Денгиз ва океанларда чўкиндиларнинг тўпланиши ва тарқалиши Чўкиндиларнинг тўпланиши. Тоғ жинслари экзоген процесслар таъсиридан емирилади, майдаланади ва бир жойдан иккинчи жонга келтириб ётқизилади. Бу процесс кўпроқ шамол, оқар сувлар ва музларнинг геологик ишида яққол кўринади. Нураган жинслар пасттекисликларда ва денгиз остида тўпланади. Демак, денгиз остига чўкадиган жинсларнинг бир қисмини дарё, шамол, музлар келтиради. Денгиз тўлқини натижасида соҳилдан емирилган жинслар ҳам денгиз тагига чўкадн. Бундан ташқари, денгизда яшовчи беҳисоб органик дунё (маржонлар, юмшоқ танлилар, булутлилар, умуртқали ҳайвонлар) қолдиғи, ва шунингдек, химиявий процессдан ҳосил бўлган жинслар ҳам чўкади. Денгизда чўкиндиларнинг ҳосил бўлиши сабабларини Совет олимларидан Н. М. Страхов (1938), А. Д. АрхангелЬский (1938), Д. В. Наливкин (1932), Л. В. Пустовалов (1940), Л. Б. Рухин (1959), М. С. Швецов (1938), М. В. Кленов (1932—1948) ва А. П. Лисицинлар (1974) илмий асосда текширдилар.
Чўкиндиларнинг тўпланиш процесси Шимолий денгизда, Қора ва Каспий денгизларида, шунингдек Атлантика, Ҳинд океанларида текширилган. Денгизда чўкиндиларнинг тўпланиши кўп жиҳатдан чўкинди тўпланувчи областларнинг соҳилга яқинлиги ва тузилишига сув ҳавзаларининг чуқурлиги ва у ердаги ҳаракатга, сувнинг шўрлиги ҳамда органик дунёнинг зичлигига боғлиқ. Денгиз ётқизиқлари тарқалишига кўра: а)— юқори соҳил зонаси— л и т о р а л 0—200 м (латинча — Litorolis — соҳил чўкиндиси) ётқизиқлари ёки денгизнинг саёз жойидаги чўкинди — ш е л ь ф; б) 200 м дан 2500 м чуқурликдаги б а т и а л (грекча — bathus—чуқурлик чўкиндилар) ва г) 2500 м дан чуқурдаги аб и с с а л (грекча — abayssus — тагсиз, чуқур) чўкиндиларга бўлинади.
Бу зоналардаги чўкинди жинсларнинг тўпланиш шароитини уларнинг таркибини текшириш даврида билиш мумкин. Бундай жинсларни ўрганганда, одатда, бир областда чўккан чўкиндини иккинчи областдаги чўкиндидан таркиби, ҳайвон қолдиғи ва қалинлиги билан фарқ қилиши кузатилади.
Қирғоқ бўйи зонаси чўкиндилари. Шиддатли тўлқин натижасида қирғоқ жинсларидан уваланиб тушган барча синиқ материаллар соҳилнинг саёз жойларида тўпланади. Бу материаллар тўлқиннинг доимий таъсирида бўлиб, думалокланади, силлиқланади ва катта-кичиклигига кўра сараланади. Қирғоқ яқинида йирик ғўла тошлар, сўнгра чуқуррокда шағал, қирғоқдан 15—30 м нарида йирикроқ қум тўпланади. Сохилдан узоқлаша борган сари майда заррали қумлар учрайди. Соҳил ниҳоятда ётиқ бўлган жойларда ювилган кум йиғилади. Тўлқин келтирган қум ва шағал уюмлари қирғоқ бўйлаб тўлқинга параллел ҳолда жойлашади ва қирғоқ бўйи в а л и деб аталади. Агар тўлкин кучли ва муттасил бўлиб турса, кўп сохил валлари вужудга келади. Қирғоқ валларининг баландлиги, масалан, Шимолий денгизда 1—5мга, Атлантика океани соҳилида 10—12мга етади. Соҳил валлари орасида қум ва шағаллардан ташқари, денгиз ҳайвонларининг чиғаноқлари ҳам учрайди.
Бу ерларда соҳилдаги қумлар юзасида сувнинг тўлқинланиб туришидан ҳосил бўлган параллел жимжималарни денгиз ряби деб аталади. Сохилдан ичкарида 30—50 м чуқурликда ва 500—1000 м узоқликда ва ботиқроқ жойларда қум, гил, оҳак жинслар бир - бирлари билан тез - тез алмашиниб чўкади, лекин катта майдонга ёйилмайди. Кесими линзага ўхшаш қатламчалардан иборат бўлади. Агар бу хилдаги соҳил чўкиндиси қадимий қатламлардан топилса (қазилма ряби) уни денгиз соҳили зонасида ҳосил бўлган дейиш мумкин.
Шельф зонаси чўкиндилари. Бу зона чуқурлиги 20 м дан 200 м гача бўлган ва денгиз соҳилидан ичкарига 250 км масофадаги жойни ўз ичига олади. Баъзан шельф зонасининг кенглиги 600 км га боради ва умумий майдони Ер шарида 27,6 млн. км2 га етади. Бундай жойлар хилма-хил чўкинди жинсларнинг ҳосил бўлиши ва уларни текшириш қулайлиги билан ажралиб туради. Бу зонага материк, орол ва ярим орол соҳилларига яқин яъни тўлқин кучи билан чўкиндилар келиб тўпланадиган жойлар киради. Маълумки, кучли тўлқинлар материк соҳилидан синдириб олган жинсларини майдалаб, соҳил зонасидан шельф зонасига олиб боради ва уларни саралаб денгиз ичкарисига олиб кетади. Тўлқин секинлашиши билан олдин йирик, сўнг майда жинслар чўка бошлайди. Шуни ҳам айтиш керакки, денгизларнинг шельф зонаси ўзига хос қулайликларга, яъни тўлқиннинг кучли таъсир этиши, органик дунёнинг энг кўп тарқалганлиги, қуёш нурининг яхши ўтиши ва сув исиши каби қулайликларга эга. Шельф зонасида рельеф бир текис бўлмай, ботиқ жойлар ҳам учраб туради. Бундай жойлар фойдали қазилма тўпланувчи уммон бўлиб, хозирги вақтда бу ботиқлардаги ёш P. N.Q даври/ ётқизиқлардан нефть ва газ олинмоқда.
Шельф зонасининг қуруқликка яқин қисмларида олдин йирик, яхши сараланмаган қум, кейин майда сараланган қум ва, ниҳоят, материк ёнбағрига яқинлашган жойларда (150-200 м) қумоқ гил, соф гил ва оҳактош тўпланади. Бу зонада жинслар орасида яшаган ҳайвон ва ўсимлик чиғаноқлари ҳам учрайди. Бу органик қолдиқлар чўкиндиларнинг қандай шароитда ҳосил бўлганлигини кўрсатади. Шельф зонада денгиз иқлими ҳаракати ва бошқа омилларга кўра чўкинди миқдори ҳамма жойда бир хил қалинликда бўлмайди. Ички денгизларда, масалан, Қора денгиз ва Каспий денгизи шельф зонасида чўкинди тўпланишини совет олимлари (М. В. Кленов ва Н. М. Страхов) яхши ўрганганлар. Бу денгизларда чўкиндининг сараланиши ва чўкиши 20—50 м чуқурликдан бошланади хамда бу жойларда майда гилли жинслар тўпланади. Бу процесс (гил чўкиши) очиқ денгиз, айниқса океанларда 100—150 м чу-қурликдан бошланади. Шельф зонасида қуруқликдан келган жинслар орасида денгиз хайвонларининг қолдиқлари кўп учрайди. Чуқурлиги, шўрлиги, иқлими бир хил бўлган ва тўлкин кам таъсир қиладиган жойларда денгиз хайвонлари кўпроқ яшайди. Улар чиғаноқ ва суякларини мустаҳкамлаш учун сувдан Са СО3 SiO2 ва оз микдорда фосфор олади. Ҳайвонлар ҳалок бўлгач, уларнинг чиғаноқлари денгиз тагида чўкинди жинслар орасида қолиб кетади. Ўтроқ ҳолда яшовчи маржонлар колоннаси (риф) органик жинс (оҳактош) ҳосил бўлишида мухим роль ўйнайди. Маржонлар 40—50 м чуқурликда, сув шўрлиги (35°/00), температураси (+20°) бир хил бўлган жойларда яшайдилар ва сув юзасига ўсиб чиқадилар. Маржонларнинг таркиби охактошдан иборат. Улар денгизларнинг қирғоқ бўйида яшайди ва баъзи жойларда (Австралия қирғоқлари бўйида) сув ости тўсиғини ҳосил килади. Рифлар қирғоққа яқин бўлса—қирғоқ рифи, денгиз ичкарисига бўлса—тўсиқ рифи дейилади. Рифларнинг узунлиги (қадимгиси хам) бир неча юз метрдан бир неча км га етади.
Батиал чўкиндилар шельф зонаси билан Дунё океани туби оралиғи бўйлаб узун полоса тарзида чўзилиб 54,9 млн км2 майдонни эгаллаган. Бу зона учун ёнбағирнинг қиялиги (4—7° айрим жойда 27°) ва чуқур новлар билан ажралганлиги характерлидир. Бундай жойларда кўпгина олимлар чўкиндиларнинг тўпланиш сабабларини ўрганганлар. Совет олимларининг фикрича, батиал чўкиндилар терриген ва органоген бўлади. Терриген жинслар яхши сараланган майда қум ёки қумли гил ва гиллардан иборат бўлиб, уларни шельф зонасидан денгиз ости оқими ва океан ости кўчкиси олиб келади. Терриген жинслар кўк, яшил, қизил рангда бўлади (фойдали казилма темасига қаранг). Б.Хейзин (1964) Атлантика океанида "V"" шаклидаги нов (коньон) борлигини (3300 м чукурликда) ва у ерга лойқа тўлиб қолганини аниқлаган.
Кўк ил кўпинча материк ёнбағрида ва ундан ҳам чуқурроқ жойларда—Дунё океани тубида хам /5000 м/ ҳосил бўлади. Кўк ил Атлантика океани остида кўпроқ йиғилади. Илнинг ранги ҳаво ранг, баъзан кўкиш қорамтир ва кул ранг бўлади. У таркибида Н2S ва бошқа органик қолдиғи бўлган майда ил заррачаларидан иборатдир. Бу жинсларда органик. қолдиқлар микдори 10-30%, ил 60% дан 92% гача бўлади.
Қизил ил кўк илга нисбатан жуда кичик (1% га яқин) майдонни ташкил этади. Унинг таркиби хам худди кўк илдаги каби гил, ил ва майда кварц доначаларидан иборатдир. Ранги қизил, гоҳо қўнғир, сарғиш бўлиши ҳам мумкин. Қизил ил катта дарёларнинг /Амазонка, Янсзи, Хуанхэ/ қуйилиш жойи яқинида денгиз ва океаннинг чуқур ботиқларига аста - секин бориб чўкиши мумкин. Бу хилдаги ил оксидланиши мумкин бўлган жойларда (кўпроқ чучук сувда) хрсил бўлади. Ҳозиргача қуруқликда учрайдиган (илгари денгизда ҳосил бўлган) қизил илнинг келиб чиқиши сабаби яхши ўрганилган эмас.
Я ш и л и л в а қ у м. Яшил, оч яшил, кулранг яшил ил ва қум денгизларда 80—100 м чуқурликдан бошлаб ҳосил бўлади. Бу чўкиндилар кўпинча 2000 м дан чуқурда хам учрайди. Яшил ил таркибининг бир хил эмаслиги ва ил заррачалари камлиги /48%/ билан фарқ к.илади. Яшил илдан ташқари, континент ёнбағрида қум /диаметри 0,1—0,15 мм/ ҳам ҳосил бўлади. Бу жинслар рангининг яшил эканлигига сабаб уларнинг таркибида глауконит минералининг бўлишидир. Глауконитли ил қуруқликдан келиб чўккан ва сохилда магматик жинсдан ташкил топган ерларга яқин жойларда хосил бўлади. Яшил ил ва қум ҳозирги вақтда ер юзида жумладан, Ўрта Осиёда бўр, палеоген даври ётқизиқлари орасида жуда кўп учрайди. Қинғироқда /Сариоғоч райони/, Ангренда, Фарғона /Исфара, Шўроб/ водийсида 10—60 м қалинликда учрайдиган гил ва майда кварцли қум шулар жумласидандир.
Органик ил ёки оҳакли жинслар материкка яқин жойда 200 м дан чуқурроқда майда планктон организмларнинг юпқа чиғаноқ зарраларидан хосил бўлади. Органик ил таркибида 80—90% СаСО3 бўлади, у нихоятда, майда (0,01 мм) бўлганлиги учун оҳактошли ил деб аталган.
Денгиз, океан чўкиндиларидаги органик ил таркибида фораминиферали, птероподли на майда сув ўсимликлари қолдиқлари бўлади. Денгизда ҳаёт кечирувчи фораминифераларнинг майда чиғаноқлари йиғиндисидан фораминиферали ил ҳосил бўлади. Булар орасида оз бўлсада (диаметри 0,1 дан кичик) қумли ил жинслари учрайди. Мексика қўлтиғи яқинида чўккан бўр жинсига ўхшаш, таркибида 82—90% гача оҳак (СаСО3) бўлган фораминиферали ил ва Ўрта денгиз или шулар жумласидандир.
Птероподли и л материк ёнбағридаги чўкиндилар ичида анча кам тарқалган, асосан юпқа қобиқли, юмшоқ танли птеропод чиғаноғининг йиғиндисидан таркиб топган. Бу ил таркибида бошқа хил майда денгиз ҳайвонлари хам бўлади. Масалан, фораминифералар колдиғи учрайди. Текширишларга кўра, бу хил ил оҳакли бўлиб, кўпинча тропик денгизларда 2,5 — 3 км чуқурликда ҳосил бўлади.
Дунё океани туби чўкиндилари. Океанлар туби юқорида кайд этилган областларга нисбатан кам ўрганилган. Океан тубининг чуқурлиги 2500 м дан 6000 м гача, умумий майдони 283,7 млн км2 дан ортиқ. Қирғоқдан анча узоқ масофада бўлганлигидан тўлқин олиб келган чўкиндилар унгача бориб етмайди. Океан туби чўкиндиси икки хил: а) органик ил, б) океандаги анорганик (қизил) илдан ташкил топган. Органик илларда радиолярийли, глобигеринли ва диатомлилари кўпроқ учрайди. Океан туби тузилишида чуқур новлар, адирлар (100 метрли), текисликлар (0,1 — 0,3°), водийлар (эни 1000 м чуқурлиги 200 м, узунлиги 200—300 км) булиб улар лойқалар билан тўлган. Океан ости тоғлари бир неча юз км га чўзилган (Атлантика океани тоғи).
13- ж а д в а л Океан илларининг характеристикаси
Таркнби
|
Глобигеринли ил (% ҳисобида)
|
Қизил ил (% ҳисобнда)
|
Радиолярийли ил (% ҳисобида)
|
Диатомли ил, (% ҳисобида]
|
Оҳак қолдиғи Кремний қолдиғн Минерал моддалар
|
64
2
34
|
6
2
92
|
4
54
42
|
23
41
36
|
Майдони (млн км2 ҳисобида)
|
128,7
|
134,0
|
5,9
|
28,6
|
13 - жадвалдан кўринадики, океан тубида глобигеринли ил ва қизил ил катта майдонни эгаллаб ётади. Океанда яшовчи глобигеринлар халок бўлгач, уларнинг чиғаноғи сувда эрийди. Чиғаноқлар жуда чуқур чўкканда босим ортиб кетишидан, температура пасайишидап ва чиғаноқ таркибидаги майда минерал кристалларни ажралиб кетишдан эриб 3500—4000 м чуқурликда тўпланади. Бу илнинг таркибида 10% гача органик бирикма, 2 — 3% дан 30% гача иллар аралашмаси бўлади. Глобигеринли илнинг зарралари 0,01 мм дан катта бўлмайди.
Диатомли ил—денгизлардаги кремнийли сув ўтлари қолдиғидан йиғилиб ҳосил бўлади. Булар совуқ сувли денгизларда тўпланади. Бундай ерларга Антарктида атрофи ва Тинч океанининг шимолидаги областлар киради. Диатомли ил таркибида баъзан ҳайвон қолдиклари ва жуда оз микдорда айсберглар (оқиб юрувчи катта муз бўлаклари) келтирган материк жинслар хам учрайди.
Радиолярийли и л—денгизларнинг энг чукур жойларида (4000—5000 м) ҳосил бўладиган жинс бўлиб, таркибини 50% дан кўпроғини радиоляр ҳайвонларннинг колдиғи ташкил этади. Радиолярийли қизил ил ҳам бўлади. У денгизларнинг чуқур жойларида ҳосил бўладиган органик жинслар орасида кўпроқ учрайди ва 7000 км2 майдонни эгаллаб ётади. Океанларнинг иссиқ сувли қисмлари (Тинч, Ҳиндокеани сувлари) радиолярийларнинг яшаши учун қулайдир.
Қизил ил океан остида жуда катта майдонни (130 млн км2) эгаллаган бўлиб, материкдан энг узоқ ва чуқур (3500—8000 м) жойларда тўпланади, рангининг қизғиш бўлишига сабаб унда темир ва марганец оксидларининг борлигидир. Қизил ил зарралари диаметрининг катталиги 0,05 мм ва ундан кичик бўлиб, оддий микроскоплар ёрдамида кўриб бўлмайди. Бу жинсларнинг хосил бўлиши яхши ўрганилган эмас. Шунга қарамай, олимларнинг текширишлари ва қилинган анализлар яхши натижалар бермокда. М.С.Берг, М.С.Швецов (1948),О.К.Леонтьев (1968) ва бошқалар қизил илнинг минерал таркиби: денгизларга дарёлар келтирган энг майда ил ва турли коллоид моддалардан; айсберглар келтирган майда заррачалардан; шамол келтирган чанг - тўзонлардан; қуруқликдаги ва денгиз ости вулканлари кулларидан; метеорит (темирли) чангларидан; эриши қийин бўлган ҳайвон қолдиқларидан иборат деган хулосага келдилар.
Маълумки, планетамизнинг юзасига космик заррачалар тушиб туради. Оддий чўкинди жинслар орасида космик чанг нихоятда оз бўлганлигидан унча сезилмайди. Очиқ юзада космик чанг заррачалари химиявий процесс натижасида тез йўқолиб кетади.
Ҳисобларга қараганда, ҳар йили самодан Ер атмосферасига 15 млн дан 20 млн донагача метеорит келиб турар экан. О.Ю. Шмидтнинг ҳисобига кўра (1944—1950) хар йили Ер массасига. 5 минг тоннадан 7 мннг тоннагача модда келиб кўшилиши мумкин. Бинобарин, 500 минг йил мобайнида океан тагида 0,1 м қалинликда чўкинди тўпланади.
Ҳозирги геологик даврда қизил ил Дунё океани остида 82865 км2 майдонни эгаллайди. Бундан Атлантика океанига 9334 км3, Ҳинд океанига 7884 км2 ва Тинч океанига 65647 км2 майдон тўғри келади. Қизил ил энг майда (коллоид) зарраларнинг сув тагида ниҳоятда секинлик билан тўпланишидан хосил бўлади.
Денгизларнинг химиявий чўкиндилари. Дарёлар океан ва денгизларга турли хил минерал эритмаларни келтириб ташлайди. Денгиз суви химиявий таркибида бизга маълум бўлган ҳамма элементлар ва газлар эритмаси бор. Буларнинг келиб чиқиши ва микдори тўғрисида олдинги темаларда тўхтаб ўтнлган эди. Сувдаги минерал ва бошқа эритмаларнинг бир қисмидан денгиз ҳайвонлари ва ўсимликлари озиқланади. Бир қисми сув тагига чўкади, қолган қисми эса сув таркибида эритма ҳолида қолади. Химиявий чўкиндиларнинг ҳосил бўлишида эритмаларнинг тўйинганлиги сувнинг температураси ва босими катта аҳамиятга эга. Химиявий чўкиндилардан кўпроқ оҳактош пайдо бўлади. Бундан ташқари, денгизларда темирли, марганецли бирикмалар ҳам ҳосил бўлади, Маълум бўлишича, СаСО3 иссиқ минтақа сувларида, океан, денгизларнинг шельф зонасига яқин жойда кўп тўпланади, натижада улардан сўк ёки мош доналари каби думалоқ охактошлар ҳосил бўлади.
Бундай чўкиндилар ҳозирги вақтда Каспий ҳамда Қизил денгизларда ҳосил бўлмоқда. Баъзан денгиз ҳайвонлари чиғаноқлари қум заррачалари билан биргаликда учрайди. Сўнгги йиллардаги (1970) текширишларга кўра СаСО3 ил тарзида чуқур денгиз ётқизиқлари билан бирга хам ҳосил бўлиши мумкинлиги маълум бўлди. Умуман океан ва денгизларда СаС03 ва МgСО3 эритмаси химиявий процесслар натижасида ҳосил бўлади. Мезозой ҳамда кайнозой эраларида ҳосил бўлган денгиз ётқизиқлари орасидаги оҳактошларнинг анчагина қисмида хайвон қолдиқлари учрамайди. Улар қатламли, зич бўлсада, оолоитга ўхшамайди. Ундан олдинги ўтган € О S С даврлардаги баъзи охактош, доломитли охактош қатламлари орасида ҳайвон, ўсимлик қолдиқларининг кам учраши ҳам бу жннслар денгиздаги СаСО3 эритмасининг чўкишидан ҳосил бўлганлигини кўрсатади. Сувости ёриғидан чиқувчи шўр сув (қизил денгиз) билан бирга чикқан темир ва марганец эритмалари хам денгизга келиб чўкади. Масалан, Ғе(ОН)3 коллоиди беқарор ҳисобланади. Ғе(ОН)3 коллоиди денгиздаги электролитлар таъсирида эритма ҳолатида бирикиб чўкади.
Денгизларда ва унинг саёз қўлтиқларида жуда кўп миқдорда туз ҳосил бўлади. Булар ош тузи NaС1 (галиг), гипс СаSO4. 2Н3 О, ангидрид СаSО4 ва бошқалардан ибoрат. Каспий денгизи шарқидаги Қорабўғозгўлда юқорида зикр қилинган тузлар ҳосил бўлмоқда. Денгизга чўккан органик моддалардан таркиб топган эритмалар ва уларнинг чўкиндиси бир неча хил бўлади. Демак, океан ва денгизлардаги эритмалар чўкинди жинс ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |