2-§. ГЕОЛОГИЯ ФАНИ ТАРИХИДАН
Кишилар онгида қадим замонлардан бери айрим геологик тушунчалар бўлишига қарамай, геология фани мустақил фан сифатида яқиндагина (бундан 200 йил илгари) вужудга келди.
Геологиянииг илмий тарихини, барча фанларнинг тарихи каби, жамият тарихи билан боғлиқ равишда ўрганиш лозим. Энгельс «фаннинг туғилиши ва ривожланиши ишлаб чиқариш процесси билан боғлиқдир» деган эди.
Геология фани ишлаб чиқариш процесси билан ўзаро боғлиқдир.
Ҳозирги геология-қидирув ишлари энг аввал ҳар бир районнинг геологик тузилишини ва унда учрайдиган фойдали қазилмаларни синчиклаб ўрганиш асосида ўтказилади. Сўнгра бу ерда мавжуд фойдали қазилмаларни қидирув усули, қазиб олиш йўллари аниқланади.
Геология фани ва геология-разведка ишларининг тарихи руда ҳақида олинган батафсил маълумотлар, тоғ жинслари ва минераллар, Ернинг таркиби ва тузилиши ҳақидаги конкрет илмий тушунчалар одамларнинг асрлар давомида ер бағридан фойдаланишидан тўпланган тажрибалар натижасида вужудга, келган. Геология халқ хўжалиги талабини қондириши билан бирга табиат ҳодисалари ҳақидаги қонуниятларни амалда текшира боради.
Геологик билимларнинг вужудга келишида ва ривржланишида ўрта аср буюк олимлари Беруний ва Ибн Сино асарлари катта роль ўйнади.
Абу Райҳон Беруний (973—1048) ўзининг араб тилида ёзган бир қатор асарларида Ер, минерал рудалар, геологик жараёнлар тўғрисида жуда ажойиб фикрларни айтиб ўтади. У Ернинг думалоқлигига ишониш билан бирга, унинг катталигини ҳам биринчилар қаторида ўлчайди. Берунийнинг астрономия трактатидаги схематик картаси қадимги дунёни яхши билганлигидан далолат беради, у бу соҳада Ғарб географларидан олдинда турган. Беруний ўша вақдаги ўзининг картасига афсонавий мамлакатлар ва Каспийбўйи мамлакатларини жойлаштирмайди, балки Ҳоразм ва Ҳиндистоннинг Геологиясини тиклашга уриниб, оқар сувлар фаолияти ҳақидаги илмий фикрларни, чиройли қилиб тасвирлаб беради. Беруний айрим «олимлар» нинг худонинг хоҳиши билан ариқдаги сув орқага қараб оқиши мумкин, деган нотўғри фикрларини фош этиб, сув оқимининг асл маъносини ечиб ва у табиат қонунларига мос процесс эканлигини тасдиқлаб беради. Унинг фикрича, сув марказга интилиш кучига эга, бинобарин у пастдан юқорига оқа олмайди. Тоғ бағридан булоқ ёки ердан фонтан бўлиб чиқаётган сувларни Беруний ердаги босим кучига боғлаб тушунтирган.
Дарё ётқизиқлари ҳақида эса Беруний ўзининг «Аҳоли яшайдиган ерлар орасидаги масофаларнинг охирги чегарасини аниқлаш» номли асарида бундай дейди: «Кимки бу ҳақда фикр юритар экан, у шундай хулосага келади: тош ва шағаллар ҳамда майда заррачалар турли куч таъсири билан тоғдан ажралади, кейин улар узоқ вақт давомида сув ва шамол кучи туфайли қирралари синиб силлиқлашади ҳамда юмалоқ шаклга киради. Улардан ўз навбатида майда доначалар — қум ва чанглар пайдо булади. Тошлар ер устида ёки қатламлари орасида учраши мумкин. Бундай процесс узоқ вақтни талаб этади ва бизнинг тасаввуримиздан ташқаридаги доимий ўзгаришлар билан бевосита боғланган, ҳолатда юз беради. Берунийнинг замондоши, буюк олим, табиатшунос ва файласуф Абу-Али ибн Сино (980—1037) геология фанининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшди. Ибн Синонинг геологик дунёқарашлари унинг илмий қомуси — “Ашшифо” (Қалбни даволаш) деган китобнинг «Табиат» деган бўлимида ёритилган, шу китобнинг баиричи қисми метеорологик ҳодисаларга доир. Бу қисмнинг икки боби жинсларга, масалан, минералларнинг пайдо бўлиш сабабларига ва менерологик ҳодисаларнинг келиб чиқиш масалаларига бағишланган.
Сино тоғ жинси ва минералларнинг физик хоссасини, тоғ ва водийларнинг пайдо бўлиш шароитларни текширган ва улар ҳақидаги гипотезани ривожлантирган. Машҳур озарбайжон математига — астраноми Мухаммад Насриддин табиатшунослик соҳасидаги жуда кўп ишлари билан бирга минераллар хақида «Жавоҳирнома» деган асарни яратди. Бу асарда 34 минерал-зумрад, феруза, лаьли, агат, яшма ва бошқа характеристика берилган.
XVI астрономияда А р а ст у билан П т о л о м е й нинг геосентрик системаси хукмронлик қилиб келди. Уларнинг фикрича Ер оламнинг марказида жойлашган, унинг атрофидан 7 сайёра-Қуёш, Ой ва 5та (ўша вақтда маьлум бўлган) планета айланади деб ўйлаганлар.
1773—1774 йилларда Петербургда тоғ-:кон саноати ўқув юртининг очилиши Россияда геологиянинг ривожланишига асос солди. ХVIII асрнинг иккинчи ярмига келиб, Петербург Фанлар Академияси қошида Россиянинг Европа ва Осиё қисмини ўрганиш мақсадида катта экспедиция ташкил этилди. Экспедицияларга С. П. Крашенников (1713—1755), И. Г. ва С. Г.Тмелинлар (1709-1755, 1745-1774), П. С. Паллас (1741—1811), И. И. Лепёхин ва бошқа ажойиб тадқиқотчилар бошчилик қилди. Экспедция қатнашчилари Россия, географияси, геологияси, минералогияси, фауна ва флораси ҳақида ажойиб илмий материаллар тўпладилар.
В. М. Севергин (1765—1826) ўз даврининг ажойиб минералог ва химиги эди. У ўзининг «Минералогия луғати» ва бошқа капитал асарларида ўша вақтгача минералогияга доир бўлган маълумотларни мужассамлаштирди. Олим ўз диққатини қазилма бойликлар геологиясига қаратди ва унга катта эътибор берди. В. М. Севергин буюк олим М. В. Ломоносов васиятига кўра, 1809 йилда «Опыт минералогичечского землеписания Российского государства» деган китобни ёзди. У минерал бойликларни ўрганишни ва уларнинг саноат ҳамда техникадаги аҳамиятини тарғиб қилди. Жемс Хеттой (1726—1797) «Ер назарияси» деган китобида М. В. Ломоносов ғояларига ўхшаш замонавий фикрларни олдинга сурди. Хеттон табиатдаги вулкан процессларига катта аҳамият берди, , уларни Ер ҳаёти тарихида катта асосий фактор деб ҳисоблади. Кейинчалик Хеттоннинг бу қарашлари геология тарихида плутонизм таълимотининг вужудга келишига асос бўлди. Бу таълимот немис олими А. Г. Вернер бошчилик қилган “нептунис”лар назариясига қарши чиқди. Минерал, руда ва тоғ жинслари мутахассиси нептунист А, Г. Вернер фикрича, фойдали қазилмаларнинг келиб. чиқишида энг асосий фактор сув, яъни ҳамма нарса сувнинг иши натижасида пайдо бўлади.
ХVIII аср охири ва XIX аср бошларида инглиз олими В и л ь я м С м и т (1769—1839) стратиграфия ва палеонтологияга асос солди. Унинг фикрига кўра тоғ жинслари қатламлари бир-биридан фақат ўзннинг петрографик таркиблари билангина эмас, балки уларда тошга айланган ҳайвон ва ўсимлик қолдиқари борлиги бидан ҳам фарқ қилади.
Шундай қилиб, В. Смит геологик ходисаларни текширишда, стратиграфия шкалаларини тузишда палеонтологиянинг текшириш методлари энг тўғри усул эканлигини исботлаб берди.
Атоқли француз олими Жорж Кювье (1769-1832) Париж яқинидаги чўкинди тоғ жинсларини ўрганиб, жуда кўп ҳайвон қолдиқларини йиғди. Уларни тешириш натижасида қадимги тоғ жинслари қатламларидан топилган ҳайвонларни кўпчилиги йўқолиб кетган
Нептун — денгиз худоси деган маънони билдирадиганлигини ва нисбатан ёш палеоген даври ётқизиқларидаги тошга айланган ҳайвонлар эса ҳозирги хайвонларга яқин эканлигини аниқлади. Ж Кювье тошга айланган ҳайвон ва ўсимликлар тўғрисидаги янги соха — палеонтологияга асос солди. Шу билан бирга Ж. Кювье биологиядаги эволюцион қарашларга зид бўлган ва фаннинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатган катастрофизм назариясини яратди. Унинг фикрича, ҳар бир даврнинг ҳайвон ва ўсимликлари ўз даврида пайдо бўлади ва ўлади. Демак, Ер бир неча йирик катострофалар (халокатлар)ни ўз бошидан кечирган. Натижада қадимги хайвон ва ўсимликлар ўлган уларнинг ўрнига янгилари вужудга келган, деган хато хулосага келди ва эволюцион тараққиётни инкор қилди. Ж.Кювьенинг катастрофия назарияси ўша даврда кенг тарқалди ва кўпчилик томондан тан олинди. Бу иазарияни катта олимлардан Леопольд Бух (1774—1853), Элиде-Бомон (1798—1874) ва бошқалар ҳам кўллаб-қувватладилар.
Ўтган асрнинг бошларида хукмронлик қилиб келган катастрофизм назариясига қарши инглиз олими Ч. Ляйелль (1797—1875) қаттиқ зарба берди. Ч. Ляйелль XIX асрнинг 30-йилларида ёзилган «Геология асослари» деган капитал асарида ер юзасидаги ўзгаришлар геологик факторлар-шамол, денгизлар, музликлар, вулкан ва бошқалар таъсирида содир бўлади, деган. У бу факторлар бутун геологик даврлар давомида таъсир этиб келган, деди ва ўтмишни яхши тушуниш учун хозирги замон ўзгаришларини синчиклаб ўрганиш керак, деган актуализм методини асослаб берди.
Ч. Ляйеллнинг илмий тадқиқот ишлари геологиянинг ривожланишида катта роль ўйнади. Аммо унинг таълимоти хатолардан холи эмас эди. Унинг Ернинг ривожланишн аста-секин эволюцион йўл билан давом этади, лекин қадимги геологик ўзгаришлар ҳозирги геологик ўзгаришлардан сифат ва сон жиҳатидан фарқ килмайди деган фикри, албатта хато эди.
XIX асрнинг нккинчи ярмида яшаган Владимир Онуфриевич Ковалевский (1842—1883) палеонтология соҳасида эволюцион назарияга асос солди. У организмларнинг ривожланиши процессидаги узвий боғланишларини тасдиқлаб, уларнинг ташқи кўринишидаги ўзгаришларнинг сабабини кўрсатиб берди ва бунда муҳитнинг роли катта эканлигини айтиб, организм ва муҳит орасидаги ўзаро боғланишга катта ахамият берди.
XIX асрнинг иккинчи ярмида француз олими Элиде-Бомон Ернинг тектоник йўл билан пайдо бўлиши хақидаги контракция гипотезасини яратди. Бу гипотеза Кант ва Лапласнинг Қуёш системасининг пайдо бўлиши хақидаги қарашларига асосланган бўлиб, уларнинг фикрича Ер қачонлардир суюк; жисмдан иборат бўлган, у совиши натижасида сиқилган ва ер пўстининг ташқи қатламида тоғ бурмаланишлари хосил бўлган. Австрия геологи Эдуард Эюсс (1831—1914) контракция гипотезаси тарафдори эди, у «Ернинг қиёфаси» номли 3 томли капитал асарида контракция гипотезасига асос солди.
Бу даврда Ер пўстининг энг кўп букилган ва қалин чўкиндилар тўпланувчи жойлари геосинклиналлар ҳақидаги гипотеза пайдо бўлди. Бу гипотезанинг вакилларидан бири америкалик геолог Жемс Дэна (1813—1895) эди. Кейинчалик бу гипотезани француз геологи Эмиль Ог (1861—1927) ўз асарларида давом эттирди.
XIX асрнинг охирларида атоқли рус геологи И.В.Мушкетов (850—1902) 2-томдан иборат «физик геология» асарини ёзиб тугатди. XIX асрнинг охирларида (1886—1888) Мушкетов Ўрта Осиё (илгариги Туркистон ўлкаси) да геологик тадқиқотлар олиб борди ва Ўрта Осиё геологиясига бағишланган «Туркистон» деган илмий асар яратди. Бу асар Ўрта Осиё геологияси хақидаги биринчи илмий асар эди. Шу билан бирга И. В. Мушкетов, Г.Д.Романовский билан бирга 1884 йилда Туркистоннинг биринчи геологик картасини тузди.
XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида яшаган атоқли рус олими А. П. Карпинский (1847—1936) ўзининг 55 йиллик илмий фаолиятида 500 дан ортиқ асарларини геологиянинг турли масалаларига тектоника, стратиграфия, палеонтология, петрография, қазилма бойликлар геологиясига бағишлади. Шу сабабли уни «рус геологиясининг отаси» деб атайдилар. Унинг ижодида тектоника масалалари асосий ўринни эгаллади. Улар ичида Россия Европа қисмининг структураси ва ривожланишига доир асарлар алоҳида ахамиятга эга. А. П. Карпинский ўзининг кузатишларига асосланиб, Россия платформасининг биринчи палеогеографик картасини тузади. Бу картада денгиз трансгрессияси (босиб келиши) ва регрессияси (қайтиб кетиши) ер пўстининг тебранма вертикал харакати туфайли вужудга келади, деб тушунтиради. Карпинский геология комитетида 18 йил директор вазифасида ишлади. Октябрь революциясидан кейин эса деярли 19 йил (1917—1936} РСФСР Фанлар академиясининг президенти бўлди.
Академик Ф. Н. Чернишев (1856-—1914) Россия геологиясини мунтазам ва план асосида ўрганиб катта ишлар килди. Ф. Н. Чернишев билан А. П. Қарпинский рахбарлигида Россияда биринчи геология музейи ташкил этилди. Кейинчалик бу музейга академик П. И. Степаьгов (1880—1947) рахбарлик қилди.
Россияда геология фанининг ривожланишига Москва университетининг профессори Алексей Петрович Павлов (1854— 1929) катта хисса қўшди. А.П.Павлов палеонтология сохасида—асосан Волгабўйининг юра ва бўр ётқизиқлари устида кўпроқ ишлади.
А.П.Павлов Россия платформаси мезозой эрасининг стратиграфияси ва палеогеографиясига асос солди ва биринчи бўлиб аммонит ва белемнит фауналарига тўла-тўкис таъриф берди. Шу билан бирга Жигули тоғ структурасини текширди. Россия платформаси территориясидаги тектоник чўкишларни аниқлади ва уларга «синклиз» деб ном берди.
XIX асрнинг иккинчи ярмида геология фанининг ривожланишида петрография сохаси мухим роль ўйнади. 1829 йилда инглиз физиги В и л ь я м с Николнинг (1768—1851) поляризацияланган призмаларни кашф этиши петрографияда кескин бурилиш ясади. 1831 йилда Николь ўз призмасини тоғ жинсларининг таркибини ўрганишда қўллади, лекин унинг бу кашфиёти XIX асрнинг ўрталаригача ишлатилмади. Кейинчалик инглиз табиатшуноси Генри Клифтон Сорби (1826—1908) поляризацияланган призмалар ёрдамида тоғ жинсларининг юпқа кесимлари (шлиф)ни микроскоп остида текшириш усулини кашф қилди ва бу билан микроскопик петрографияни яна ҳам ривожлантирди. Германияда Фердинанд Циркель (1833—1912), Гарри Розенбуш (1838— 1914), Францияда Фердинанд Фуке (1828—1904), Август Мишаль-Леви (1844—1911), Россияда А. П. Карпинский, А. А. Иностранцев (1843— 1919), Е. С. Фёдоров (1863—1919), Чехословакияда Эмануэль Борисин (1840—1881) каби олимлар тоғ жинсларини микроскопда текшириш каби ишларни юқори даражада ривожлантирдилар.
XIX асрнинг охирларида геология-минералогия фанидан тупрокшунослик фани ажралиб чикди. Бу фанни вужудга келишида атоқли рус олими Василий Васильевич Докучаев (1846—1905) нинг хизмати каттадир.
Шу даврда геологиянинг энг муҳим тармоқларидан ер пўстининг тузилиши тўғрисидаги муҳим соҳаларидан хисобланган тектоника ва геоморфология алоҳида бўлиб ажралиб чиқади. Булар машхур олимлар томонидан тараққий эттирилди. Геологиянинг тектоника сохасига олимлардан Эдуард Зюсс (1831- 1914), Марсель Бетран (1847—1907), Альберг Гейм (1847—3937), Россияда А. П. Карпинский ва бошқалар салмоқли ҳисса кўшдилар. Геоморфология соҳасида Жон Боуэлл (1834—1902), Альбрехт Пенк (1858—1945) ва рус геолог олимларидан Алексей Петрович Павлов (1854—1929) ЯковСамойлович Эдельштейн (1869—1952), Ғарбий Европа олимларидап Фриц Махачек (1877—1958), Вальтер Пенк (1888—1925) ва бошқалар кўп иш қилдилар.
Мамлакатимизда геология фани фақат Улуғ Октябрь социалистик революциясидан кейингина тез ривожланди. Урушдан олдинги беш йилликларнинг катта қурилишлари геология фани олдига ғоят муҳим вазифалар қўйди. Геология ва разведка ишларининг янги усуллари ишлаб чиқилди, қидирув ишларининг янги усуллари топилди. Юзлаб корхоналар, минглаб разведка қидирув ва геофизика текширув партиялари мамлакатимиз территориясини, айникса узоқ районларнн — Сибирь, Ўрта Осиё, Арктика, Приморье ўлкаларида геологик текширув ишларини авж олдириб юборди.
Энг асосий вазифа мамлакат территориясининг турли масштабдаги геологик карталарини тузиш эди.
СССР Фанлар Академиясига қарашли илмий текшириш институтлари, Ленинграддаги Бутун иттифоқ геология институти (ВСЕГЕИ), Нефть институти, Тоғ-кон саноати институти, Москва, Львов, Ўрта Осиё ва Кавказ университетлари хамда Москва, геология-разведка институти геология соҳасида катта-катта проблемаларни ҳал этди.
Улуғ Ватан урушидан кейинги даврларда Бутун иттифоқ Геология мннистрлиги ва бу министрлик қошида Ер бойликларини қўриқлаш муассасаларн ташкил этилди.
1956 йилда биринчи марта СССР нинг 1:2 500 000 масштабли геологик картаси нашр қилинди. Бундай картани нашр қилинган геология фанининг жуда капа ютуқларидан бири бўлди.
Геология соҳасидаги назарий тадқиқотлар юксалди. Совет олимларидан А. Д. Архангельский, В. А. Обручев, М. А. Усов, Н. С. Шатский, В. В. Белоусов, М.М. Тетяев,М.В. Муратов, В. Е. Хаин, А. А. Богданов, В. И.Попов, Н. П. Васильковскийва бошқаларнинг илмий мероси салмоқлидир. Н. С. Шатский раҳбаригида «СССР тектоникаси» (1933) деган монография босмадан чиқди.
СССРда геология фанининг янги тектоник ҳаракатлар неотектоника (бунинг асосчиси В. А. Обручев), сейсмология (Б. А. Петрушевский) ва тектоник физика соҳалари яхши ривожланди.
В. И. Попов(1938) эса Ер ҳақида ядро гипотезасини ишлаб чиқди. В. В. Белоусов «Геотектониканинг асосий масалалари (1948) деган китобида Ернинг ривожланиши ҳақидаги радиомиграцион гипотезани тақдим этди.
Кейинги 10—15 йилларда Ўзбекистонда регионал геология ва геотектоннка, геофизикани ривожлантиришда бир қанча ёш олимлар етишиб чиқди. Ш. Д. Давлатов, М. О. Аҳмаджонов, О. М. Борисов, Б. Б. Тальвирский, Т. Бобожонов ва бошқалар шулар жумласидандир.
А. Е. Ферсман, В. И. Вернадский, А. К. Болдирёв, А. Г. Бетехтин, Н. А. Смольянинов, А. С. Уклонскийлар минералогия ҳақида йирик монография ва дарсликлар яратдилар.
Совет даврида геохимия жуда тез ривожланди. В. И. Вернадский ва А. Е. Ферсман томонидан асосланган геология фанининг бу соҳаси кейинчалик А. П. Виноградов, Д. И. Шчербаков, А. А. Сауков ва бошқаларнинг бевосита раҳбарлигида ўсди ва ривожланди. Ўрта Осиёда металлогения ва петрографияни ривожлантиришда Ҳ. М. Абдуллаев, И. Ҳ. Ҳамробоев, И. М. Мирхожиев, X. Н. Боймуҳамедов ва И. М. Исамуҳамедовлар ғоят катта иш олиб бордилар.
В. И. Вернадский илмий ишларида геохимик жараёнлардаги биологик омилларга катта ахамият берди. Унинг бу ҳақидаги фикрларини А. П. Виноградов такомиллаштирди, у тирик организмлар таркибида деярли ҳамма химик элементлар борлигини аниқлади.
Совет геологлари ер ости сувларининг ҳаракати ва зоналарга бўлиниши, минерал сувлар ҳақидаги назарияларни ишлаб чиқдилар. Гидрогеология соҳасида Н. Ф. Погребов, В. С. Ильин, К. Н. Каменский, О. К. Ланге, Н. И. Толстихин, Н. Н. Славянов, Ғ. О. Мавлонов, М. С. Ҳасанов ва бошқалар катта илмий иш олиб бордилар. Айниқса, инженерлик геологияси ва сейсмологияни ривожлантнришда академик Ғ. О. Мавлоновнинг хизмати катта. Нефть конларини ўрганишга И. М. Губкин, Ўрта Осиёда О. М. Акромхўжаев кўп ҳисса қўшди.
Гидрогеологиянинг такомиллаштиришда академик Ф . П. Саваренский (1881—1946) муҳим роль ўйнади. У СССР Фанлар Академияси қошидаги гидрогеология проблема лабораториясига раҳбарлик қилди. Унинг иштирокида 1944 йилда гидрогеология ва инженерлик геологияси бўйича биринчи ўқув дарсликлари яратилди.
Улуғ Октябрь революциясидан кейин Совет Иттифоқида қора ва рангдор металлар, кўмир, нефть, газ геологияси геофизика, металлогения, океаншунослик, сейсмология каби соҳалар вужудга келди.
Геолог олимларимиз мамлакатимиздаги минерал ресурсларнинг запасларини аниқладилар. Ғарбий Сибирь нефть-газ конлари, Ўзбекистонда Мурунтов, Газли, Олмалиқ, Олтинтопган ва бошқа кўп конлар шулар жумласидандир.
Геология фани ҳозирги замон илғор совет техникаси ва фани ютуқларидан кенг фойдаланиб, денгиз ва океанларнинг геологиясини ва фойдали қазилмаларини ўрганмоқда.
Ер шарини космосдан текшириш усули билан тегишли фойдали қазилма конларини ва структураларини аниқлашда космонавтларнинг олган фотосуратларидан кенг фойдаланилмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |