«умумий педагогика» фанидан маъруза матнлари



Download 421,97 Kb.
bet1/19
Sana25.02.2022
Hajmi421,97 Kb.
#311392
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
pedagogika fanidan maruzalar matni


1-мавзу: ПЕДАГОГИКА ФАНИНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ
(2 соат)
Режа:
1. Педагогика фанининг предмети, мақсади ва вазифалари
2. Педагогика фанининг таркибий тузилиши ва бошқа фанлар билан муносабати
3. Педагогиканинг тадқиқот методлари ва унинг асосий категориялари
4. Ўқитувчи шахсига қўйиладиган педагогик талаблар. Педагогик фаолият, маҳорат ва қобилият


1. Педагогика фанини предмети, мақсади ва вазифалари
Келажаги буюк давлатни қураётган кишиларнинг тафаккури, янги иқтисодий муносабатларни тиклашга, моддий неъматлар ишлаб чиқаришга астойдил киришиб доимо ёниб яшаш ҳисси билан суғорилган бўлиши лозим. Мана шундай ижобий хислатларга бой инсонни тарбиялаш педагогика ўқув юртларининг, ўқув муассасаси, лицей, гимназия, коллеж, институт ва университетларнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Буюк аллома А.Авлоний таъкидлаганларидек: «Тарбия биз учун ё ҳаёт. ё мамот, ё нажот, ё ҳалоқат, ё саодат, ё фалоқат масаласидир». Ҳақиқатан ҳам инсон ҳаётини саодатга, соф инсоний фаолиятга эришишида тарбиянинг роли ниҳоятда муҳим.
Ёшларни тарбиялашда биз учун қадрли бўлган миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз, ўчмас меросимизга меҳр-муҳаббат уларга содиқлик руҳини шаклланитира олсак ҳар биримиз учун ижобий натижа бажараётган ишларимизнинг маҳсули эканлиги билинади.
Бунинг учун аввало миллий ғурур, миллий онг, миллий ғоя, маънавият, юксак маданият эгаси каби тушунчаларни ёшларнинг онгига сингдиришимиз лозим. Чунки тарихни билмасдан, ўрганмасдан ундан руҳий, маънавий озуқа олмасдан туриб, келажакни, келажакдаги орзу умидларга эришиб бўлмайди.
Демак, Педагогика фанининг предмети, ўқитишнинг, таълим-тарбиянинг замонавий қонуниятлари, мазмуни, усуллари, воситалари билан кишиларни, ёшларни, мутахассисларни қуроллантирувчи фан бўлганлиги учун ҳам унинг методологик асослари мақсад ва вазифалари дунёнинг моддий-маънавий ривожида шахс камолоти уйғунлиги қонуниятлари ва давлатнинг замонавий сиёсатидан келиб чиқади.
Тарбия жамиятнинг вазифаси бўлиб, у фақат ишлаб чиқариш муносабатлари таъсирида эмас, балки турли тарихий даврларда илгари суриладиган у ёки бу тарбия назариясининг ғоялари таъсирида аниқ шаклга эга бўлади, шунинг учун ҳам кўп жиҳатдан маърифатчи ва педагоглар фаолиятининг натижасини ифодалайди. Агар тарбия алоҳида мустақил вазифа сифатида кишилик жамияти пайдо бўлиши билан бирга таркиб топган бўлса, таълим назарияси фан сифатида бир мунча кейинроқ шаклланган.
Тарбия жамият ҳаётида сезиларли рол ўйнайди. Жамиятда тарбия жараёнида тўпланган тажрибани умумлаштириш эҳтиёжи тўғилиб, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳаётга тайёрлаш имконини берадиган махсус ўқув юртларини очиш зарурияти пайдо бўлиши билан бирга, таълим назарияси ҳам фан сифатида ривожлана бошлади.
Ибтидоий жамоа даврида ҳам ижобий тарбия тажрибасини оммалаштиришга ўриниш кўртаклари бўлган. Масалан, катталар ва ёшлар ўртасидаги муносабатлар билан, кейинроқ турли одат ва маросимлар билан боғлиқ ўзини тутишнинг баъзи бир кўринишлари шакллана бошлаган.
Қадимий ва Ўрта Шарқ адабиёти намоёндалари орасида назарий-педагогик тусга эга қатор илмий қарашлар мавжуд бўлган. Улар орасида Ал-Фаробий, Алишер Навоий ва бошқаларнинг асарларини мисол келтириш мумкин.
Феодализм даврида тарбия асосан дин таъсирида бўлган. Шунинг учун ҳам таълим назариясининг асосий ғоялари диний илм орқали ифодаланган.
Тарбия назариясининг ғоялари анча олдиндан илгари сурилган бўлишига қарамай педагогик илмий билим-фан сифатида бир оз кейин шаклланган.
Педагогиканинг фан сифатида шаклланиши буюк чех педагоги Ян-Амос Коменский (1592-1670) номи билан боғлиқдир. Коменский томонидан таклиф этилган тамойиллар, таълим жараёнининг шакл ва услублари «Педагогика»нинг олтин фондига кирган. Унинг машҳур «Буюк дидактика» асари педагогика назарияси ва амалиёти соҳасида биринчи муҳим илмий асар ҳисобланади.
Ўқув муассасасидаги ўқув жараёнида таълим, тарбия ва маълумот ўзаро боғлиқ равишда амалга оширилади. Ҳар қандай фан ўргатилиши мобайнида педагог тарбияланувчилар дунёқарашини шакллантиради, маданий хулқ-атворини тарбиялайди.
«Педагогика» атамаси қадимий Юнонистондан келиб чиққан. Бу ерда қулдорлар фарзандларини ўқув муассасасига кўзатиб қўядиган, олиб борадиган одамларни «педагог» деб аташган. Кейинчалик бу атаманинг маъноси бирмунча ўзгарди. Махсус тайёргарлик кўрган ва тарбия билан шуғулланган шахслар «педагог» деб атала бошлаган. Кўп вақтлар педагогика илмий фан сифатида фақат ўсиб келаётган ёш авлоднинг тарбиясини ўрганади, деб қаралган. Аммо ҳаёт амалиёти тарбиясига эмас, балки катталар тарбиясига ҳам тааллуқли эканлигини кўрсатди. Шунинг учун ҳам кейинги пайтларда педагогикани ёш авлодни ва катта ёшдаги одамларни тарбиялаш ва ўқитиш, уларга маълумот бериш қонуниятларини ўрганувчи фан, деб белгилаш одатга айланди.
Олдинига тарбия жараёни катталар томонидан бевосита меҳнат фаолиятида амалга оширилган бўлса, жамият ривожлана борган сари бундай йўл талабга жавоб бермай қўйди. Энди тарбия билан билимдон, тажрибаси етарли одамлар шуғуллана бошлади. Машғулотлар тобора ташкилий шаклларга, кўринишларга эга бўлиб борди ва секин-аста ўқув муассасалари пайдо бўлди.
Педагогика ўзоқ тараққиёт йўлини босиб ўтиб, ҳозирги вақтда илмий билимларнинг яхши шаклланган, катта назарий ва амалий материалларни ўз ичига олган тармоғига айланди. Буларнинг барчаси педагогиканинг табақаланиши, яъни унинг алоҳида тармоқларга ажралишига сабаб бўлди.
Ҳар бир мустақил фан ўзининг предмети ва методик асосига эга бўлгани каби педагогика фани ҳам фан сифатида шаклланиб, ўз предметига эга бўлди. Барча ижтимоий фанлар каби жамиятдаги ўзгаришлар, инқироз, юксалишлар педагогика фанининг методологияси, ўқитиш жараёни, ғоялар ривожига ҳам ўз навбатида таъсирини кўрсатади. Лекин, инсоният тарихига назар ташлар эканмиз, ҳамма даврларда педагогик фаолият, тарбиявий жараён мавжуд бўлган. Шу сабабли ҳам тарбия жараёнини ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисми деб қараш, ҳамда олдин тарбиявий ишларни олиб бормасдан туриб, инсоният ҳаётидаги буюк ўзгаришларни, жамиятни ривожланишини, фаровон турмуш тарзини тасаввур қилиш қийин.
Педагогика фанининг илмий-тадқиқот ишлар, педагогик ғоялар, илмийликка асосланган натижалар жамланмалари, илмий ишланмалар, тажрибалар, тавсиялар асосида бир қатор илмий педагогик қўлланмалар, дарсликлар чоп этилган.
Ҳозирги замон педагогика фани жаҳон педагогикасининг етакчи бир қисми бўлиб, педагогика фани тарихи билан мустаҳкам боғлиқдир. Педагогика фанининг тарихи эса, педагогиканинг қисмларидан бири, унинг махсус тармоғи ҳисобланади.
«Педагогика» атамаси юнонча сўздан олинган бўлиб «бола етакламоқ», маъносини англатади. кенг маънода тарбия ҳақидаги фан; ўсиб келаётган ёш авлодга таълим-тарбия бериш; умуман инсонни тарбиялаш ҳақидаги фан деган маъноларни билдиради. Педагогиканинг объекти асосан ўқувчилар ҳисобланса, предмети эса, ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбия назарияси ва амалиёти ҳисобланади.
Педагогиканинг бош масаласи тарбиядир. Тарбиядаги кенг маъно таълим, ривожланиш, маълумот билан боғланган ҳолда баркамол инсонни вояга етказишдир.

Download 421,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish