИНИНГ ШАКЛИ ВА ҲАЖМИ


Ернинг шакли ва тузилишини аниқлаш қадимги даврлардан бери кишиларни қизиқтириб келган. Антик дунё олимларидан Пифагор (эрамизгача V аср) ва Аристотель (эрамизгача III аср) Ерни шар шаклида деган. У Ой тутилганда унга Ернинг доира шаклидаги сояси тушганини, қирғоқка яқинлашиб келаётган кеманинг аста-секин аввал мачтаси, чодири, сўнг деярли бутун корпуси кўринганини кузатгач, Ер шар шаклида деган хулоса чиқарган.


Эрамиздан икки аср олдин ўтган қадимги грек олими (кутубхоначи) Эратосфен Ернинг ҳажмини биринчи бўлиб ўлчаган. Эратосфен кундуз соат 12да Қуёш нури ҳосил қилган бурчакни скафис асбоби билан ўлчаб, Александрия билан Сиена (Асуан) шаҳри оралиғидаги масофани аниқлаган, меридианнинг бир градус узунлигини юнон узунлик ўлчов бирлиги Стадий (стадий 158 м га тенг) деб кабул қилган. Александрия билан Сиена оралиғи 700 стадий бўлган. Бунда Эратосфен Ер айланаси 250000 стадий (ёки 39500 км), радиуси 6290 км деб аниқлаган. Эратосфен аниқлаган Ер радиуси ҳозирги вақтда аниқланган маълумотдан 88 км, айланаси эса 575,7 км дан камроқ чиққан.
Математика, геодезия фанларининг ривожланиши (XVII-XVIII аср) аниқ текшириш методларини (триангуляция) татбиқ этиш натижасида Ерни шакли нақ шар шаклида эмаслиги маьлум бўлди. Бундай ҳолни Й. Ньютон XVII асрда ўз ўки атрофида айланган массани марказдан қочма куч туфайли унинг қутблари сиқилишини назарий хал қилиб берган эди. Кейини текширишлар натижасида Ер шакли эллипсоид бўлмай, балки уни экватор қутблари орасидаги радиусда ҳам фарқ борлиги маълум бўлди (21,3 км). Демак, Ер шакли кутблари босиқ экваторлари чиқиқ (радиуслар орасида 21,3 км фарқ) эллипсоид шаклига яқин бўлиб, экватор радиуслари оралиғида ҳам бир оз фарқ (2 км) борлиги аниқланди. Бундай ҳолатни кейинги (1946—1960) вақтлардаги текширишлар (Ф. Н. Красовский) ва сунъий йўлдошлардан олинган маълумотлар яна бир бор тасдиклади.
Энг сўнгги кузатишлар натижасида Ер шаклини куйидаги бирликлар билан қабул қилинди. Экваториал радиуси 6378,2 км. Қутб радиуси—6356,9 км. Ўртача радиус—6371,110 км. Ер юзаси майдони— 510 млн км2. Айланиш ўқига нисбатан энергия моменти — 8104-1043г/см2. Ер хажми—1083204 млн км3. Массаси — 5,98-1021т тенг. Ер йўлдошдан олинган маълумотга кўра Ернинг сиқилиш коэффициенти: 1/298,3. Экватор узунлиги 40075,7 км га тенг.
Ер шаклини эллипсоидга яқин деб билишнинг сабаби шундаки, агар эллипсоид айланасини Ер шаклига устма-уст қўйилса, у ҳолда океан юзи баробарлигида олинган геоид чизиғига яқинлашади. Демак, Ер шаклини эллипсоид шаклига яқин ± 100 м билан геоид деб қабул қилинган. Геоиднинг луғавий маъноси Ер шакли ўзига ўхшаш демакдир. Ҳақиқатда ер юзасидаги баландлик Ҳимолай тоғида Жомолунгма чўқ. 8848 м ва энг чуқур ботиқ (Тинч океанида Мариана Чўкмаси 11022 м) фарқи 19870 м бўлган нотекисликни ҳосил қилган ер юзаси ўзига хос шаклга эга. У ҳеч қандай геометрик шаклларга тўғри келмайди. Ерни бундай шаклда бўлишига асосий сабаб, у Қуёш атрофида ва ўз ўқи атрофида айланиши ва ер юзасидаги хаво, сув ва бир неча миллион йиллар давомида Ер ичидаги битмас-туганмас энергия таъсирида бўлишидир. Масалан, Ер шари қутбларини силжишини геофизик олимлар текшириши бўйича кейинги 50-60 йил ичида 25 м оралиқдан четга чиқмаганлигини кўрсатади. Лекин геологлар (геофизиклар) Ер тарихида қутбларни жуда катта масофага силжиганини аниқлаганлар. Яна бир мисол, палеозой эрасидан хозирги вақтгача Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши 1,5 соатга қисқарган, деган маълумот бор.



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish