Умумий ва тарихий геология



Download 1,89 Mb.
bet23/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

20-§. НУРАШ ПРОЦЕССЛАРИ
Ер юзасидаги ҳар қандай жинслар температуранинг йил давомида суткали тебраниб туриши, ҳаво ва намнинг ўзгариши ҳамда химиявий таъсир этиши ва ниҳоят организмларнинг ҳаёг фаолияти натижасида нурайди. Қуёш, ҳаво, намлик ва организмларнинг таъсиридан тоғ жинсларининг ўзгариши нураш процесси деб аталади. Нураш физик, химиявий ва биологик нурашга бўлинади.
Физик нураш. Қаттиқ яхлит жинсларнинг катта-кичик парчаларга бўлиниб синишига физик нураш деб аталадн. Бунда жинсларни ташкил этувчи минералларнинг химиявий таркиби ўзгармайди. Температуранинг ўзгариб туриши физик нурашнинг асосий омилидир. Айниқса континентал, арктик, тропик, субтропик иқлимли минтақаларда бу ходиса ўз ифодасини топгандир. Агар жинс ёриқларига сув кириб музласа, у ҳолда физик нураш процссси яна хам тезлашади. Сув музлаганда унинг ҳажми кенгайиши маълум. Сувнинг ер ёриқларида музлашидан унинг 1 см2 юзада (ер ериғида) итариш кучи 870 кг та етади. Ғоят катта бундай куч хар қандай қаттиқ жинсни хам майдалаб ташлаши мумкин. Сувнинг такрор музлаб эриб туриши билан боғлиқ бўлган физик нураш совуқдан нураш деб аталади. Физик нураш натижасида қаттиқ жинслар майда-майда қиррали бўлиб кетади, ҳатто заррачалари 0,01 мм гача етади. Қаттиқ жинс заррачаларининг иссикдан кенгайиб кетиши ва тузларнинғ жинс орасида тўпланиши ҳам физик нурашга киради. Тоғ жинслари ҳар хил минераллардан ҳосил бўлганлиги учун иссиқлиқни бир хил ўтказмайди. Бундан ташқари, бир хил минералдан тузилган тоғ жинслари ҳам бир хилда кен-гаймайди, чунки минерал кристали ҳамма томонга хар хил кенгаяди. Шунга кўра, тоғ жинсларини ташкил қилган минералларнинг иссиқдан кенгайиши ва торайиши натижасида хатто гранит жинси хам майдаланади.
Минералларнинг хар томонга кенгайиш коэффициенти бир хил бўлмаслиги нураш-процессини тезлаштириб юборади. Қуйидаги 10-жадвалда кварц ва кальцит минераллари кристалининг икки томонга икки хил кенгайиши кўрсатилган.
9-ж а два л
Минералларнинг иссиқдан кенгайиш коэффициенти
(Кларк буйича)

Минерал номи



Кенгайиш, коэф-фициенти {% ҳис.)



Кварц
Ортоклаз



0,000310
0,000170



Роговая




обманка



0,000284



Кальцит



0,000200



10-жадвал Минералларнинг иссиқдан турлича кенгайиш даражаси

Минераллар



Кристаллар ўқи



t0



Йўналишига қараб кенгайиш коэффиииенти (% ҳисобида)



Кальцит .........



// L3



20°



25,6х10-6



Қальцит .........



┴ L3

20°



55х10-6



Кварц ........



// L3



20°



7,5х10-6



Кварц .........



┴ L3

20°



13,7х10-6







Нураш ер юзасининг ўсимлик билан қалин ёки сийрак қопланганлигига ҳам боғлиқ. Сув ва ўсимлик кам ёки бутунлай йўқ бўлган жойларда физик нураш кучли бўлади. Ўрта Осиёда ёз фаслида (Қорақум чўлида) қум ва яланг тошлар температураси 70—80° С га етади, кечалари 5—10° С гача пасаяди, натижада уларнинг ҳажми бирдан камайиб, жинслар ёрилиб кетади.
Нураш процесси тоғ жинсларининг кристали ва қатламларининг дарз кетганлигига ҳам боғлиқ. Тоғ жинси қанчалик кўп дарз кетган бўлса, у шунчалик тез нурайди.
Физик нураш асосан ташқи сабаблар ёрдамида юз беради. Чунончи, ер ёриқларига минерал ва тоғ жинслари орасига кириб қолган сувнинг температураси пасайиб, бу ерда сув музлайди, сув музлаши билан муз кенгайиб, жинсларнинг дарз кетиштига олиб келади. Бундай нураш кўпроқ яланг тоғ жинсларида, баланд тоғларда йилнинг барча фаслида бўлиб туради. Қоядан синиб тушган бўлаклари ён бағир қиялик бурчаги 35—40° бўлса, пастга тез думалаб тушиб, 10—15° қияликда тўпланади. Бунинг натижасида жуда кўп синиқ жинслар уюми ҳосил бўлади. Буни конус осипи (сочмаси) дейилади.
Бундан ташқари, ер юзаси қандай жой бўлишидан қатъи назар, ўсимлик билан қопланган бўлса, унинг илдизи жинслар орасига ёриб кириб, уни бўлакларга ажратади, дарзларни кенгайтиради. Чириган илдизлардан ўтган сув ер ичкарисида музлаб, дарзларни кенгайтириб юборади. Қоялардан ажралиб синган йирик жинс парчалари қияликнинг қуйи қисмида, майдалари эса юқорисида тўпланади.
Химиявий нураш. Физик нураш натижасида жинслар (уваланади) парчаланади, баъзан эзилади. Тоғ жинсига эркин кислороднинг таъсир этиши натижасида айникса жинс орасига сувнинг ўтиб боришидан у ерда химиявий реакция бўлиб химиявий нураш юз беради. Химиявий нураш қаттиқ жинсларнинг яна ҳам кўпроқ майдаланишига ёрдам беради. Химиявий процесслар асосан оксидланиш, гидротация (металларнинг сувланиши), эриш ва гидролиз хиллариға бўлинади.
О к с и д л а н и ш . Ер пўстини ташкил қилувчи тоғ жинслари атмосферадаги эркин кислород таъсиридан оксидланади. Атмосферада эркин кислород 21% ни, сувда 30% ни ташкил этади. Нураш бўладиган зонада эркин кислород бўлган вақтда қайтарилиш реакцияси кетади ва сульфидлар ҳосил бўлади. Эркин кислород ҳавода ва сувда бўлганлигидан сульфидлар беқарор бўлиб қолади ва парчаланиб аста-секин сульфатларга, карбонатларга ва оксидларга айланади. Бу реакцияни қуйида пирит минерали мисолида кўриш мумкин:
2ҒеS3+702+2Н2О=2ҒеSО4+2Н.2О
пирит
Ҳосил бўлган темирнинг сульфат оксиди беқарор бўлгани учун темирнинг сувли оксиди ва oлтингугурт кислотаси ҳосил бўлади, чунончи:
2Ғе2(SО4)3+9НаО=2Ғе2Оэ+ЗН2О4-6Н2S0,
лимонит
Темирнинг сувли оксиди ер юзасидаги пирит ёки бошқа темир сульфидлари бўлган жинсларнинг оксидланиши натижасида ҳосил бўлиб, у ер юзасида темир қалпоқ деб аталувчи шаклда учрайди. Жинсларга иссиқлик таъсир этиши натижасида оксидланиш процесси гоҳ тез, гох секин юз бериши мумкин.
Оксидланиш процесси химиявий нураш процессида кўпроқ учраб туради, бу процессда атмосфера, сув ва иссиқлик таъсирида темирли, магнийли ва алюминийли жинслар оксидланиб туради. Бу процесс тўғрисида тоғ жинслари очилиб қолган жойлардаги қизил, пушти ранглар гувоҳлик баради. Химиявий нураш ер пўстининг эркин кислород кўп тарқалган жойларида рўй беради. Эркин кислород ер пўстининг 1000 метргача. бўлган чуқурликка ўтиб боради ва шу чуқурликкача ҳар хил бўшлиқ, дарзликларда химиявий нураш юз беришига сабаб бўлади. Торф ва доимий муз билан қопланган ерларда эркин кислород ер юзасида учрайди.
Гидротация (металлнинг сувланиши). Гидрогация натижасида минерал сувлар таъсирида ўзгариб нурайди. Бунга мисол қилиб табиатда ангидридни гипсга айланиш реакциясини кўрсатиш мумкин.

СаS04 + 2Н20 = СаS04*2Н2О


ангидрид гнпс
Яна бир мисолда гематит минералини лимонитга айланишини келтириш мумкин.
2Ғе2О3 4- ЗH2O→ 2Ғе,2О3 • ЗН2O
лимонит
Минерал таркибига кислород ёки сув молекуласи ўрнашиши билан унинг ҳажми катталашади ва атрофдаги жинсларни итариб дарзлар хосил қилади.
Эриш ва гидролиз. Химиявий нураш процессида тоғ жинсларида бу ҳодиса кўпинча бир-бирига мос ҳолатда юз беради. Бу ҳодиса асосан сув ва унинг таркибидаги карбонат ангидриди С02 таъсирида вужудга келади. Сув ер қатламларининг ёриқ ва бўшлиқлари орасида водород — Н+ — ва гидроксил ва—ОН-—ионларига (диссоциация) ажралган ҳолда учрайди. Химиявий нурашда водород — Н+ — иони асосий фактордир. Шунинг учун уни кўп бўлиши кўпроқ ахамиятга эга. Сув таркибида карбонат ангидриди (СОа) кўп бўлса, сув тез ва кўпроқ ионлашади. Тоғ жинсларига сув ва карбонат ангидриди таъсир қилганда фақат уни эритибгина қолмай, балки уларнинг таркибини ўзгартиради, ҳатто қайта кристалланган янги минераллар хосил қилади. Бунга мисол қилиб табиатда кўп тарқалган дала шпатини олиш мумкин. Унга сув ва карбонат ангидриди таъсир эттирилса, қуйидаги таркибий қисмларга ажралади.

К2ОА12О3*6 SiO2+CO3+n H2O=Al2O3*SiO2*2 H2O+SiO2*nH2O+K2CO3


Ажралиш процесси қулай шароиг бўлганда — тропик зоналарда (иссиқлик, намлик ва карбонат ангидриди кўп бўлган жойларда) ажралиш процесси натижасида алюмоксликатлар парчаланиб, б о к с и т ва о п а л минералларини ҳосил килади.


А12О3-2SiO2*2H2O R2CO3

Химиявий нураш кўпинча кристалл жинсларда ҳам юз беради, масалан, темирли, магнийли минераллар тез бузилади, улар тоғ (асосий ва ультра асосли) жинсларининг 15% ини ташкил этади. Сув ва карбонат ангидриди таъсирида лимонит (Ғе2О3* пН2О) ва темирнинг таркибида сув бор бошқа минераллар ҳосил бўлади. Кремний сув билан бирикиб о п а л минералини (SiO2*nН2О) ҳосил қилади. Бундан ташқари, Қуёш нури таъсирида ер пўсти юзасига чиқиб қолган тоғ жинслари таркибидаги марганец ва темир оксидлари пастдан юқорига кўтарилади хамда жинс юзасида оксидланиб қўнғир-қора рангли те-мир ялтироқлигини хосил қилади. Натижада жинс устида офтобда куйган пўстлоқ (корка загара) пайдо бўлади. Натижада унинг физик ва химиявий хусусияти ўзгаради ва нураш процесси тезлашади. Бу процесс Ўрта Осиё тоғларида ва чўлларида кўп учрайди, унинг қалинлиги (жинс таркибига қараб). 1 мм дан 2 мм гача етади. Қўнғир ранг парда таркибида 36% темир, 30% марганец, 8,5% кремнезём, 9% гилтупроқ учрайди.

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish