Умумий ва тарихий геология



Download 1,89 Mb.
bet64/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

53- §. МЕЗОЗОЙ ЭРАСИ z)

Мезозой номи мезо — ўрта сўзидан олинган бўлиб, озой — ҳаёт, яъни ўрта ҳаёт эраси демакдир.


Мезозой эраси Ер тарихида ўзига хос географик шароитга эга бўлиб, емирилиш процесслари муҳнм роль ўйнаган. Дарё системаси яхши ривожланган, кўл, ботқоқликлар, чучук сув хавзалари вужудга келган. Мезозой эрасида бурмаланишдан Америкада Кордильера, Осиёда Верхоян-Колима, Сихотэ-Алинь қуруқликлари пайдо бўлган. Қуруқликнинг бошқа жойларида эпейроген харакат доим бўлиб турган. Мезозой эрасининг шароити шу эра ётқизиғидан топилган ҳайвон ва ўсимлик қолдиқларига қараб аниқланган. Мезозой эраси асосан уч даврга бўлинади:: 1. Триас(Т.) 2. Юра (J) 3. Бўр (К). Ҳар қайси давр маҳаллий бўлимларга бўлинишидан ташқари умумқабул қилинган стратиграфик бирликка кўра қуйидагичадир (17-жадвалга каранг).


54-§. ТРИАС ДАВРИ (Т) ВА ОРГАНИК ДУНЁСИ

Мезозой эрасининг энг биринчи даври триас ётқизиқларини 1834 йилда немис олими Альберт уч бўлимга: ола-була қумтош, чиғаноқли оҳактош ва Кейперга бўлган. Ҳозирги вақтда триас даври ётқизиғи хамма қуруқликларда қабул қилинган стратиграфик бирлик асосида ажратилади. Лекин, айрим жойларда ярусларга маҳаллий номлар берилган. Бундай ҳолни Ўрта Осиёда кўришимиз мумкин. Ҳисор тоғи жанубида қуйи триасни Хонқа свита, жанубий Фарғонада Мадиген, Гузон тоғида юқори триас ётқизиғи Қамишбоши деб номланган.


Триас даври органик дунёси пермь давридагига нисбатан анча ўзгарган. Лекин бу давр ётқизиғи орасида пермь давридаги айрим ўсимлик ва ҳайвон турларидан сақланганлари учрайди.
Ўсимликлардан қуруқликда кўпроқ ёпиқ уруғлиларни бўлиши, чунончи, нина барглилар, саговниклар, гингкдошлар ва папоротниклар кенг тарқалганлиги характерлидир.
Бу давр органик дунёси қуруқликда ва сувда ўсимлик ва ҳайвонларнинг янги турларини яхши ривожланганлиги билан ва сут эмизувчиларнинг биринчи вакиллари келиб чиққанлиги билан ўтган даврлардан кескин фарқ қилади. Масалан, судралиб юрувчилардан калтакесаксимонлар уруғидан динозаврлар (баҳайбат калтакесаклар) келиб чиққан. Сувда яшовчи калтакесаксимонлардан ихтиозаврлар (балиқсимон калтакесаклар), плезиозаврлар ва биринчи учувчи калтакесаксимонлар (терозаврлар) пайдо бўлган. Уларнинг баъзилари йиртқич бўлиб, сувда балиқларни, қуруқликда судралиб юрувчиларнн танаввул қилган. Динозаврларнинг кўпчилиги икки оёқда туриб, бақувват думига тиралиб олдинги калта оёқлари билан ўт, дарахт барги билан овқатланган. Бу даврда яшаган амфибийлар узунлнги 5—6 м га етган. Баъзи маълумотларга кўра, триас даври охирида сут эмизувчи ҳайвонларнинг дастлабки намунаси келиб чиққан.
Денгизда балиқлар кўп бўлган, умуртқасиз ҳайвонлардан (бош-оёқлилар, аммонитлар, гониатитлар, масалан, Ринало керас) ва цератитлардан баъзилари триас охирида ўлиб кетади. Бу давр охирида беллемнитлар кўпаяди. Триас даврида бир қанча елка оёқлилар хам денгизда органик жинс хосил қилувчи хисобланади.
Қуруқликда ҳашаротлар (чигиртка, суварак, ниначи, кўнғиз, ўргимчаклар) кўп бўлган, Улар қолдиғи кўпинча қуруқлик ётқизиғи орасида (қум, гил, алевролит) кўплаб учрайди.

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish