19-§. ЭКЗОДИНАМИК ПРОЦЕССЛАР
Ер юзасида (денгиз ва қуруқликда) бўладиган ҳар қандай табиий геологик ўзгаришлар экзодинамик процесслар таъсирида юз беради.
Ер Қуёш системасида ўз ўқи ва Қуёш атрофида айланиши сабабли табиий географик шароитнинг ўзгаришига (ер юзасининг тузилишига) катта таъсир кўрсатади.
Юқорида биз экзодинамик процесслар туфайли турли тоғ жинслари емирилиши, майдаланиши, силлиқланиши, бир жойдан иккинчи жойга сурилиши, ва нихоят, ёткизиклар ҳосил бўлиши ҳақида айтиб ўтган эдик.
Экзодинамик процессларнинг ривожланиш босқичларини ўрганиш ер қатламларининг пайдо бўлиши ва ундаги фойдали қазилмаларни аниқлаш ва топиш каби муҳим ишларни бажаришда катта амалий ахамиятга эгадир.
Экзодинамик процессларни кузатиш Ер тарихида қандай геологик процесслар бўлганлигини, ўтмиш давр ёгқизиқларини хозирги замон ётқизиқларига таққослаб уларни аниклашга ёрдам беради.
Ер юзасида бўладиган экзоген процесслар ривожланиш босқичига ва табиатдаги ўрнига кўра қуйидагиларга бўлинади:
а) ер пўстининг Қуёш нуридан исиши, унинг совиши ва химиявий бузилиши, майдаланиши ва организмлар таъсирида емирилиши нураш процесси бўлиб, бунда эллювий жинслар ҳосил бўлади;
б) атмосферанинг ҳаракатидан шамол пайдо бўлади. Шамол ернинг юза қисмини емиради, бузади ва емирилган жинсларни бир ердан иккинчи ерга олиб бориб ташлайди. Унинг бундай иши эол процесс и деб юритилади;
в) ёғинлардан ҳосил бўлган сувларнинг геологик иши вақтинча оқар сувларнинг геологик иши деб аталади;
г) музнинг силжиши ва қорнинг кўчиши натижасида хам ер юзасининг қиёфаси ўзгаради, бу процесс экзарация (ҳайдаш) деб аталади;
д) дарёлар ер пўстидаги жинсларни юмалатиб, майдалаб, ўйиб, емириб чўкинди маҳсулотларни бир жойдан иккинчи жойга оқизиб келтириб, етқизиқлар ҳосил қилиши дарёнинг геологик иши дейилади. Бу э р о з и я процессидир;
е) ер шари юзасининг 7% ини ташкил этган денгиз ва океанларнинг ўз соҳилларни емиришдаги ва қуруқликни босиб кетганда бажарган ишига денгизнинг геологик иши ва бу процесслар йиғиндиси а б р а-з и я деб аталади;
з) кўлларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг геологик иши;
ж) турли йўл билан қатламлар орасига, яъни ер устидан ҳар хил процесслар орқали ер ичида сизиб ўтиб борувчи сувларнинг геологик иши суффозия деб аталади. Буларнинг барчаси ер юзаси рельефини ўзгартирувчи геологик омиллардир. Ер юзасида содир бўладиган экзоген процессларнинг ҳамма тури алоҳида-алоҳида иш бажармайди. Улар бошқа табиат процесслари сингари бири иккинчиси билан узвий боғланган ва доимо ёнма-ён ҳаракат қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |