иккинчи қисм
ДИНАМИК ГЕОЛОГИЯ
18-§. ДИНАМИК ГЕОЛОГИЯ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА
Ернинг физик ва химик хоссалари ҳақида берилган маълумотлардан маълум бўлишича, ернинг ташқи ва ички қисмида бўладиган барча процесслар Ер таркибига ва унинг физика-химиявий хоссасига алоқадордир.
Масалан, ер юзасида бўладиган физика-химиявий нурашни, ернинг ичида иссиқликни тарқалишини, вулкан пайдо бўлишини, ернинг таркибини физик, химик хоссаларини билмасдан туриб ўрганиш мумкин эмас. Тоғ бурмаланиши, ер қимирлаши ёкн қатламларни сиқилиб янги ўзгарган тоғ қаватларини ёки улар орасида фойдали қазилма ҳосил бўлйшини текширишда ердаги сиқилиш, марказдан қочма, радиоактив тезликни билмасдан аниқлаш қийин.
Умуман, ердаги барча процесслар ўзаро бир-бири билан боғлиқдир, бирор пррцесс ёки хосилани билиш учун уни ўраб турган шароитнинг сабабини ўрганиш шарт, бу усул албатта диалектика қонунига мослаб ўрганилади.
Динамик геология ер юзасида ва пўстида бўладиган геологик процессларни ўрганади. Ер юзасида, океан ва тоғларда ички (эндо) ва ташқи (экзо) кучлар таъсиридан ҳар доим ўзгаришлар бўлиб туради. Вақт ўтиши билан бу кучлар таъсирида ер юзасининг рельефи ўзгаради, денгиз ва океанларнинг қирғок чегараси емирилади, дарёлар ўз ўзанини ўзгартиради, баъзи бир кўллар, қуриб, янгилари пайдо бўлади ва ҳ. к. Тоғ жинслари ва уларни ташкил этган минераллар ҳам емирилади, вақт ўгиши билан буларнинг ўзгаришидан янги тоғ жинси ва минераллари ҳосил бўлади.
Табиий процесслар ер юзасида ва ички қисмида (литосферада) ва уларнинг чегараларида ҳам содир бўлади. Демак, табиатда ҳамма процесслар диалектика қонунига биноан бири иккинчиси билан доим алоқададир.
Атмосферада бўлиб турадиган процессларни метеорология, гидро-сферадагисини—гидрология, океаншунослик, литосферадагиларни литология ўрганади.
Атмосфера ва литосфера чегарасида э о л процесслар, гидросфера ва литосфера чегарасида денудация, эрозия, абразия процесслари юз беради. Ер қатламлари ичида эса, ер ости сувлари ҳаракат қилади,
яъни гидрогеологик процесслар (карст, суффозия, чўкиш, кўчки ва бошқалар) бўлади. Ер пўстидаги ҳаракатларни геотектогенез деб аталади.
Жуда кўп геологик процесслар, масалан, вулкан отилишлари, зилзила, ер юзасини сув босиши, океан, денгиз ва дарё қирғоқларининг оқар сувлар таъсиридан емирилиши, қумлар ҳаракати, ўпирилиш ва шунга ўхшаш даҳшатли ҳодисалар инсон фикрини ўзтга тортган.
Бу процессларнинг кўпчилиги тоғлик районларда, дарё ва денгиз бўйларида, вулкан ва музликлар маконида рўй беради.
Помир ва Тяншань тоғларида ҳам емирилишлар кўп бўлиб турадн. Масалан, 1911 йилда зилзила вақтида тоғ ён бағри дарё водийсига қулаб тушиши натижасида Помирдаги Мурғоб дарёси тўсилиб қолиб Сарез кўли пайдо бўлган. Тоғдан бошланувчи дарёлар емирилган жинсларни бир ердан иккинчи ерга оқизиб кетади. Булар жуда катта майдонларни, дарё ҳавзаларини тўлдиради. Тяншаннинг кўп қисми ва Фарғона водийси асосан Сирдарё ҳавзаси ҳисобланади. Сирдарё Орол денгизига кум, харсанг ва шағалларни оқизиб келиб, эрозия базисини тўлдирмоқда.
Тошкент шахри - Чирчиқ дарёсининг террасаларидан (супача) бирида жойлашган Агар биз террасанинг устки қатлами — лёссни олиб ташласак, 10—15 м чукурлиқда ҳозирги Чирчиқ ўзанида тўпланаётган етқизикларга ўхшаш қадимий қум, шағал ва харсанглар чиқади.
Ленинград области ва Россия пасттекислигининғ бир қисми морена ётқизиқлари: гил, қум ва харсанглардан тузилган бўлиб, бу жинслар қадимги музликнинг силжиши натижасида келтирилган. Демак, қум, тошлар ҳамда бошка хил емирилган материаллар дарё, шамол ва музликларнинг геологик иши натижасида пасттекисликларга чўкинди жинслар ҳолида келиб тўпланади.
Шундай қилиб, ер юзасида бўладиган процессларни келтириб чиқарувчи кучлар асосан Қуёш энергияси, атмосфера, сув ҳаракати, Ер ичидаги иссиқлик ва планеталарнинг ўзаро тортиш кучи, Ернинг марказга интилма, марказдан қочма кучлари, ва ниҳоят Қуёш ҳамда Ойнинг тортишишидан иборат.
Динамик геология Ер шарида илгари бўлган ва ҳозирда бўлиб турган ҳаракатларнинг пайдо бўлиш сабаблари, тарихий шарт-шароитларига ва хусусиятларига қараб икки катта группага: экзодинамик ва эндодинамик процессларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |