7-§. ЕРНИНГ ФИЗИК ХОССАЛАРИ
Ернинг зичлиги ва гравитацион хоссаси. Гравитация ёки оғирлик кучи геоид (Ер) юзасига тик йўналган бўлиб, тортилиш марказидан масофаларга тескари пропорционалдир. Океан тубида геоид эллипсоиди айлана сиртидан паст, материкка яқинлашгаида эллипсоид сиртидан баланддир. Ер юзасидаги гравитацияни тортиш кучининг салгина ўзгаришини сезадиган маятник ёрдамида аниқлаш мумкин.
Агар хақиқатан океанлар геоиднинг паст жойларига, континентлар эса баланд ерларига мос келганда маятник очиқ океанда бир хил кенгликда қирғоқдагига нисбатан ундан узоқрокда тезрок тебранар эди. Денгиздаги геоид юзаси Ер марказига яқин бўлганлиги туфайли тортиш кучи қирғоқдагидан катта бўлади. Шу назарияга мувофиқ геоиднинг материк ичидаги баландликларда маятник яна секинроқ тебранади.
Океан оролларидаги маятникнинг бир секунддаги тебраниши одатда катта, у географик кенгликларга мос келмайди. Аксинча, материклар ичидаги маятник тебранишларида маятникнинг секинлашиши сезилмайди, унинг тебраниши деярли бир хил кенглиқда жойлашган сохиллардагидек бўлади.
Бавария ва Тирол Альпларида тортиш кучи аниқ ўлчанган, аммо Альп тоғининг бу жойларидаги тортиш кучи жуда кичик, тоғ ён бағридаги текисликларда (Жанубий Германия платосида, Ломбардия пасттекислигида) катта. Юра тоғларида, Италияда (Рим), Ўрта Германия ва Кавказда, Ҳиндистонда ва бошқа жойларда ўтказилган текширишлар ҳам шундай натижа берган.
Шундай қилиб, тоғларда тортиш кучи кичик, ер юзини чўккан жойларида каттадир, денгиз чўкмаларида эса ортиқчадир. Бу айирма дастлабки вақтларда тоғли областлар тагида бўшлиқ бўлишига боғлиқ деб тушунилар эди, ҳозир эса тоғ жинслари зичлигининг ҳар хил бўлишига боғлиқ, деб қаралади. Материкларнинг тахминан 80 км чуқурликкача зичлиги - 2,57 г/см8 га тенг бўлган жуда енгил жинслардан тузилган, океан тубидан 6 км чуқурликда зичлик, 2,9—3 зичликка 24тенг. (В. А. Магницкий, 1965) ва ундан оғир тоғ жинсларидан ташкил топган (3- жадвал).
3- ж а д в а л
Ер ичида тортиш кучини ошиши ва босими
(В. А. Магницкий бўйича, 1965)
Чуқурлик «h (км ҳисобида)
|
Тортиш кучннинг ортнб бориши «g» (см/сек8 ҳис).
|
Босим«Р» (дин/см1 Ҳис).
|
0
|
982
|
_
|
33
|
985
|
0,009- 1018
|
400
|
997
|
0,136-1012
|
800
|
999
|
0,300-102
|
1200
|
991 .
|
0,49 -1012
|
1800
|
985
|
078 -1012
|
2900
|
1037
|
1,37 -1012
|
4000
|
762'
|
2,39 -1012
|
5000
|
452
|
3,12 -1012
|
6000
|
126
|
3,48 -1012
|
6370
|
0
|
3,51 -1012
|
Шундай қилиб, ер пўстининг юзага чиқиб турган қисмлари енгил моддалардан, чўккан қисмлари эса оғир моддалардан тузилган, деган хулосага келиш мумкин.
Ер пўстини ташкил этган асосий минералларнинг зичлиги 2,5 г/см3 дан бир оз ортади. Озчилик минераллартинг зичлиги 3 г/см3 атрофидадир. Тоғ устидаги жинсларнинг ўртача зичлиги2,68 г/см3дан ошмайди. Ер шари юзасининг кўп қисми сув билан қопланганлигини назарда тутсак зичлиги 1,003 г/см3, унинг устки суюқ (сув) ва қаттиқ пўстининг ўртача умумий зичлиги 2г/см3дан ошмайди. Демак, турли методлар билан аниқланган Ернинг ўртача зичлиги 5,52 г/см3 га тенг экан.
Ернинг ичида унинг сиртқи катламига нисбатан анча зич қатлам массалари тўпланган. Ер шари ички қисмини зичлиги ва таркиби тўғрисидаги маълумотни Вихерт (1897), сўнг Олдгем (1960) сейсмик тўлқин ёрдамида аниқлади. Ҳозирги вақтда ернинг ички қисмини тузилиши ҳақида олинган Гуттенберг (1941), Дефферис (XX аср бошлари), Голицин (1915—1920), Саваренский (1947) ва бошқаларнинг сейсмик ва гравиметрик маълумотлари қуйидаги жадвалда ўз ифодасини топган (4-жадвал).
Ер пўсти қаватларининг физик хоссасига қараб уларни таркибини қандай жинслардан иборатлиги аниқланган. Бу борада изланиш давом этмоқда. Келажакда Ер шари қуйи қобиғининг химиявий таркибини пухта аниқлаш фойдали казилмаларни излашда катта аҳамиятга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |