48 ОРДОВИК ДАВРИ ВА ОРГАНИК ДУНЕСИ
Палеозой эрасининг қуйидан иккинчи даври ордовик 1960 йилларда силур давридан ажратилди. Ордовик даври органик дунё қолдиқларининг таркиби ва структурасига кўра 3 қисмга: қуйи, ўрта ва юқори ордовикка бўлинган.
Ордовик даврида органик дунё кембрийга нисбатан яхши тараққий этган. Денгизда ўсган яшил сув ўсимликлари ва қуруқликда ўсган биринчи псилофитлар колдиғи топилган.
Кембрий даврида денгизда яшаган бўғин оёқлилар (трилобитлар) ва елка оёқлилар яхши тараққий этган ва уларнинг янги турлари пайдо бўлган. Ордовик даврида трилобитлар сони 90 тага, турлари 1200 тагача етади. Масалан, asabnus, magalaspus ва бошқлар, шунингдек қовакичлилар, тўрт шуълали (маржонлилар)лар ва игнатанлилар хам пайдо бўлган.
Ордовик давридаги платформа ва геосинклиналлар. Ордовик системаси ётқизиқларини таркалишига кўра платформа ва геосинклиналларда кембрий даврида бўлган шароит ордовик даврида хам давом этган. Лекин платформаларда денгиз босган трансгрессия майдонлар кенгайган, геосинклиналларда эса олдин чўкиш (ордовик охирида), кейинчалик Каледон тоғ бурмаланиши кучайган. Ордовик даврида Шимолий Америка (Канада) платформасини бутунлай саёз денгиз қоплайди ва терриген (куруклик) чўкиндиси: шағал, қум, гиллар ва юпқа қатламли оҳактошлар хосил бўлади. Бошқа платформаларда денгиз босиши давом этади, факат Сибирь платформасининг марказий қисминигина сув қопламайди. Рус платформаси (марказий, шарқий қисмидан ташқари, Хитой, Тарим платформаларида хам трансгрессия бўлади. Кембрий даврдагига нисбатан қалинрок (100—500 м) чўкиндилар тўпланади.
Ордовик даврида геосинклиналлар кембрийга нисбатан активроқ бўлади. Каледон бурмаланишдан денгиз остидаги ётқизиқлар кўтарила бошлайди. Скандинавия (Грампион) геосинклиналининг марказий қисми, Аппалачи геосинклинали ва Салаир-Саян тоғларининг бир қисми кўтарила бошлаган ва кўп микдорда асосли лава (базальт) қуйилган. Вулканизм бошқа геосинклиналларда ҳам бўлган, лекин (Тяншанда) бурмаланиш камроқ, куруқлик ҳосил бўлмаган. Бу ерларда кейинги силур, девон даврларида чўкинди тўпланиши давом этган.
Ордовик даврида Ўрта Осиё территориясидаги Тяншань геосинклиналида шароит бир хил бўлмаган. Тяншаннинг шимолида Тяншань каледон бурмаланиши бўлган. Марказий қисмида қисман, жанубий қисмида эса вулканизм ва бурмаланиш бўлиб, чўкинди тўпланган. Бу давр ётқизиғи Тяншанда етарли даражада текширилмаган ва силур даври ётқизиғидан ажратилмаган. Ордовик системаси ётқизиқлари Шимолий Тяншанда, Кўкчатов, Тарбағатой, Қоратовда кўпрок, Қирғизистон тоғларида, Талас-Олатов, Туркистон ва Чоткол (Човота сойида), Қурама тоғларида хам учрайди. Бу жойларда кумтош, оҳактош, гилли жинслар ва базальт лаваси хосил бўлган. Тяншань геосинклиналида ордовик ётқизиқлари орасидаги оҳактошлар ва бошка жинсларнинг ўртача қалинлиги базальт лаваларидан ташқари 300 м дан 1200 м гача боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |