Умумий ва тарихий геология


-§. ГЕОЛОГИЯДА ДИСТАНЦИОН МЕТОДЛАР ҚЎЛЛАНИЛИШИ



Download 1,89 Mb.
bet20/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

17-§. ГЕОЛОГИЯДА ДИСТАНЦИОН МЕТОДЛАР ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Совет Игтифоқида ер юзининг тузилишини аэрофото съёмкалар (самолётдан олинган фотосуратлар) дан фойдаланиб текшириш 1955 йиллардан бошланганэди. Ҳозирги вақтда бу усул ёрдамида геология, география, биология, тупроқшунослик, гидрология ва бошқа ишларда кенг қўлланилиб катта муваффақиятларга эришилмоқда. Кейинги пайтларда космик фотосуратлар геологиянинг турли соҳаларида кенг қўлланила бошланди. Уларни дешифровка қилиниб Ернинг геологик тузилишига кўпгина тузатишлар киритилди. Сунъий йўлдошлардан олинган фотосуратлар асосида Ер юзаси ва ички қисмининг геологияси, структураси, геморфологияси ўрганилмоқда, жуда аниқлик билан карталар тузилмоқда нефть, газ ва бошқа маъданларни топишда ҳамда олдиндан айтиб беришда космик съёмкалар мухим роль ўйнамоқда.


Айниқса «Союз» космик кемаси ва «Салют» орбитал станцияси ва «Метеор-Природа» каби Ернинг сунъий йўлдошларидан олинган космик фотосъёмкалар СССРнинг геологик тузилишига кўп тузатишлар киритди.
Дистанқион метод учун қўлланиладиган космик фотосъёмкалар махсус самолёт (15, 17 А. С. 1, Р Ф. 3) типлари ва шунингдек аппаратлар (А. Ф. А. ва бош.) ёрдамида олинади. Аэрофотосъёмка материаллари ва «Союз-22» хамда «Радуга» кўп зонали космик съёмкаларни геологияда қўлланиш усулларини С. В. Атаносян, В. Д. Скарятин, Е. К. Козлова ишлаб чиққанлар. Геология фанидан ташқари биология, география соҳасида кўп зонали космик съёмкалар ёрдамида мутахассисларнинг иш методлари асосида тузилган карталар, схемалар амалда халқ хўжалигида қўлланилмоқда. К. К. «Союз-22» ва М. К. Ф-6 камераси ёрдамида Иттифоқимизнинг Ғарбий Сибирь, Дон, Помир тоғларигача бўлган майдони космик съёмка қилинди. Бу территорияларнинг геоморфологияси ва геологияси махсус асбобларда текширилди, натижада бу ерлардаги ер ёриқлари, ҳалқасимон структуралар ҳамда нефть, газ сақловчи структураларни аниқлаш методлари ишлаб чиқилди. Вилюй дарёси қуйи оқимида ва бошқа жойларда космик съемка асосида аникланган структуралар шулар жумласидандир. Байкал кўли ва унинг атрофидаги космик съёмка асосида тузилган карталарда аникланган структуралар илгари йўқ эди. Космик текшириш усуллари ҳозир АҚШ да ҳам кенг қўлланилади. Айниқса нефть конларини топишда «Зонд-5» планеталараро космик станииядан олинган фотосуратлар яхши натижа берди. Бунга Шимолий Африкадаги нефть-газ кони ва шунингдек Иттифокимизда Кавказ олди нефтли районларни топилиши яқкол мисол бўла олади.
Бу умумий, кисқача берилган тушунча ва маълумотлардан кўриниб турибдики, аэрокосмик метод билан ер юзаси ва унинг ички кисмини геологик тузилишини ўрганиш ва фойдали казилмаларни топиш бошқа маълум усуллардан анча қулайдир. Бу усулни кенг қўллаш келажакда геосинклиналь, платформа областларни ва денгиз тубини текширишда яхши натижалар беради. Аэрокосмик метод ёрдамида тайёрланган ҳар хил рангдаги фотолар қишлоқ хўжалигида экин майдонининг (пахта, дон) структурасини яхшилаш, об-ҳавони олдиндан аниклашда ва шунингдек чорвачилик, гидрология (сув босиш, сел бўлиш) ва қор, муз кўчиш каби, ҳодисаларни аниқлаб беришда яхши натижа-лар бермоқда.



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish