1
Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ
қоидалари
(Халқ таълим вазирининг 246 сонли қарори, 28.06.2022)
1 боб. Умумий қоидалар
1. Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари
Ўзбекистон
Республикасининг
Конституцияси,
Ўзбекистон
Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Ёшларга оид давлат сиёсати
тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги, “Вояга
етмаганлар
ўртасида
назоратсизлик
ва
ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикаси тўғрисида”ги, “Ахборот
эркинлиги принциплари ва
кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг
“Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ва умумэътироф
этилган маънавий-ахлоқий тамойиллар асосида ишлаб чиқилган.
2.
Ички тартиб қоидалари
- умумий ўрта таълим муассасасида ходимлар ва
ўқувчилар томонидан таълимга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ва
муассаса Уставида белгилаб қўйилган таълим жараёнида риоя этилиши шарт
бўлган тартиб ва қоидалар.
Одоб-ахлоқ қоидалари
- умумий ўрта таълим муассасасида миллий ва
умуминсоний қадриятлар
асосида ходимлар, ўқувчилар ва ота-оналар учун
белгиланган хулқ-атвор меъёрлари.
3.
Мазкур ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари умумий ўрта таълим
муассасасининг маънавий-маърифий йўналишидаги фаолияти билан боғлиқ
асосий тамойилларни ўз ичига олади ҳамда умумий ўрта таълим муассасаси
жамоаси ва ўқувчилари риоя этишлари учун мажбурий ҳисобланади.
4.
Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари
(кейинги ўринларда – Қоидалар) таълим муассасаси раҳбарияти,
педагог ва
техник ходимлари (кейинги ўринларда – жамоа аъзолари) ҳамда ўқувчилари,
уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) учун ўзаро
муносабатларда одоб-ахлоқ, хулқ-атвор меъёрларига қўйиладиган минимал
талабларни белгилайди.
5.
Ушбу Қоидалар умумий ўрта таълим муассасасида (кейинги ўринларда –
таълим муассасаси) таълим ва тарбиянинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш,
ўқитувчи мавқейининг
дахлсизлигини эътироф этиш, дўстона муҳитни
яратиш, ўқувчилар томонидан ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштириш,
инсон ва унинг ҳуқуқларига ҳурматни ошириш, одоб-ахлоқ ва мулоқот
маданиятини ривожлантиришга қаратилган.
2
6.
Мазкур Қоидалар Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги таълим
муассасаларида татбиқ этилади, нодавлат ва бошқа таълим муассасалари
учун тавсиявий хусусиятга эга.
7.
Қоидаларнинг жорий этишдан мақсад таълим муассасасида соғлом
ижтимоий-психологик
муҳитни
шакллантириш,
ўқувчиларга
замон
талаблари ва миллий қадриятлар
асосида таълим-тарбия бериш, шахс ва
унинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, одоб-ахлоқ ва мулоқот маданиятини
ривожлантириш, юксак маънавий-ахлоқий
фазилатларини шакллантириш,
ўқувчилар соғлиғини сақлаш, таълим муассасаси мулки, ўқув жиҳозлари ва
ходимлар хавфсизлигини таъминлашга имкон берадиган дўстона муҳитни
яратишдан иборат.
8.
Қоидалар жамоа аъзоларининг таълим муассасаси ҳудудида, дарс ва
дарсдан ташқари машғулотлар, танаффус вақтларида, таълим ва тарбия билан
боғлиқ тадбирларда ўзларини тутишини тартибга соладиган меъёрлар
ҳисобланади.9. Мазкур қоидалар жамоа аъзолари ва ўқувчилар учун таълим
муассасаси ҳудудида мажбурий ҳисобланади.
10.
Қоидаларга амал қилиш
юзасидан жамоатчилик, ота-оналар, таълим
муассасалари педагог ходимлари орасида ижтимоий тармоқлар орқали кенг
тарғибот қилинади.