«умумий педагогика» фанидан маъруза матнлари


-мавзу: ТУРОН, ЮНОНИСТОН, РИМ, ХИТОЙ ВА ХИНДИСТОНДА ЭНГ ҚАДИМГИ ДАВРЛАРДАН VII- АСРГАЧА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА ПЕДАГОГИК ФИКРАЛАР ТАРАҚҚИЁТИ)



Download 421,97 Kb.
bet7/19
Sana25.02.2022
Hajmi421,97 Kb.
#311392
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
pedagogika fanidan maruzalar matni

2-мавзу: ТУРОН, ЮНОНИСТОН, РИМ, ХИТОЙ ВА ХИНДИСТОНДА ЭНГ ҚАДИМГИ ДАВРЛАРДАН VII- АСРГАЧА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА ПЕДАГОГИК ФИКРАЛАР ТАРАҚҚИЁТИ)
(4-соат)
РЕЖА:
1. Ўзбек ҳалқ педагогикаси Туронзамин ҳалқлари педагогикасига хос ўхшашлик ва умумий хусусиятларга тавсиф.
2. Туркий халқларнинг энг қадимги ёзма ёдгорликларида таълим-тарбия масалалари
3. Қадимги Юнонистон ва Рим давлатларида таълим-тарбия тизимлари ва педагогик фикрлар тараққиёти
4. Қадимги Хитой ва Ҳиндистонда таълим таълим-тарбия тизимлари ва педагогик фикрлар тараққиёти


1. Ўзбек халқ педагогикаси
Жамият тарихини синфий кўрашлар тарихидангина иборат деб изоҳловчи, ҳар қандай ижтимоий фан фаол равишда синфий характерга эга деб тушунтирувчи собиқ марксистик методология Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгунча педагогика тарихини ижтимоий-иқтисодий фармациялар тарихининг нурсиз бир нусхаси тарзида англатиб келинди. Лекин, вақт бу методологик асоснинг яроқсиз эканлигини қайта-қайта кўрсатди. Ваҳоланки, қадимий Турон, Мовороуннаҳр, Туркистон ва ҳозирда Ўзбекистон деб аталувчи ҳудудда яшаб келган туркман, қозоқ, қирғиз, қорақолпоқ, ва бошқа туркий2 халқлар, хусусан, ўзбек халқи томонидан яратилган халқ педагогик меросини мафкуравий ақидаларга таянмаган ҳолда фақат жаҳон илми ва педагогика тарихи фани талаблари асосида ўрганиб ва тасниф этиб талабаларга етказиш мустақиллик даврининг энг долзарб масаласидир.
Туронзамин Туркистоннинг давруғи оламга сиғмай, неча-неча замонлардан бери эллардан-элларга, тиллардан-тилларга ўтиб достон бўлиб келганлиги тарихий асарларда эслатиб ўтилган.
Бурҳониддик ўғли Насриддин Рабғўзийнинг (XIII аср охири XIV аср боши «Қиссаси Рабғўзийи асарида зикр этилишича, Нуҳ пайғамбар Одам Атонинг ўнинчи бўғини бўлиб, унинг тўрт ўғли бир қизи бўлган. Ўғилларининг биринчиси Сом, иккинчиси Хом, учинчиси Ёфас, тўртинчиси Канан бўлган. Кейинчалик Сом ҳинд халқининг отаси бўлгани учун Абулҳинд, Хом форснинг отаси бўлгани учун Абулфорс номи билан атаганлар. Хулқу – одоб бобида ота меҳрини уйғотган Ёфасга эса ҳокимлик қилиш учун Туркистон берилган. Шунинг учун ҳам бу юрт унинг шарафига Абултурк – Туркнинг отаси демакдир.
Ана шу фирк Тимўрнинг “Зафар йўли” асарида ҳам ўз исботини топган. Унда “Бизнинг аждодимиз Абултурк Ёфаснинг ўғли, Нуҳнинг набираси ва туркларнинг буюк хони эрди”,3 дейилган. Эслатиб ўтганимизде, “Амир Темур васияти китоби”нинг 3-бетида бу фикр мазмунан қуйидагича чуқурлаштирилган, бойитилган.
“Биз ким Мулки Турон,
Амир Туркистонимиз.
Биз ким, миллатларнинг
Энг қадимги ва улуғи
Туркнинг бош бўғинимиз”.4
“Туркнинг бош бўғинимиз” деган ибораси Турон замину Туркистонда азал-азалдан ўзбеклар билан ёнма-ён яшаб келган туркман, қозоқ, қирғиз, қароқалпоқ тожик ва бошқа қардош халқлар ва элатларни асло камситмаслигини алоҳида таъкидламоқчимиз.
Шунингдек, Алишер Навоийнинг “Муҳокамат-ул-луғотайн”, ҳамда Абулғозийнинг “Шажараи Турк” номли асарларида ҳам олис ўтмишда Турк исмли тарихий шахс яшаганлиги, ўзоқ йиллар Турон мамлакатида ҳоқонлик қилганлиги, измидаги халқ унинг номига нисбат берилиб турк деб аталгани қайд этилган5
Президентимиз жуда ўринли ва ҳаққоний таъкидлаганларидек, “Туркий тилли халқ бор, турк халқи бор. Фарқини ҳар бир фуқаромиз, аввало фарзандларимиз билиб олсинлар”.
Туркий халқ деганда қадим замонлардан Турон ва Туркистонда яшаб, шу минтақа ўртоқлашган ўзбеклар ҳам назарда тутилади. “Албатта, биз қадим тарихий илдизларимиз туркий халқлар билан бир эканини, тилимиз, динимиз, урф-одатларимиз, қадриятларимиз, маданиятимиз муштарак бўлганини эътироф этамиз, улар биан ар томонлама алоқаларни ривожлантириш тарафдоирмиз. Лекин биз ўзимизни ҳамиша мустақил миллат – ўзбек халқи сифатида ҳис этиб келганмиз ва бу билан фахрланамиз”. Бунга тарихий, илмий, маданий асосларимиз бро. Бутун дунё ҳамжамияти бизнинг буюк тарихиймиз ва маданиятимизни эътироф этиб, бугунги кунда бизни шу ном билан танийди ва ҳурмат қилади.
Ўзбек ҳалқининг тарихи ниҳоятда қадимий. Биз жаҳон майдонида куни кеча пайдо бўлган эмасмиз. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, бизнинг миллатимиз, халқимиз кўҳна Хоразм заминида “Авесто” пайдо бўлган замонлардан буён ўз ҳаёти, ўз маданияти, ўз тарихи билан яшаб келадию Ўзбек миллати Ўзбекхон номидан тарқалган эмас, балки ўзбекхон ўзбек миллати номини ўзига исм қилиб олган бўлса, ажаб эмас.
Зеро, ўзбек халқи ўзбек номи келиб чиққанидан кўп асрлар илгари ҳам мавжуд эди. “Биз халқни номи билан эмас, балки маданияти, манавияти орқали балки маданияти, манавияти орқали биламиз, тарихнинг таг-томиригача назар ташлаймиз”6 дейди Ислом Каримов.
Ўзбеклар туркий тилли ҳалқ сифатида Турон ва Туркистонга узлуксиз ворисдир. Унинг тақдири ҳам, кечмиши ҳам, бахту истиқболи ҳам ана шу муқаддас замин билан ўзвий боғлиқдир.
Турк номини олган халқлар ўтмиш замонлардан бошлаб яшаб келган Турон мамлакати Ер юзининг жуда катта ҳудуддир. Бу ҳақда Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улум тарихи” асарида қимматли маълумотлар берилган: “... Бутун ер юзи Ҳазрати Нуҳники бўлгандан кейин алайҳиссалом жаҳонни уч қисмга бўлди Чунончи, Машриқдан Мағрибгача бўлган ерларни, хатти устидан шимол томон ерлар: бир бўлак маъмур оролларки, хатти устиводнинг жанубида эди в Чин баҳрий билан тугача чўзилган ерлар кенглиги то Мағрибнинг Ҳолидот оролларигача, ўзунлиги бешинчи иқлим учдан биригаа, одамлар яшайдиган ўрталикнинг кенглигигача (ерлар) Сомга берилган эди”.
Ёфас алайҳиссалом Чин Машриқнинг бошқа муҳитлари, Қамарун тоғлари ва рус ерлари охиригача чўзилган оқ чўққилар ва бешинчи иқлимнинг қолган учдан бир қисми то маъмур ерларнинг охиригача ва Шимолнинг зулуммотигача ерлар бахш этилганди. Шуниси равшанки, бу барча халойиқ ҳозир оламда мавжуддирлар. Бу ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломнинг уч ўғлони авлодидандирлар. Айтадиларки, Турон замин ва Туркистонни Ёфас алайҳиссалом ўзига асраб қўйганди. Шу сабали уни Абут-турк дейишган Эронзамин ерлари ва Ажам ерлари, Оҳвоз Сом алайҳиссалом улушигатушганди. Шу сабабдан уни Абулажам деб деб атаганлар. Ҳиндистон ниҳоялари, Судан мамлакаит Хом ихтиёрида эди. Уни Абулҳинд Ёфас эди, алайҳимуссалом . Ҳақ тоало уни расуллик ташрифига мушарраф қилди. Ва ушбу мусаввадаки, “Шажаратул-атрок” аталур, у икки биродар зикридан зиёда бўлмагай7
Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус” асаридан келтирилган бу парчадаги “Шажаратул-атрок”нинг маъноси турклар шажараси демакдир.
Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз кўҳна Туронзамину Туркистоннинг оддий бир бўлаги эмас, балки марказидир.
Турону Туркистон деб аталган гўзал диёрида қадимдан яшаб келаётган ўзбеклар, қозоқлар, қирғизлар, туркманлар, тожиклар барча қардош ва қандаш халқлар учун умумий тарихий Ватандир. Президентимиз Ислом Каримов “Туркистон-умумий уйимиз” деб атадиларки, сўзнинг замирида олам-олам маъно ҳамда тарихий ҳақиқат бор.
Юртбошимиз Турон диёрида униб-ўсган ўзбек, қозоқ, турман оға-ини ҳалқ эканлигини, уларнинг тарихи ҳам, келажаги ҳам муштараклигини алоҳида таъкидлаб шундай дейди: “Қадим-қадим замонда Турон замин деб аталган бу поёнсиз кенгликларда қозоғу ўзбек, қирғизу туркман – барча – барчамиўнинг ота-боболаримиз от суриб ўтганлар. Ям-яшил, серҳосил далаларда чорва боққанлар, деҳқончилик қилганлар. Не-не босқинларни,қирғинларни кўрган бу тупроқни боболаримиз ёнма-ён туриб ҳимоя қилганлар. Бинобарин бизнинг тарихимиз ҳам, тақдиримиз ҳам бирлашиб кетган ва бу Оллоҳ таоло берган азалий ва абадий насибамиздир...
Улар ҳамиша бир-бирига оға-ини, қуда-қудағай бўлганлар, ҳозир ҳам ягона оила фарзандалир каби тотув ҳаёт кечирмоқдалар. Ҳалқларимиз орасидаги бу дўстлик ва аҳилликни биз бениҳоя қадрлаймиз. Бу – бизнинг энг катта бойлигимиз, қудрат ва шаън – шавкатимиз манбаидир8
Турону Туркистон халқларининг асралар мобайнида эришган тарихий ютуқлари ҳам ўзаро ҳамкорликнинг буюк самарасидир. Дунёдаги биронта ҳам халқ, элат ва миллат умумий жаҳон цивилизациясидан ажралиб қолган ва ўзаро ҳамкорликсиз тараққиётнинг юксак босқичига эришган эмас. Барча халқларнинг маданий, маънавий, иқтисодий, таълим-тарбия ва педагогик фикрлар тараққиёт тарихи бир-бири билан чирмашиб, туташиб ва ўзвий боғланиб кетганлигидан ўзига хос ўхшашлик ва умумийликлар мавжуддир.
Маълумки, муайян бир халқ ва унга мансуб бўлган халқ педагогикасининг мазмуни, характери ўша халқ яшаб турган шароитнинг, доимо ўзгариб турадиган, моддий маънавий ва тарихий шароитнинг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади. Бир-бирига яқин ва бир хилдаги моддий, маънавий ва тарихий шароитда яшаган Туронзамин туркий халқларининг маданияти ва педагогик мероси ўша халқлар педагогикаси хос умумийликни вужудга келтиради. Шу нуқтаи назарда қараганда Турон худудида яшаган туркий халқлар педагогикасида юқоридаги каби моддий, маънавий ва тарихий шароитлар натижасида юзага келган жуда кўп умумий томонлар бор. Қисман бўлса-да, туркман, қозоқ , қирғиз, қорақалпоқ каби туркий халқлар, шунингдек, ҳамда тожик халқи оғзаки ижоди намуналари билан танишиб чиқишимиз ана шу халқлар педагогикасида муайян ўхшашлик ва умумийликлар борлигини тасдиқлади.1 Ҳақиқатан ҳам, ўзбек халқининг машҳур адиби Ҳамид Олимжоннинг таъбири билан айтганда: “Биз бир қориндан талашиб чиққан халқларнинг вакилларимиз. Бизнинг бешигимиз бир ерда бўлган. Қозоқ онасининг айтган алласига ўзбек боласи ҳам ухлаган. Ўзбек тожиклар билан бир ҳовлида яшаб келган Алишер Навоийни туркманлар ҳам худди ўзбекдай яхши кўрадилар. Қирғизнинг тўйи ўзбексиз ўтмаган Бизнинг халқимиз бир-биридан қиз олиб, қуда бўлиб келганлар. Бизнинг йигитларимиз бир майдонда улоқ чопганлар. Бизнинг уруғларимиз бир-бирига чатишиб кетган. Бизнинг халқимизни бир-биридан ажратиб бўлмайди”9
Шундай экан, ўзбек халқ педагогикаси билан Турон худудида яшаган қозоқ, қирғиз, туркман, қорақолпоқ каби туркий халқлар ҳамда тожик халқ педагогикасида муқаррар умумийликлар мавжудлигини қатъий айта оламиз.
Ўзбек халқининг ёш авлодни ижтимоий-маиший ҳаётга тайёрлашдаги урф-одати ва анъаналари, таълим-тарбия соҳасидаги кўп асрлар давомида қўллаган усул ва воситалари, ибратли тажрибалари достонлар, эртаклар, сатирлар, акциялар, латифалар мавсумий меросим қўшиқлар, нақллар, ривоятлар, афсоналар, мақоллар, лапарлар, маталлар, ҳикматлар, афоризмлар, топишмоқлар, тез айтишлар, болалар ўйинлари, аллалар, тўй ва аза қўшиқлари, эркалашлар, овутмачоқлар бекинмаъчоқлар, ялинчоқлар, ҳукмлагиглар, чорламалар, чеклашмоқчалар, гулдур-гуплар; ўйин-кулгулардан иборат халқ педагогикасида мужассамлашгандир шу жиҳатдан ўзбек халқ педагогикаси – Халқ ва донишмандларнинг ёшларни давр талабларига мувофиқ кишилар қилиб етиштиришда, таълим-тарбия ишларини амалга оширишда қўллаган усул, восита ва тажрибалар йиғиндисидан иборатдир. Чунки ҳали мактаб бўлмаган, педагогика фан сифатида шаклланмаган даврдаёқ қабила аъзоларининг ёшларда меҳнатсеварлик, жанговарлик, ахлоқ-одоб, нафосат, дўстлик, меҳр-шафқат, инсонпарварлик ҳислатларини шакллантириш ва ўстириш соҳасидаги ақл-идроки ўша даврдаги ҳаётий тажрибанинг меваси сифатида бизнинг даврга қадар етиб келди ва халқ педагогикаси шаклида таркиб топди.
Ўзбек халқ педагогикасига хос хусусиятлар – инсонлик, очиқ кўнгиллилик, саховатлилик, поклик, тўғри сўзлик, ҳақиқатгўйлик, ростгўйлик, яхши қўшничилик, тинчликсеварлик, ватанпарварлик, байналмилалик каби фазилатлардан иборат бўлиб, бу фазилатлар тарихий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий шарт-шароитлар билан белгиланади ва умумбажарий хусусият касб этади. Шу маънода халқ педагогикаси маълум даврда яшаган халқ, элат, гуруҳ маданияти, маънавияти, таълим-тарбия ва педагогик фикрларининг таркибий қисмидир. Унинг умумбашарийлик хусусияти шундай иборатки, у демократик йўналишда ривожланади, халқнинг эзгуликлари, орзу ниятлари ва ғояларини ифодалайди.
Ўзбек халқ педагогикасидаги илғор ғоялар – ёш авлодни ақлий ва жисмоний жиҳатдан етук, маърифатли, билимли ва касб-ҳунарларни эгаллаган, одоб-ахлоқ қоидаларини мужассамлаштирган, баркамол инсон қилиб тарбиялашдир.
Ўзбек халқ педагогикаси урф-одат, анъана ва қадриятлари бир авлоддан иккинчи авлодга оғзаки тарзда ўтади, сўнгра оғзаки ижод ва ёзма адабиёт маҳсули – мақол, масал, топишмоқ, эртак, латифа, қўшиқ, лапар, аския, достонлар воситасида оммалашади. Шу сабабли ҳам, халқ оғзаки ижоди ва ёзма адабиёт асрлар давомида ўзбек педагогикасининг тоғ замини ва ягона тарбия воситаси бўлиб келмоқда. Асрлар давомида яратиб келинган халқ латифа ва қўшиқлари, лапар ва аскиялари, ҳикматлари, мақол ва масал, эртак ва достонларида.
Ҳар бир жамиятда яшаган халқ руҳи: дўстлик, биродорлик, мардлик, ватан ва халққа содиқлик ғоялари ифодаланган, улуғланган; ота-онанинг ўзаро аҳиллиги, улар билан фарзанднинг ўзаро меҳр-муҳаббати, қадр-қиймати, энг яхши инсоний фазилатлари тараннум қилинган.
Маълумки, ўзбек халқ педагогикасида фарзандли бўлиш, ўз фарзандини жасур, ботир ва баркамол инсон қилиб тарбиялаш алоҳида ўрин тўтади. Масалан, “Олтин бешик”, “Илимхон”, “Олмос ботир”, “Доно қиз” эртакларида ва “Алпомиш”, “Рустамхон”, “Муродхон”, “Ойсулув”, “Ширин ва шакар”, “Кун-туғмиш” достонларида фарзанд кўриш бахтига муяссар бўлишлик энг юксак инсоний орзу-ҳавас эканлиги, у ота-онага бахт-саодат, қувонч ва маънавий-руҳий куч-қувват бағишлаши баён этилади.
Дарвоқе, бала кўриш ва тарбиялаш бахтига муяссар бўлган оналарнинг “алла” айтмаганлигини тасаввур қилиш мумкин эмас. Абу Али ибн Сино она алласининг тарбиявий аҳамиятини қуйидагича таърифлайди: “Боланинг талабини қондирмоқ учун унга икки нарсани қўлламоқ керак. Бири – болани секин-секин тебратинг, иккинчиси уни ухлатиш учун одат бўлиб қолган мусиқа-аллалашдир. Шу иккисини қабул қилиш миқдорига қараб болаларнинг танаси билан бадан тарбияга ва руҳиёти билан мусиқага бўлган истеъдоди ҳосил қилинади”10 Халқимизда боланинг феъл- атвори, баднафас, бераҳм бўлиши ёки инсофли, диёнатли, меҳр-шафқатли бўлиши уни туғдиришга ёрдамлашган эна (доя)га ва онанинг сеҳрли ҳамда меҳрли алласига боғлиқ деган нақл борлиги бежез эмас. Алла орқали чақаллоққа сингдирилган инсоний фазилатлар соғлом авлод ва баркамол шахс камолатида оналар ва дояларнинг масъулияти катта эканлигидан далолат беради.
Боланинг камолатида алладан кейинги тарбия воситаси овутмачоқдир. Овутмачоқнинг алладан фарқи шуки, алла чақалоқни тинчлантиришга, ухлатишга ёрдам берса, овутмачоқлар, аксинча, болани бирон нарса билан машғул қилишга, ҳаракатли фаолиятга, унинг фикрини нимагадир сафарбар этишга йўналтиради. Масалан, она болани бешикдан ечиб олар экан, ўнг билагидан ғоз кўтариб: “ўс-ўс!” дейди, яна чап билагидан кўтариб: “ўс, ўс!” дейди. Бу ўринда оғзаки айтилган одатий сўзлар чақалоқни бир қўлида кўтариб туриш меъёрини белгилаб беради. Яна бир ҳаракат бор: она болани юзи билан ерга ётқизиб, чақалоқнинг ўнг қўлини чап оёғига, чап қўлини ўнг оёғига текизади ва шу ҳаракат пайтида “Еттими, еттими” деб икки марта айтади.
Болага тиш чиқиши билан боғлиқ урф-одатлар ва анъаналар ҳам тарбиявий аҳамиятга эгадир. Масалан, ёши улуғ онахонлар қозонда буғдой қовуриб, чақалоқни устидан сочадилар-да: “Чақалоқнинг тиши худди буғдойга ўхшаб чиройли чиқсин” дейишади. Бу урф-одат маросимига тўпланган болаларни буғдой қовурмочи билан меҳмон қилишади. Баъзан бу урф-одатни, яъни буғдой сочилиши “Насибалик бўлсин” деган маънода тушунтирадилар.
Бола бўйнини тутиб, тиззага ўтирадиган бўлганида боланинг фикрини бир нуқтага тўплашга одатлантирадиган машқлар қилинади. Бу биринчи навбатда болага ўзининг тана аъзоларини таништиришдан бошланади. Ота-она боласини тиззасига ўтқазиб олиб, унинг жажжи бармоқчаларини бир чеккадан санайди:
- бош бодам бармоқ (қорамалдоқ), ўрта тарак, ҳожимижик (Ҳожимерак), мижиқлижик (кичкина чақалоқ). Охирги бармоқнинг номи айтилганда “тугади” маъносини англатиши учун оҳангни ўз гартириб бирданига тўхтайди.
Бола ўз тана аъзоларини “таний” бошлайди. Ота-она у билан машғулотни давом эттиради: “буниси-бўрниси”, Буниси нима? Яна ўзи жавоб беради: “қулоғиси”. “Буниси-қошлари”, “Буниси кўзлари” алоҳида – алоҳида қўл тегизиб туриб таъкидланади. Шу йўсинда сочи, қўллари, оёқлари тушунтирилади ва вазифалари ҳам содда қилиб айтиб ўтилади.
Навбатдаги таништириш оила аъзолари бўлади. Бунда одатда отадан бошланади: “Отанинг вазифаси ишлаб, бизга “нанна” (нон) олиб келиш” билан изоҳланади. Она чақалоқнинг қорнини тўйдирувчи ва уни кўтариб юрувчи, ака-сингиллар эса ота-онага кўмакдош.... Бола улғайган сари оилада, кишилар орасида ва жамиятдаги меҳнат тақсимотини шу тариқа тушуна бошлайди.
Болаларга айтиладиган овутмачоқлар ичида турмушдаги ва кишилар ўртасидаги муносабатлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Дейлик, ота боласи гапга тушуна бошлаган пайтда, юқоридагидек, бармоқ санашни яна такрорлайди: Бош бармоқ айтаркан: “Бозорга бораман”, бодом бармоқ қорамалдоқ айтаркан: “Том тешаман”; Ҳожи Мижик (Ҳожитерак) айтаркан: “Худодан қўрқмайсанми?”, Мижиқлижик (кичкина чақалоқ) айтаркан: “Оламанда, қочаман”.
Шу кичкинагина овутмачоқ сўзларда бир қанча маънолар мавжуд: “Биринчидан, ўша даврдаги кишиларнинг дунёқараши, маданий савияси, тирикчилик йўсинлари, жамиятнинг сиёсий тўзуми, диний эътиқодлари, мақсад ва интилишлари кўзга ташланади. Иккинчидан, болаларни кичкинтойлигидан қўрқмаслик, дадиллик ва мардликка чорловчи асослар ўз ифодасини топган”11
Ота-оналар болаларига овутмачоқлар айтиб соғлом ўстириш билан бирга, бола тилга кириши биланоқ ахлоқ-одобнинг алифбоси бўлган саломлашишни ҳам ўргатишган. Чунки халқимиз ўзининг анъанавий тарбиявий услубларида болалардан ҳар доим катталарга биринчи бўлиб салом беришни талаб қилган. Болаларни уйга киришда, ўзидан катта киши билан учрашганда ўнг қўлини кўксига қўйган ҳолда “Ассалому алайкум” деб омонлашишга ўргатишган.
Қадимда ота-боболаримиз ақлий тарбиянинг ҳаётда, ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этишини, ёш авлодни қобилиятли, баркамол инсон қилиб тарбиялашда асосий омил эканлигини англаб етганлар. Шу туфайли улар “Ақл-одамнинг олтин тожи”, “Ақл – дунёнинг кўзи”, “Ақл – одамнинг кўрки”, “Ақллик бор уйда аҳиллик бор”, “Ой тунда керак, ақл кунда керак” каби ҳикмат – мақоллар яратганлар.
Табийки, ақлий тарбиянинг самарали бўлиши кўп жиҳатдан оила, ота-она, кексалар ва устозларнинг тарбиясига боғлиқдир. Улар жамиятда, турмушда юз берган ҳодисалар натижаси бўлган кўп йиллик ҳаётий тажрибаларини ёшларга ўргатиб, болаларни билим эгаллашга ва меҳнат қилишга жалб қилганлар.
Ўзбек халқ педагогикасида ақлий тарбиянинг амалга оширилиши шуни кўрсатадики, бу соҳада ўйин фаолияти муҳим роль ўйнаган. Зеро, болалар тўғилганидан бошлаб, уларда атроф-муҳитни англашга қизиқиш уйғотишга аҳамият берилган. Уларга ўсган сайин бу қизиқиш ҳам ривожланиб борган. Натижада, болаларда ақл. Хотира, кўп нарсани билишга ҳавас, фикрни бир нуқтага қаратиш, мантиқий фикрлаш қобилияти кенгайиб борган, улар аста-секин мураккаб ўйинларни ўйнай бошлаганлар.
Қадимда ўйин турлари, жумладан, қўшиқ шаклида, қўз боғлаш, ўйинга даъват этиш, чек ташлаш, оғиз бойлаш, ўрта қўлимни топ, саноқ каби тарзда бўлган.
Ўзбек халқ педагогикасида тез айтиш – болалар ақлий фаолиятини, фикрлаш қобилиятини ва нутқини ўстиришда муҳим аҳамият касб этади:
Ўзбек халқининг ўзоқ йиллар давомида ақлий тарбияда қўллаган яратилган “Бекинмачоқ”, “Қувлашмачоқ”, “Зағизғон”, “Айланма дарра”, “Ўрта қўлимни топ”, “Ким чаққон”, “Айёр тулки”, “Тортишмачоқ”, “Ёшлом-ёшлом”, “Саринчоқ”, “Олма менда”, “Чумурди - қочди”, “Оқ теракми, кўк терак” ва бошқа ҳаракатли ўйинлари ёш йигит-қизларда ҳаракат фаоллигини, мустақиллик, фикрлаш, чаққонлик, дўстни ҳимоя қилиш, ўҳшатиш, чамалаш, сўзларни тўғри ва бир вақтда айтиш, бир жойда туриб турли ҳаракатларни бажариш каби малака ва кўникмаларни эгаллашга ёрдам берди. Масалан, “Оқ теракми, кўк терак?” ўйинида оралиғи 10-12 метрли масофада 7-8 нафардан ёки ундан ошиқ болалар саф тортиб, икки томонда қўл ушлашиб, занжирсимон шаклда туришади.
Нариги томоннинг болаларидан биттаси ўз тўдасидан ажралиб чиқиб, тўғри бирон боланинг қўлига уради. Занжирни ўзади ёки ўзолмайди, ё асир олади ёки ўзи асирликда қолади. “Чумурди - қочди” ўйинида 4-5 бола қатнашади. Болалар ариқ бўйича келадилар. Шунда болалардан бири “Чумурди-қочди” ўйнаймиз деб таклиф қилади. Ўйин қоидаси бўйича сувга ким кечикиб тушса. Шу чумирилади (шўнғитилади). Уч-тўрт бола кейин тушган болани сув тагига шўнғитиб кейин қочиб-сўзиб кетадилар. Чумурилган бола бошқаларни қувади. Кимни тутиб олса, энди шўа чумурилади.
“Олма менда” ўйинида эса бир неча бола сувга тушади. Улардан бири “Олма менда” дея шўнғиб кетади. Кейин гўё олма қалқиётгандек сувдан фақат бошини чиқариб юборади. Қолган болалар уни тутишга ҳаракат қиладилар. “Олма менда” деган бола яна сув остига кириб қочади давом этади. Ким олдин ҳалиги боланинг бошига қўл тегизса, олмани шу олган ҳисобланади. У қочади ва болалар уни тутишга ўринадилар12.
Ўзбек халқ педагогикасининг зукко тадқиқотчиси Зокир Миртурсуновнинг таъкидлашича, ов қилиш ўйинлари орқали тарбиялашнинг аҳамияти жуда каттадир: “Ёшларни ов қилишга ўргатишнинг биз учун қимматли томони шундаки, ов қилишга боғлиқ бўлган бир қатор жисмоний машқ малакалари эгалланади. Яъни бола отда чопиш от устида тик туриш, ётиш, от ёнига оғиш, отда чопа туриб камон ва милтиқдан ўқ ота билиш ва ҳакозо машқ малакасини эгаллаган бўлишлари зарур. Шу билан бирга ов қушлари улардан, қирғий, қарчиғой ва ов ити – този итни боқиш, овга ўргатиш ҳамда улардан фойдаланиш йўлларини ўрганиш талаб қилинади. Ёшларни овга ўргатиш, албатта, маълум тажрибага эга бўлган кишилар томонидан олиб борилар эди”13.
Қадимда донишманд халқимиз ақлий ва меҳнат тарбиясида чорвачилик, боғбончилик, сувчилик сирлари ҳақида болаларда тасаввур ҳосил қилиш ва маълум билимга эга бўлишлари умуман, инсон қўли ва ақли яратувчилик қудратига эгалигини билишга қизиқиш туйғусини ўстириш мақсадида, ўзлари яратган мақоллардан моҳирона фойдаланганликларини кўрамиз:
Боғбон бўлсанг, саҳар қил,
Деҳқон бўлсанг, шудгор қил.
Деҳқон – ер султони,
Чўпон – яйлов султони.
Чорва тўқ – ташвиш йўқ.
Молли уй – мойли уй.
Қўйни боқсанг, қўзилар,
Молни боқсанг, бўзоқлар.
Сув қатраси – дур қатроси.
Қор – ернинг кўрпаси.
Ёмғир-ернинг шўрваси.
Барвақт қилинган ҳаракат,
Ҳосилга берар баракат.
Вақт кетди – бахт кетди,
Вақт ғанимат, ўтса – надомат.


Халқ педагогикасида йигит-қизларни ёшлигидан меҳнатсеварлик ва касб-ҳунарга ҳавас ҳиссини тарбиялашга алоҳида эътибор берилди. Турли касб эгаси бўлган ота-оналари, бува ва бувилари билим ва тажрибаларини болаларига қунт билан ўргатдилар, уларни устоз-шогирд сифатида деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик, овчилик, темирчилик, мисгарлик, дуродгорлик, ўймакорлик, заргарлик, тўқимачилик, тикувчилик, табиблик ва бошқа соҳада касбкор бўлиб етишишига кўмаклашдилар. Бунда “Меҳнатингни ҳалол қилсанг, ҳузурини кўрасан”, “Мушкулликлардан ҳаёт эмас, фақат тадбир ва меҳнат қутқазади”, “Бахтли бўлиш-меҳнатни севиш ва роҳатни меҳнатда кўришдир”, “Меҳнатинг - зийнатинг”, “Ота касби – давлат касби”, “Устоз кўрмаган шогирд, ҳар мақомга йўрғалар”, “Аввал ўрган, кейин ўргат”, “Ақл қўлга етказар, ҳунар-кўкка”, “Устозсиз шогирд-жонсиз кесак” каби халқ мақоллари ёшлар учун асосий тарбия воситаси бўлиб хизмат қилди.
“Вафодорлик” эртагида шундай дейилади: “Чол аста-секин Гулшодни табибликка ўргатибди, гиёҳлардан ҳар хил дорилар тайёрлашни ва беморларнинг касалини аниқлаш йўлларини ўргатибди. Бир йилдан сўнг, Гулшод чолдан кўп нарсани ўрганиб олибди...
Аста-секин бутун юртга Гулшоднинг табиблик ҳунари маълум бўлибди, ҳар томондан унинг олдига беморлар келибди...”14.
“Ойгул билан Бахтиёр” эртагида: “Қадим зомонда бир подшоҳ бўлган экан, унинг бир қизи бор экан. У қиз жуда ақлли, доно экан. Соз чертар экан, қўшиқ айтар экан, гилам тўқир экан, сурат солар экан. Қисқаси, қириқ ҳунари бор экан...”,15 - дейилган.
“Маккар уста билан айёр кал” эртагида келтирилишича, чарх йигириб кун кўрувчи қашшоқ кампирнинг ўғли онасини қўярда-қўймай подшоҳнинг қизига совчи қилиб юборибди. Подшоҳ йигитнинг онасига: “Болангга айт, қириқ турли ҳунар ўргансин, ўрганган ҳунарининг ҳаммаси бошқа-бошқа бўлсин, бир-бирига ўхшамасин дебди”16. Йигит қириқта ҳунарни қунт билан ўрганиб, подшоҳнинг қизига уйланибди.
Шорасул Зуннуннинг машҳур “Оз-оз ўрганиб доно бўлур” китобида касб-ҳунарнинг шарофати хусусида шундай ҳикоя (ҳикоят) келтирилади. “Қадимги араб ҳукмдорларидан халифа Хорун ар-Рашидга тобе бир шаҳар бошлиғи шундай ҳикоя қилади:
- Отам ҳар вақт мени ҳунар ўргатишга даъват қилиб: “ўғлим ёшлигингни ғанимат билиб, ҳунар ўрган, мансаб ва давлатингга ишонма, бир кун буларнинг ҳаммаси қўлдан кетиш мумкин, аммо ҳунар доимо сен билан бирга бўлади, сени ҳеч бир муҳтожликка туширмайди”, - деб насиҳат қиларди.
Мен отамнинг насиҳатини жону дилим билан қабул қилиб, ҳунар ўрганишга бел боғладим. Ҳунарлар орасида гилам тўқиш ҳунари менга жуда ҳам маъқул бўлиб тушди. Гилам тўқийдиган энг моҳир устага шогирд бўлиб, шу ҳунарни ўрганишга ғайрат билан киришдим. Ниҳоят, гилам тўқишда моҳир уста бўлиб етишдим.
Халифа Хорун ар-Рашид отам вафот этгандан кейин унинг ўрнига мени шаҳар бошлиғи этиб тайин қилди. Орадан бир неча вақт ўтгандан кейин халифа Хорун ар-Рашидни зиёрат қилиш мақсадида икки йўлдошим билан пайтахт – Бағдодга жўнадик. Бир неча кун сафар ранжини тортиб, Боғдод шаҳрига даҳил бўлдик. Қорнимиз оч эди. Жуда зийнатланган ва озода бир ошхонага кирдик. Ошхона эгаси бизни кўрган замои дарҳол ёнимизга келиб, ҳол-аҳвол сўрашиб айтди:
- Сизлар бошқа шаҳардан келган обрўли кишиларга ўхшайсизлар, бозорда овқатланиш сизлар учун айбдор. Ошхонага яқин бир озода жойим бор, ўша ерда овқатланинг.
Биз унинг таклифини қабул қилдик. У бир хизматчисига бизни ўша жойга олиб боришни буюрди. Хизматчи бизни жуда безатилган бир уйга олиб борди ва уйнинг эшигиниочиб:
- Шу уйда дам олиб тўринг, мен ҳозир бориб овқат келтираман,-деди.
Биз уйга кирган эдик, хизматчи эшикни беркитиб жўнаб кетди. Орадан озгина фурсат ҳам ўтмаган эди, биз турган ер иккига ажралиб, ҳаммамиз пастга, бир ертўладаги уйга тушиб кетдик. Юқоридаги уйнинг иккига ажралган ери яна аввалгидек бир-бирига жипслашди. Биз ҳайрон бўлиб қўрқиб турган эдик, ошхона эгасининг бир неча хизматчилари қўлларига пичоқ ушлаганлари ҳолда ёнимизга келдилар, уларни кўргач, ҳаммамиз жонимиздан умид ўздик. Ошхона эгаси мусофирларни шундай ҳийла билан ўлдирб, уларнинг гўштларини овқатга солиб, пишириб, сотар экан. Шу топда менинг миямга бир фикр келиб, уларга:
- Биз яхши гилам тўқишни биламиз, бизни ўлдиришдан нима фойда кўрасиз? Бориб, бошлиғингизга айтинг, бизга гилам тўқиш учун керакли нарсаларни юборсин,тайёр бўлган гиламларни сотиб жуда катта фойда кўради, - деган эдим, уларга таклифим маъқул бўлиб, чиқиб кетдилар.
Таклифим ошхона эгасига маъқул бўлибди. Эртасига бизни бошлаб келган хизматчи гилам тўқишга керак бўлган асбоб ва бошқа нарсаларни келтириб берди. Биз гилам тўқишга киришдик. Тайёр бўлган гиламни хизматчи келиб олиб кетарди. Бир неча вақт шу хилда умр кечирдик. Бир кун жуда ҳам чирйли, гулдор гилам тўқидим, унинг бир четига отим ёзилган муҳримни босдим. Ошхона эгасини чақиртириб:
- Кўрдингми, бу гилам қандай чиройли тўқилган, подшоҳларга махсус бир гилам, буни бозорга сотмасдан, халифа Хорун ар-Рашидга олиб боринг, у сизга кўп инъом қилади, -дедим.
Ошхона эгасига бу сўзим маъқул бўлиб, эртасига гиламни Хорун ар-Рашидга олиб борган. Хорун гиламнинг чиройлигига завқланиб, унинг у ёқ бу ёғини кўрар экан, кўзи гиламнинг бир четилган босилган муҳримга тушиб қолган, бундан шубҳаланиб, ошхона эгасидан бу гиламни қаердан олганини сўратган экан, у бир савдогардан сотиб олганини айтган. Хорун ар-Рашид муҳримни кўрсатиб, уни қамоққа олган, бир неча вақт қийнагандан кейин ошхона эгаси айбига иқрор бўлган.
Ўша куни Хорун ар-Рашиднинг юборган одамлари келиб бизни озод этиб, халифанинг ҳузурига келтирдилар. Ошхона хизматчиларини қамадилар Хорун ар-Рашид бизга кўп илтифотлар қилди. Ошхона эгаси ва унинг хизматчиларини дорга остирди. Халифа Хорун ар-Рашид ёнида бир неча кун туриб, кейин ўз шаҳримизга қайтдик. Шундай қилиб, ҳунаримнинг шарофатидан мен ҳам, икки йўлдошим ҳам ўлимдан қутулдик”17
Ушбу ҳикоятда ҳар бир инсон учун касб-ҳунар ўрганиш зарурлиги ғояси ва йигит тўқиган гиламда унинг ақл-идроки, заковати, касбга бўлган муҳаббати ўз ифодасини топган.
Ўзбек халқ педагогикасида болаларни меҳнат тарбиясида ўз-ўзига хизмат қилдириш, ишонтириш, қизиқтириш, насиҳат қилиш, маслаҳат бериш, амлада кўрсатиш ва рағбатлантириш усулларидан самарали фойдаланиш яхши натижа берган. Бу усуллар, намунали ишлар қилган йигит-қизларга нисбатан қўлланган: “Баракалла”, “Жуда соз”, “Раҳмат”, “Умрингдан барака топ”, “Бахтли бўлгин” сўзлари билан йигит-қизларнинг кўнгли кўтарилган, кулиб-эркалаб боши силанган ва ҳ.к.
Шунингдек, меҳнат тарбиясида ижтимоий фойдали меҳнат қилишни истамаган, топшириқни бажармаган, дангаса-ишёқмасларга нисбатан эса жазолаш усули қўлланган.
Ўзбек халқ педагогикасида иқтисодий тафаккур билан тижорат фаолияти ўзвий бирликни ташкил этшган. Халқ иқтисодий тарбиянинг зарурлиги ва моҳиятини билган ҳолда, болаларни ёшлигидан тижорат (савдо-сотиқ) ишларига жалб этади. Болалар ота-боболарининг ёнларида бўлиб, ҳисоб-китобни, тарозида нарсаларнинг оғирлигини аниқлашни, харидорлар билан қай тарзда мулоқотда, муамалада бўлишни ўрганадилар, шу зайлда улар ўзлари ҳам мустақил суратда тижорат (савдо-сотиқ) ишларини билиб оладилар. Натижада болаларнинг ёшлигидан савдо-сотиқ ишига жалб эттирилиши уларнинг иқтисодий тарбиясига ёрдам беради: болалар молларнинг сифатини аниқлаш, бир молнинг бошқа молдан фарқини ажратиш малакасини эгаллайдилар.
Бозор иқтисодий ва хусусий мулк муносабатлари акс-садоси халқимизнинг минг йиллик ҳикмату асотирларида, ривояту достонлари ва эртакларида, мақолу маталларида мавжуд “Отанг-бозор, онанг бозор...” сўзининг ўзида қанчалар фалсафий маъно бор, ҳар бир товушида бир ҳикмат сас жаранглайди. Зеро, “Бозор” – “Боз” дегани “ўйин” демакдир (“дорбоз”, “масхарабоз” ва ҳ. к.). Ахир бозор ҳам бир ўйин эмасми? Молу мулкингни тикасан, гоҳ фойда қиласан, гоҳ – зарар – ютасан, ютқазасан...
Халқимизнинг бозор тарзи тажрибаси-қувончи, ташвиши, машақати, роҳати, урф-одати, расму русуми акс этган мақолларнинг ўзигина бозор иқтисодининг барча замонавий принциплари ва қонуниятларини тўла ёрита олади. Масалан, маркетинг ва реклама ҳақидаги: “Онангни отангга бепардоз кўрсатма”, аудиторлик хизмати ҳақидаги: “Ҳисобли дўст айрилмас”, “Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тошу, тарозу”, конкурснция ҳақидаги: “Қўлидан шуни олдинг, оғзидан ошини олдинг”; бартер, мол айирбошлаш ҳақидаги; “Сиздан угина, биздан бугина”; Халқаро иқтисодий алоқалар ҳақидаги: “Юз сўм пулинг бўлгунча, юзта дўстинг бўлсин”, инфляция ҳақидаги: “Пул бўлди – кул бўлди”, йўл харажатларини ҳисобга олиш ва яхши фойда кўриш ҳақидаги; “Туркистонда қўй бир сўм, кела-кела ўн бир сўм”; “Товуқни есанг, бир ейсан, тухумини есанг, минг ейсан”; кредит (қарз) ҳақидаги: “Берган худога ёқибди”, “Пул-пул келтирар”, “Олий-санъат, қайтариш - меҳнат”; Кредит (қарз)ни олиб фойдали ишга сарфлаш ҳақидаги: “Қарз ўзилар, хотин ёнга қолар”; дотацияларга қурилган, товон тўлайдиган иқтисоднинг ҳоли войлиги, инвестиция қилиб, фойдали ишларни бошида турган иқтисоднинг келажаги ҳақидаги: “Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин”, “Сигиринг хўра бўлса, берди худо, хотин хўра бўлса, урди худо”; Банкротлик ва боқимандалик ҳақидаги: “Берсанг-ейман, урсанг-ўламан!”, “Оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним” каби мақоллари.
- бозор иқтисоди масалаларининг халқимиз тарихий тажрибаси ва иқтисодий тафаккуридаги инъикасидан далолат беради. Зеро, халқимиз неча асрлар “Аввал таом, баъдаз калом” ёки “Аввал иқтисод, кейин сиёсат”, деб бежиз айтишмаган. Бугунги бозор иқтисоди шароитида иқтисоднинг сиёсатдан устиворлиги сиёсат ва иқтисодий тараққиёт йўлимизнинг принципи тариқасида тасдиқланиши халқимизнинг азалий иқтисодий тафаккури ва тарихий тажрисидан келиб чиқадиган ибратли ғоялардир.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки ўзбек халқ ижодида мактаб, илм-маърифат ҳамда ёшларнинг ўқишга давъат этилиши алоҳида ўрин эгаллайди ва у ўзбек халқи педагогикасининг энг муҳим материалларини белгилашда асосий манба бўлиб хизмат қилади.
Аввало шуни айтиш керакки, бизгача етиб келган мақоллар, маталлар, қўшиқлар, афсоналар, ривоятлар, эртак ва достонларда болаларга хат-савод, илм ўрганишга оид қарашлар ифодаланган. Хусусан, ижтимоий ҳаётда саводхонлик ва дунёвий билимларни ўрганишга бўлган эҳтиёж, қизиқишларнинг тобора ўсиб бориши, халқ донишмандлари томонидан илмни ардоқлашга, ёшларни илмли бўлишга давъат этиш, ундашга қаратилган панд-насихатлар яратишга сабаб бўлганлигини қуйидаги мақоллардан аниқ кўришимиз мумкин:


Билим бахт келтирар.
Билимли киши ўзар,
Билимсиз киши тузар.
Илм-ақл чироғи.
Илми йўқнинг кўзи юмуқ.
Илми ҳикмат сувни ёндирар.
Илм олиш-игна билан,
Қудуқ қазиш билан тенг.
Илмни меҳнатсиз эгаллаб бўлмайди.
Олим бўлсанг олам сеники.
Пиринг кучли бўлганча,
Билиминг кучли бўлсин.
Ўқишнинг эрта-кечи бўлмас.
Ўқиган ўғил-отадан улуғ.
Ўқиш-жафоли, кети вафоли18.


Демак, халқ мақолларида талқин этилганидек, инсон эгаллаши керак бўлган бойликлар ичида энг зарур, муҳими, фойдалиси ва энг шарофлиси – илмдир. Илм бамисоли хазиналар эшигини очадиган калитдир. Зеро, дунёдаги ҳар қандай муаммо илм, ақл-идрок ва тафаккур ёрдамида ечилади.
Илмга ҳеч бир инсон зоти бирданига эришган эмас ва эриша ҳам олмайди. Инсон зоти онасидан доно-ю донишманд бўлиб тўғилмайди. Шу боис боладаги билим, одоб-ахлоқ олам, табат ва жамият ҳақидаги барча тушунча ва тасаввурлар, дунёқараш ва билимлар амалий фаолият жараёнида, хилма-хил эртаклар, достонлар, бадий, тарихий, сиёсий, фалсафий, иқтисодий, ҳуқуқий китоблар, дарсликларни ўқиб-ўрганиш, мутолаа қилиш, ҳаётдан сабоқ олиш, устозу муаллимлардан таълим олиш жараёнида ҳосил бўлади, ривожланиб, бойиб, такомиллашиб боради.
Халқимиз томонидан яратилган мақоллар ва маталлар, эртаклар ва достонларда таърифланганидек, илм-маърифатга эга бўлишининг, бола қалбини илм нури билан нурлантиришнинг, дилини пок ва мусаффо қилишнинг асосий шарти ва бебаҳо маънавий-марифий бойликлар хазинаси бўлган китобларни қўлдан қўймай ўқишдир. Шунинг учун китоб-ҳаёт дарслиги, барча билимлар асоси, дунё воқеа-ҳодисалари ва элу элатлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи бирдан-бир манба эканлиги ҳақида сон-саноқсиз нақл-ривоятлар, афсоналар, эртаклар, достонлар, мақоллар яратилган. Масалан; “Китобсиз уй-қуёшсиз кун”, “Китоб-инсон дўсти”, “Олтин ер тагидан кавлаб олинади, билим китобдан”, “Нон тўйдиради, китоб кийдиради”, “Қуш дон қидирар, олим китоб”, “Кийим устингни безайди, китоб ақлингни” каби мақолларда китобнинг қадрига етиш таъкидланганлиги бежиз эмас.
“Аёз”, “Мохистор”, “Орзуси ушалди”, “Қорасоч пари”, “Кимёгар” каби эртакларида, достонларида халқнинг ёшларни ўқитиш-илмли қилиш борасидаги қарашлари, орзу-умидлари қадим замонлардан бери умумийликка эга бўлиб келганлигидан далолат беради.
Ўзбек халқ ижоди материаллари таҳлили кўрсатишича, қадим замонда оддий халқ, яъни фуқаролар ҳам, шоҳ-у давлатмандлар ҳам ўз фарзандларини ўқитиб, хат-саводли ва илмли бўлишларини орзу қилганлар. Лекин, шу даврдаги ижтимоий-тарихий жамиятда бир типдаги мактабларда ҳамма ижтимоий табақа болалари тенг ҳуқуқдаги ўқитилганлигини кўрамиз.
Масалан, “Рустамзод ва Шерзод” эртагида талқинича: “Бир бор экан, бир йўқ экан. Қадимги замонда бир мамлакатда бир қамбағал бор экан. У қамбағалнинг икки ўғли бор экан. Ўғилнинг бирини оти Рустамзод ва бирининг оти Шерзод экан. Уларнинг оналари ўлган экан. Бу камбағал мардикор ишлаб, бу болаларини ўқитиб парвариш қилиб юрар экан”19. “Меҳригиё” эртагида: “Ўтган замонда бир савдогар бўлган экан... хотини ўғил туғибди... савдоган ўз фарзандини ўқиш учун мактабга берибди”20 дейилса, “Аёз” эртагида баён этилишича: “Ўтган замонда Хундархон деган бир подшох ўтган экан... Бола (си) олти яшар бўлганда подшоҳ катта дастурхон қилиб, болани қўлидан етаклаб мактабга олиб борибди.
Эти сизники, суяги бизники, яхши ўқитинг” деб тайинлайди. Домла “болани уриб-сўкиб, кўнглига озор берсам, бориб отасига айтади, подшоҳ мени Ҳукми Қушча буюрса, ҳеч ким мени ажратиб ололмайди” деб ўйлабди. Болани етти қават кўрпачанинг устига ўтказиб, иззат-ҳурмат билан ўқитиб юборибди. Орадан бир ой ўтгандан кейин подшоҳ ўғлидан:
-Ўғлим, домлангиз қалай? – деб сўради.
- Ўғли: - э ота, домла мени яхши кўрадилар, етти қават кўрпачага ўтказиб ўқитдилар, дебди.
Подшоҳ боланинг гапига разм солиб:
- Ўғлим, энди доланинг олдига сира борманг. У сизни ўқита олмас экан, дебди.
Эртасиёқ ўғлини бошқа мактабга олиб борибди... Орадан беш-олти кун ўтгандан кейин подшоҳ ўғлидан:
Ўғлим, бу домла қалай? – деб сўраган экан, бола:
Бу домла, у домладан ҳам яхши экан, дебди.
Подшоҳ:
Бўлмаса бу домлага ҳам борманг, - дебди.... подшоҳ ўғлини яна бир бошқа домлага олиб боради.
Домла подшоҳга:
- Фуқаронинг болаларини қандай ўқитсам, сизнинг ўғлингизни ҳам шундай ўқитаман. Илм деган нарса қийинчилик билан эгалланади. Шунга рози бўлиб, қўлингиздан қоғоз берсангиз ўқитаман, бўлмаса йўқ, - дебди. Подшоҳ рози бўлиб, ўғлини мактабга бериб кетибди... шу аҳволда бола олти йил ўқиб, ўн икки ёшга кирибди21.
Таъкидлаш жоизки халқ оғзаки ижоди материаллари таҳлилидан маълум бўладики, ўша даврда жамият давом этиб келган мактабларнинг ҳеч бирини табақавий характерга эга бўлмаган мактаблар эди деб айтиш асло мумкин эмас. Халқ оғзаки ижоди материалларига таяниб шуни айтиш мумкинки, ҳукмрон табақаларнинг болалари учун махсус (ёпиқ) сарой қошида уч турдаги мактаблар фаолият кўрсатган:
а) сарой аҳли, йирик амалдорлар ва бадавлат кишиларнинг хонадонларидаги ёпиқ мактаблар;
б) ҳукмрон табақаларнинг болалари ўқийдиган алоҳида ёпиқ мактаблар;
в) савдогарларнинг болалари ўқийдиган алоҳида мактаблар.
Масалан, “Мохистра”, “Орзуси ушалди” каби эртакларида ва “Алпомиш”, “Нурали” каби достонларда болалар ўз хонадонларидаги ёпиқ мактабларда ўқитилганлиги тасвирланади. Жумладан, “Орзуси ушалди” эртагида: “Оқилахон Қўқон мамлакатида эридан зиёда иш тутиб урди... шу орада вақтисоати етиб, шерсумбат ўғил кўрди... отини Баҳодир қўйди... Баҳодир тўртга кирди. Оқилахон мадрасадан ўткир бир муллани олиб келиб ўғи Баҳодирни ўқита бошлади” дейилса, “Нурали” достонида эса “Ойдан-ой, кундан-кун ўтиб Ҳасанхоннинг хотини... ўғил туғади, отини Равшанхон қўйди... Бир кун Гўрўғли (бобоси)” “булар авом бўлиб кетмасин, ўқитайин” деб мадрасадан бир уламо- белгили муллани айтдириб келди. Мулланинг қошига Равшанхон билан Нуралихонни етаклаб борди. Муллага айтди: “Мана шу менинг ўғилларим ҳозир беш ёшга кирди. Ўн йил ўқитасан”22 деб буюрди.
“Эрали ва Шерали” достонида баён қилинишича, Эрали билан Шерали тўрт ёшга кирганида ўқишга боради: “... болалар беш йил ўқийди, тўққизга киради. Қорахон Бўзқоракўз отини миниб, икки ўғлидан хабар олмоқ учун масжид сари келади. Эрали, Шералихонни чақириб, бир маъноли китобни олиб, от устида таваккал бир ерини очиб ўқишни айтади. Иккови кўрсатган жойидан бурро қилиб ўқий бошлайди. – Бараккало, устозингга раҳмат! – деб устозига кўп вазифа ҳақлар беради”. Сўнг сипоҳгарчиликни ўргатмоқ учун мактабдан чиқариб олиб Ҳамро боғбоннинг қўлига топширади23. Шунга ўхшаш “Рустам достонида ҳам, Ҳуройим Рустамни ёпиқ мактабга бериб ўқитади. Унинг бошига мушкул иш тушади, яъни онаси Ҳуройим оғир хаста бўлиб қолади. Бундан Рустамни хабардор қилмоқ учун Хипчайим у ўқиётган мактабга бориб, муллога юзланади:”


“Сизга салом бердим, болам устози,
Хипчаман, сўзладим, сўзларим асал,
Бугун уч кун бўлди Хуройим касал,
Рустамни кўрмакка бўлди интизор,
Шу сабабдан келди мендай гажакдор.
Хуройимнинг дарди оша ёмондир,
Рустамни кўрмоғи унинг гумондир.
Озод қилинг Оқтош элнинг боласин,
Ўлмай, бориб кўрсин, шўрли, ёлғиз боласин.
Бек Рустамга жавоб беринг муллажон.
Болам, деб энаси интиқ бўлмасин.
Жон берар вақтида ҳалоқ бўлмасин...
Бошимда бўлмади Рустам ўғлим деб.
Бу сўзни эшитиб мулла айтди: - Рустамхон бугун борсин, энасини кўрсин, эртага ҳам олдида турсин, ҳўп меҳирга қонсин. Ҳурооймнинг дарди ёмон бўлса,кўрмоғи гумон эраси тўзук бўлгунча айланиб юрсин. Менинг қошмга,мулло койийди, деб ошиқмай, шошмай келсин”
Хуллас, ўзбек халқ оғзаки ижодида подшоҳ, сарой аҳли ҳукмрон табақаларнинг болалари учун вужудга келган махсус юқори типдаги ёпиқ мактаблар ва оддиё фуқароларнинг болалари ўқийдиган мактаблар ҳақида кўпгина материаллар учраса-да, у мактаблардаги таълим-тарбия ишининг мазмуни, таълимни ташкил қилиш шакллари ва ўқитиш методларига оид материаллар учрайди.
Шунга қарамай, туркий халқлар оғзаки ижодида тасвирланган мактаблар фақат болаларга хат-савод ўргатадиган мактаблар эмас, балки баъзилари ўз шогирдларини замонавий расм бўлган дунёвий (илмий) билимлар билан қуроллантирган ва шундай дунёвий билимлар беришга қодир бўлган етук ўқитувчи (мулла) ва мударрислар, халқ донишмандлари (оқсоқоллар ва отинойилар) ҳам бўлганлиги шубҳасиздир. Масалан, “Қорасоч пари” эртагида: “Қорасоч ўн уч ёшга кирганда, ўқиб турган мактабини тамомлагач, машҳур донишмандлардан дарс ола бошлади... ўн беш ёшга кирибди, ҳуснига баркамол, ақлда тенгсиз бўлибди... турли илм ва ҳунар эгаси бўлибди”. Унинг ўқиши ҳақида замонасининг етук донишмандларидан бири бундай дейди: “Қорасоч пари ўн ёшга қадар мендан таълим олди. Мендан кейин, у сеҳргарлик илмни ўрганди. Уч йилдан кейин сеҳргарнинг таълим беришга кучи етмай қолди, сўнг у ғойиб бўлди”24 дейилади.
“Кимёгар” эртагида бухоролик катта савдогар Балх шаҳрида бўлганида бир китоб сотиб олади. “Бу китобни ўқиб тушунган кишилар тупроқдан олтин қилармиш” деб таърифлайдилар. Бироқ бу китобни сотиб олган савдогартупроқдан олтин ярата олмайди. Бор бисотидан ажраган савдогар сув сотувчи бўлиб ва ҳар ким сув олиб ичса пул омай, китоб муаллифи Абу Али ибн Сино ҳақига лаънат ўқишни талаб қилади. Кунлардан бир кун бир мударрис келиб,савдогарнинг қўлидаги китоб тафсилоти асосида олтин яратиб беради ва савдогарга: “Олтиннинг сири сиз пул бериб сотиб олган китобда эмас, илмда, мансабни пулга олиш мумкин, лекин илмни сотиб олиб бўлмайди. Бу китобни ёзган киши ўттиз-қириқ йиллик илмий тажрибага асосланиб ёзган. Мана шу китобни ёзган... мен бўламан, бундан кейин менинг номимга лаънат айтишни тўхтатарсиз деб умид қиламан” деб чиқиб кетган экан”25 дейилади.
“Илм афзал” эртагидаги эса ота билан фарзандлар ўртасидаги суҳбатда ҳам комил инсон учун илм ва касб-ҳунар зарурлиги таъкидланади:
“… Чол ўзим омилигимча қолдим, қани энди ўғилларим ўқиб одам бўлса, деб орзу қиларкан. Бобонинг сакиз ўғли ва бир қизи бор экан. Қизи ақлли, сезгир экан. Ота қизига:
- Худо умрингни ўзоқ қилсин, бахтимдан ўргилайки, қариган чоғимда сендай фарзандли бўлдим. Лекин акаларингдан куйдим. Бадбахтларнинг меҳнат қилишга бўйни ёр бермайди, ўқиб илм олиб, одам бўлинглар десам, гапимга қулоқ солишмайди. Шунча молимиз, еримиз бор, ўқиб нима қиламиз, дейишади. Мен қариб қолдим, бу дунёдан кўз юмсам, акаларингнинг аҳволи шу бўлса, вафотимдан кейин менга лаънат келтирадилар деб қўрқаман, қизим – деб ҳасрат қиларкан.
- Отажон, сизга бир маслаҳат берайин. Акаларимни ёнингизга чақиринг… Мен эшикни орқасида туриб гапирган гапларингизни эшитаман. Сиз аввало улардан: “Илм яхшими ёки давлат афзал?” – деб сўранг. Ҳаммаларидан эшитиб бўлганингиздан кейин мени чақиринг. Менга ҳам акаларимга берган саволингизни беринг. Ақлим етканича жавоб бераан, акаларим эшитиб турсинлар, - дебди қизи.
Чол қизининг ақлига тасанно айтиб кечқурун ўғилларини меҳмонхонага чақирибди. Ўғиллари меҳмонхона тўридаги кўрпачаларга қатор бўлиб ўтирибдилар. Улар отамиз мол-дунёсини бизга бўлиб берса керак, деган ўй билан сергак бўлиб турибдилар.
- Ўғилларим, сизларни едирдим, кийгиздим, вояга етдингизлар. Бирортангиз кам эмассизлар. Мендан кейин рўзғор ташвиши бошингизга тушади. Ўқиб, илм олинглар, ўйлаб кўрсам, илм билан ҳунарда гап кўп экан, - дебди ота.
Ўғиллар оталарининг бу гапларини эшитиб, ҳайрон бўлишибди. Қария тўнғич ўғлидан сўрабди: ... Илм яхшими ёки давлат?
… ўқиб нима қиламан? – дебди.
Иккинчи ўғли … отасига:
Пулу мол бўлмаса, илмдан нима фойда? Учинчи ўғли ўйламай-нетмай отасининг саволига:
… шу ёшда илм олган билан қаерга борамиз? Давлат яхшида, ота, - деб жавоб берибди.
Тўртинчи ўғли жавоб берибди:
- …давлат яхши. Қўлингиз ўзун бўлади, қаерга ўзатсангиз етади.
Бешинчи ўғли:
… илм деганингиз қўлга олинмайди, киссага ҳам пул бўлиб кирмайди. Энди сизга айтсак, мол давлатга нима етсин, давлат афзал-да, отажон, - дебди бу ўғли ҳам.
Отанинг жаҳли чиқиб, олтинчи ўғлига:
Айт-чи илм зўрми ёки давлатми? – дебди.
Отамсиз, сизга илм афзал десам мен уни билмайман, ўқиганим йўқ. Давлатни биламан… - дебди.
… еттинчи ўғлига мурожаат қилибди:
ўғли талмовсираб жавоб берибди, гапнинг тайини йўқ эмиш.
Мўйсаффид хўрсиниб, сақолини тутамлаб бир оз жим қолибди, сўнг кенжа ўғлига қараб:
Қани. Кенжа, умидим сендан болам…
Отажон, мен давлат эмас, илм афзал дейман. Мени мактабга беринг, ўқийман. Насиҳатингизга амал қиламан. Кўзингиз очиқлигида илмли бўлиб қолай. Барибир мол-давлат менга тегмайди! – дебди. Мйсафиднинг демоғи чоғ бўлиб:
Баракалла, ўғлим, деб ўғлининг пешонасидан ўпибди. Сўнг яна: “Менга мол-давлат тегмайди”, - деганинг нимаси?
Шунда эшик орқасидан акалари билан отасининг баҳсу жавобларини тинглаб турган қизи;
- Эй, отайи қиблагоҳим, менга рухсат беринг, саволингизга жавоб берайин.
Мўйсафид хушвақт бўлиб навбатни қизига берибди;
- Акаларимнинг еттови давлат зўр, дедилар. Бу натўғри. Энг кенжа ўғлингизнинг бергани тўғри жавобдир.
Мен бўлсам илмни афзал деб айтаман. Акалари эшитиб олсинлар: биринчиси шуки, илмни қанча сарфласанг, шунча кўпаяверади. Давлатни сарфласанг, у тобора камайиб бораверади. Иккинчиси шуки, илмли одам ширинсухон, одобли бўлади. Давлатманд одамга эса ҳамма ҳасад қилади. Учинчиси шуки, илмли одам дунёдан ўтса, эсиз, фалон олимдан ажралдик, деб афсусланиб йиғлаб кўмадилар. Давлатманд одам ўлса, ажаб бўлди, сара бўлди, бир нафси бад одамдан қутулдик, деб лаънатлаб кўмадилар. Тўртинчиси шуки, олим одам дунёда доим фароғотда яшайди. Чунки унинг бошидаги илмни ҳеч ким ўғирлаб кетолмайди. Давлатманд одам доимо молимни ўғри уриб кетмасин, бўри-шоқол емасин, ўлиб нобуд бўлмасин деб, мудом таҳликада юради. Бешинчиси шуки, илм эскирмайди, чиримайди, нобуд бўлмайди. Лекин мол-мулкни зах ерга қўйсанг чиройли, офтобда ранги ўқиб ситилиб кетади, совуқда қотади, иссиқда куяди. Давлатманд одам мудом унинг ғамида бўлади. Олтинчиси шуки, илмли одам юмшоқ кўнгил, ширин сухан, хушчақчоқ, одамшаванда бўлади. Шунинг учун ундай одамни эл ҳурмат-иззат қилади. Давлатманд одамнинг кўнгли тошдай қаттиқ бўлади...
Мўйсафид ҳам акалари ҳам оқила қизга қойил қолиб, “офаринг” дебдилар. Мўйсафид қизи билан кенжа ўғлини мактабга берибди. Бошқа ўғиллари энди меҳнат қилишга киришиб, ҳаммалари мурод-мақсадларига етибдилар”26.
Юқоридаги ўзбек халқ педагогикаси намуналаридан кўринадики, ота-боболаримиз қадим замонлардан ёшларнинг ақл-заковати, фаҳм-фаросати, одоб-аҳлоқи, камолоти, инсоний фазилатларининг шаклланиши ва тадбиркорлиги илмли бўлишларига боғлиқ деб тасаввур қилишган ва ниҳоят, замонасида кишилар учун муаммо бўлиб кўринган табиат сирлари сеҳрлари, тилсимотлари орқали тасвирланган мўъжизаларнинг ҳам илм орқали рўёбга чиқишга ишонч боғлаганлар. Шунингдек, илм орқали дунёда энг қимматбаҳо ҳисобланган нарсаларни ҳам яратиш мумкинлигига ишонганлар.
Гарчи ўзбек халқ оғзаки ижодиёти материалларида мактаб ва мадраса таълимнинг мазмунига ва ўқитиш методларига доир алоҳида материалларга учрамаса ҳам юқорида келтирилган мақолалар, эртаклар ва достонларга асосланаган ҳолда мактаблар болаларни хат-саводини чиқариш ва эмпирик билимлар билан, мадрасалар эса ўз талабаларини дунёвий (илмий) билимлар билан қуроллантиришга қодир бўлганлигидан далолат беради.
Ўзбек халқ оғзаки ижоди материалларини биз учун муҳим қимматга эга бўлган алоҳида характерли томонларидан яна бири шундаки, замонасида ўқиб, хат-саводли бўлиб, етишган ёшларни ўз даври нуқтаи назаридан ҳар томонлама камолотга эришган кишилар сифатида тасвирланишидир.
Гарчи ўзбек халқи оғзаки ижодида мактаб ва мадрасалар таълимини ақлий тарбиянинг асоси бўлишлиги даражасидаги роли кўрсатилмаса ҳам, шогирдлари қандайдир илми ҳикмат яратувчилар бўлиб етишмасалар ҳам, мактаб таълими орқали ақлли, идрокли, фаҳм-фаросатли, тадбиркор кишилар бўлиб етишганликлари аниқлик билан талқин қилинади.
Ўқимишли бўлиб етишган кишилар дунёвий масалалар юзасидан бўладиган мунозараларда енгиб чиқадилар, муаммо жумбоқларни ечадилар, турли тилсимотларнинг сирини тез англайдилар ва улар билан муамала қилиш йўлини тез белгилай оладилар. Ғайри табиий кучлар – девлар, аждарҳолар ва сеҳргарларнинг хуружига қарши кўраш ўйлини биладилар ва ҳ.к.
Шу билан бирга, мактаб ва мадраса таълимини кўрган асар қаҳрамонлари замонасининг ҳар томонлама энг етук кишиси сифатида жисмоний жиҳатдан соғлом, баққуват. Чидамли, қўрқмас ва ботир. Эстетик дид ва завқи баланд ахлоқий пок-халқпарвар, адолатли, камтар ва саховатли кишилар сифатида гавдаланадилар. Бироқ ўша даврда умумийлик касб қилган мактаб ва мадрасаларда болаларни қай йўсинда ўқитиш, қай даражада илм бериш домлаларнинг шахсий иши ва мударрислик маҳоратига боғлиқ бўлганлигини кўрамиз. Мактаб ва мадраса таълимининг мазмуни, ҳатто хат-савод ўргатиш ҳам, таълимнинг ташкилий шакли ҳамда ўқитиш усулларида ҳам мутлақо бирлик йўқ эди. Ҳар бир мактаб домласи, мадарриси қурби етган билими даражасида иш кўрарди.
Шунингдек, замонасида юксак тайёргарлик ва педагогик маҳоратга эга бўлган, маълумотли, ўз касбини севган, болалар тақдирини ва келажагини ўйлайдиган, халқ ҳурматига сазовор бўлган устоз-у домлаларнинг хизматлари халқ оғзаки ижодида юксак баҳоланади. Масалан, “Эрали ва шерали” достонида Эрали билан Шералининг онаси болаларини мактабга олиб келиб, домлага ўқитишга топшираркан:
“Ўқимаган охир бўлар ҳар, саёқ,
Ўқимаган киши баайни таёқ,
Домлажон, илмингдан садаға,
Яхшилаб ўқитинг энди бедроқ.
Ўқитинг хўп бурро бўлсин тиллари,
Қаламга ярасин нозик қўллари.
Отланганда очиқ бўлсин йўллари,
Бу иккиси Қорахоннинг уллари27
- дейди. Маълум вақтдан сўнг Қорхона подшоҳ мактабга келиб, Эрали билан Шералини чақириб, китоб ўқитиб кўради. Болалари отасига китобни ыойил ыилиб щыиб беришади. Бундан мамнун бўлган подшоҳ: “Баракалла, устозингга раҳмат! – деб устозига кўп вазифа ва ҳақи беради28”. Шунингдек, Қорахоннинг болалари ҳам ўз устозларидан миннатдорчилигини қуйидагича изҳор қиладилар:


Булғор элда маст бўп юрган тўрамиз,
Ўлмасак оламда даврон сурамиз.
Ҳарф ўргатган билиминг отадан зиёд,
Рухсат беринг, бизлар созга борамиз.


Кўп илмни сиз бизларга билдирган,
Сиз мияни илм билан тўлдирган,
Хурсанд қилиб доим бизни кулдирган,
Устоз жавоб беринг созга борайин.


Бошимиздан ўтган қиш билан ёздир,
Ота-энамиздан улуғ онлайман сизди29”.


Кўринадики, халқ ва халқ донишмандлари ана шундай домла ва мударрисларга ва уларнинг педагогик маҳоратига катта умид боғлаганлар ўзбек халқ оғзаки ижоди таҳлили болаларнинг саводхон ва илмли бўлиб етишишлари фақат мактаб домласи ёки мадраса мударрисларига боғлиқ бўлмай, балки ўқувчи-талабаларнинг ўзига ҳам боғлиқ эканлигини кўрсатувчи муҳим дидактик аҳамиятга эга бўлган материаллар ҳам учрайди. Масалан, “Давлатмирза” эртагида: “Қадим замонда бир қамбағал бор экан, унинг бир ўғли бўлиб, от Давлатмирза экан. Давлатмирза етти ёшга кирганда уни шу юртнинг энг катта муллосига шогирд қилиб берибдилар. Бола жуда ақлли, зеҳнли, зийрак чиқибди, чидам билан ўқибди. Ўн ёшида домла билан масала айтишадиган бўлибди. Сўнг икки ёшга кирганда у билан баҳолашадиган биронта ҳам одам қолмабди30” дейлади.


Ўзбек халқ педагогикасида:
Билмаганни сўраб ўрганган олим,
Орланиб сўрамаган ўзига золим, - деб бежиз айтилмаган.
Масалан, “Сирли гиламча” эртагида:
“... эру хотин болани тарбиялай бошлабди... у мактаб ёшига етгач, яхши домлага беришибди. Боланинг зеҳни ўткир экан, саводи тез чиқа бошлабди. Ҳар хил китоблар ўқибди, тушунмаган нарсаларни домласидан ёки бошқа бирор кишилардан сўраб олишга ҳаракат қилибди. Шундай қилиб, бола йигирма ёшга тўлгач, яхшигина илмга эга бўлибди31” дейилади.
Умуман юқорида таъкидлаб ўтканимиздек, ўзбек халқ педагогикасида, мактаб ва мадрасадаги таълим-тарбия мазмуни ва ўқитиш методларига доир фикр-мулоҳазалар учрамаса ҳам, айнан, ўқувчи-талабаларнинг интизомига нисбатан домла-мударрислар томонидан қўлланиладиган жазо методлари жуда, кўп эртак ва достонларда учратиш мумкин. Ваҳоланки, ота-оналар ҳам бундай “Жазо методи”га хайрихохлик билан қараганлигини кўрамиз. Гўёки, жисмоний жазосиз ўқиш ва ўқитишнинг бўлиш мумкин эмас деб тасаввур қилишган.
Шундан бўлса керакки, шўа даврда ота-она боласини илк бор мактабга топширар экан, “Боланинг эти сизники, суяги бизники” деб таъкидланиши одат шартларидан бири бўлган эди.
Ўзбек халқ педагогикасида ёш авлодни хушхулқли, одоб-ахлоқли, ўзбекона феъл-атворли, ориятли, виждонли, иймон-эътиқодли, соф муҳаббатли ва вафодор мард ва жасур меҳнатсевар ватанпарвар, садоқатли, меҳр-мурувватли, адолатли қилиб тарбиялаш етакчи ўрин тўтади. Халқимиз томонидан яратилган “Ваъдага вафо, марднинг иши”, “Вафосиз йигитдан вафоли ит яхши”, “Вафосизга берилма, вафолидан айрилма”, “ваъдани бўзган тузар”, “Вафоли дўст йўлга солар, вафосиз дўст лойдан оллар” каби мақолларда ҳар доим ваъдага вафодор бўлиш зарурлиги таъкидланса, бировга берилган ваъданинг устидан чиқмаслик-номардлик ва субутсизлик деган ғоялар баён этилади.
Шунингдек, халқимизнинг “Девсафид”, “Семурғ”, “Ёрилтош”, “Гули қаҳ-қаҳ”, “Кенжа ботир”, “Хуршид билан Лайло”, “Олтин бешик”, “Илон оға”, “Уч оға-ини ботирлар”, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Тўғрилик-бойлик”, “Ҳар ким этса-ўзига” ва бошқа эртаклари ҳамда, “Алпомиш”, “Рустамхон”, “Муродхон”, “Ширин билан Шакар”, “Гўрўғли”, “Ёдгор”, “Юсуф билан Аҳмад”, “Баҳром ва Гуландом”, “Вомиқ билан Ўзро” достонлари ёш авлодга инсонпарварлик фазиларларидан сабоқ беради.
Ўзбек халқ педагогикасида тушунтириш, намуна кўрсатиш, одатлантириш (ўргатиш, машқ қилдириш) илтимос қилиш, тилак-истак билдириш, маслаҳат бериш, насиҳат, ундаш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш, олқиш (оқ йўл тилаш), тақиқлаш, таъна қилиш (гина, ўпкалаш), масхара (мазах) қилиш, мажбур қилиш, пўписа қилиш, қўрқитиш, танбеҳ бериш, кейин, қарғаш, ўзр сўраш, лаънатлаш, уриш, калтаклаш сингари тарбия усулларидан кенг фойдаланилган32.
Масалан, “Қорасоч пари” эртагида Нодир жуда ёш чоғида отадан етим қолади. Унинг онаси – доя Қамбар. У Нодирни сафарга жўнатиш олдидан “... Нодирни бағрига босиб: менинг уч насиҳатимни қулоғингдан чиқарма, биринчи – бировга хиёнатқилма; иккинчи – бировнинг дилини оғритма; учинчи-қайси шаҳарга борсанг энг аввало шўа шаҳарнинг қариялари билан суҳбатлашиб кўр!” деб, насиҳат қилади ва бола умрининг охиригача она насиҳатига амал қилиб, мурод-мақсадига етади. Шунга ўхшаш “Эрали ва Шерали”, достонида эрали билан Шералининг устоз-мураббийси шогирдларини кўзатар экан, қуйидагича насиҳат қилиб қолади:


Яхшиликдан ажратмагил дилингни,
Ҳам яхшилик устун қилар қўлингни.
Мискинларга сарф айла бер пулингни,
Мен сенинг қурбонинг бўлай Эрали.
..................................................................
Куч-қувватни ғойиблардан тилагин,
Ғарибларнинг манглайини силагин.
Сен улардан олтин-дуо тилагин,
Дуо олтин бўлур билгин Эрали.
Мулла Ҳайдар, берди шу насиҳатни,
Сен ҳам бўлдинг менинг бир фарзандим.
Қулоғингда турсин шу насиҳатим,
Минг яшагин. Асло ўлма Эрали.


“Уста Нишон” эртагида Нишон ўз қишлоғига кета туриб, йиғилганларга қарата: “Оталар, акалар, мен арзимаган сабаб билан сизнинг қишлоғингизга келдим. Тўзингизни ичдим, иззат-ҳурматингизни кўрдим. Мени деҳқончилик қилишга. Боғ тутишга ўргатдиларингиз. Сизлардан мен жкда-жуда хурсандман. Энди менга ижозат берсаларингиз, ўз қишлоғимга, ота-онам олдига кетсам. Сизлардан оқ фотиҳа сўрайман” дебди. Йиғилганлар: “ўғлим биз сиздан жуда хурсандмиз, бизнинг мушкулимизни осон қилдингиз, боғ-роғларимиз қайта кўрарди. Сиздан ҳеч ёмонлик кўрмадик. Отангиз чақирган экан, иложимиз қанча. Ота-онангиз олдига боринг, умрингиздан барака топинг, яхши қаллиқ учрасин, бола-чақали бўлинг. Отангизга, волидангизга биздан дуо денг” деб, деб жавоб берадилар. Бу эртакни ўқиган болада яхши хулқли бўлиш, дуо олиш, ота-онага раҳмат келтириш иштиёқи тўғилади.
Шунингдек, ўзбек халқ педагогикасида одобсизликни қоралашда қарғиш усули ҳам ишлатилган.
Шундай қилиб, ўзбек халқ педагогикаси бола кўриш, унинг таълим-тарбиясини амалга ошириш, ёшларни одоб-ахлоқ қоидаларига одатлантириш ва уни амалга оширишда фойдаланиладиган усул ва воситаларни қамраб олади. Шунинг учун ҳам ёш авлод халқимиз томонидан тарихий шароитида яратилган таълим-тарбияга оид билимларини, илғор анъаналарини, тажрибаларни ўзлаштиришни, унга қатъий риоя этиш ва бойитиши ниҳоятда зарурдир.



Download 421,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish