Умумий ўрта таълим тизими ўқувчиларининг жисмоний тарбияси


Жисмоний маданият дарсида хатолар ва уларни аниқлаш



Download 1,18 Mb.
bet13/17
Sana29.04.2022
Hajmi1,18 Mb.
#590009
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Ўқувчилар жисмоний тарбиясини асосий машғулотларининг шакллари

1.5. Жисмоний маданият дарсида хатолар ва уларни аниқлаш
ҳамда бартараф этиш усулияти

Жисмоний тарбия жараёнидаги машғулотлар жумладан, мактаб дарсларида ўқувчилар томонидан хатолар содир бўлиши кузатилади. Бундай хатолар асосий ва асосий бўлмаган хатолар деб гуруҳланади. Асосий хатолар деганда ўрганилаётган ҳаракат фаолияти ёки жисмоний машқнинг техникаси асосида қўйилган хатолар, аcосий бўлмаган хатолар эса ҳаракат акти техникасининг звенолари ёки деталларида содир бўлган хатолар тушунилади.


Уларни содир бўлишининг сабаблари турлича: машқ техникасини тушунтиришдаги эътиборсизлик; машқ техникасининг асоси ҳақида тўла тасаввурга эга бўлмаслик; машқни ёки унинг техникасини тасав-вурига эга бўла туриб, уни бажариш учун жисмоний тайёргарлигини ва ҳаракат координацияси заҳирасини камлиги; ўқитувчи танлаган ўқитиш услубиятини таълим жараёни учун мос эмаслиги ва ҳ.к.лар...
Таълим жараёнида содир бўлган хатоларни аниқлаш ва уларни тўғриш муҳим аҳамият касб этади. Шунга кўра энг аввало ҳаракат техникаси таркибидаги асосий хатолар сўнг, асосий бўлмаган хатолар аниқланади ва улар шу кетма-кетликда тўғриланади. Таълим жараёни амалиёти шундан гувоҳлик берадики, асосий хатоларни тўғриланиши асосий деб ҳисобланмаган хатоларни ўз-ўзидан тўғриланиб кетишига олиб келади. Демак, аввал асосий хатолар аниқланади ва тузатилади, сўнгра иккинчи даражали яъни ҳаракат фаолияти техникасининг звено-лари ва деталларидаги хатолар тузатилади.
Жисмоний маданият дарсида мустақил шуғулланиш малака-ларини шакллантириш. Ўқувчиларни мустақил ишлаши машғулот-ларни ташкиллашнинг алоҳида шакли сифатида ҳам белгиланган вазифаларни ҳал қилиш учун ўқувчи фаолиятини ташкиллаш усулияти тарзида ҳам кўзга кўриниши мумкин. Мустақил ишлашни ўргатишнинг асосий ва хусусий мақсади машғулотларда ўқувчиларни мустақил шуғулланишга тарбиялаш.
Ўқувчининг фаолиятидаги мустақил ишлаш малакасининг даст-лабки белгилари, ташқаридан ёрдамсиз ёки аҳамиятсиз даражадаги ёрдам билан ишлаши орқали намоён бўлади.
Ўқувчининг мустақиллигини даражаси уни ёшига хос англаш имкониятлари ва ўқув материалининг мазмунига боғлиқ.
Кичик мактаб ёшидаги болаларда мустақиллик биринчи навбатда тақлид қилиш ва уни қайтариш тарзида намоён бўлади. Ўрта ва катта мактаб ёшида мустақил иш қуйидагича олиб борилади:
1) билимнинг турли хил манбаларижисмоний тарбиянинг дарс-ликлари, ўқув ва кўргазмали қуролларидан фойдаланиш;
2) амалий ўқув материаливазифалар кўрсатилган ўқув карточка-лари, буюртма қилинган машқлар, ўрганишни назорати-карточкалари, дастурни ўргатувчи алгоритмлар принципи асосида тузилган вазифалар асосида ва бошқалар.
Ўқувчиларни ўқув ва кўргазмали қуролларни ўрганиш орқали мустақил ишлари, улар томонидан текст матнини, кўргазмали қуролда ифодаланган мазмунни ўргангандан сўнг ўқитувчини билимлар назорати дастуридаги танлаб олинган саволларга ва унинг турли вариантларига берган жавоблари тарзида намоён бўлади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish