Умумий коидалар


-модда. Товарлар ва хизматларни реализация килиш



Download 441,08 Kb.
bet24/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

46-модда. Товарлар ва хизматларни реализация килиш
Товарларга булган мулк хукукини хак олиш асосида утказиш ёки хак эвазига хизматлар курсатиш, шу жумладан карздор гаров билан таъминланган мажбуриятларини бажармаганда гаровга куйилган товарларни айирбошлаш ва утказиш товарларни ёки хизматларни реализация килиш деб эътироф этилади.
Ушбу Кодексда назарда тутилган холларда товарларга булган мулк хукукини бепул асосда утказиш ёки бепул асосда хизматлар курсатиш хам реализация килиш деб эътироф этилади.
47-модда. Хисобварак-фактура
Товарларни (хизматларни) реализация килишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошкача коида назарда тутилмаган булса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга хисобварак-фактурани такдим этиши шарт.
Хисобварак-фактура, коида тарикасида, электрон хисобварак-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Товарларни (хизматларни) реализация килиш чогида, агар сотувчи харидорга касса чеки ёки белгиланган шаклдаги бошка хужжатни берса, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи кисмларида назарда тутилган коидалар кулланилмайди.
Реализация килинаётган товарлар (хизматлар) киймати узгарганда, шу жумладан етказиб берилган товарлар ёки курсатилган хизматлар нархи узгарган ёхуд микдори (хажми) аниклаштирилган холларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда кушимча ёки тузатилган хисобварак-фактурани такдим этиши шарт.
Ушбу Кодекснинг 279-моддасига мувофик хисобга туриши лозим булган чет эл юридик шахслари хисобварак-фактураларни такдим этмайди, сотиб олиш реестрларини, сотиш реестрларини, хисобга олиш журналларини хамда ушбу Кодекс 282-моддасида курсатилган хизматларни курсатиш кисми буйича кабул килинган ва берилган хисобварак-фактураларни юритмайди.
Хисобварак-фактуранинг шакли ва уни тулдириш тартиби Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган холда Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси томонидан тасдикланади.
48-модда. Максадли маблаглар
Солик солиш максадида солик туловчи томонидан максадли маблагларнинг манбаи булган шахс томонидан белгиланган ёки конун хужжатларида белгиланган максадга кура фойдаланиш учун олинган мол-мулк максадли маблагларга киради.
Максадли маблагларга жумладан куйидагилар киради:
1) бюджетдан ажратиладиган маблаглар ва бюджет субсидиялари;
2) грантлар ва инсонпарварлик ёрдами;
3) максадли тушумлар.
Солик солиш максадида Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартибда бепул асосда бериладиган куйидаги мол-мулк грант деб эътироф этилади:
1) давлатлар, давлатларнинг хукуматлари, халкаро ёки чет эл хукумат ташкилотлари ёхуд нохукумат ташкилотлари томонидан Узбекистон Республикасига берилган мол-мулк;
2) чет эл фукаролари ва фукаролиги булмаган шахслар томонидан Узбекистон Республикасига берилган мол-мулк.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан у ваколат берган ташкилотлар оркали таксимланадиган, ахолининг ижтимоий жихатдан ночор гурухларига тиббий ва (ёки) ижтимоий ёрдам курсатиш, ижтимоий соха муассасаларини куллаб-кувватлаш, табиий офатлар, фалокатлар ва халокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва бошка фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш хамда уларни бартараф этиш учун Узбекистон Республикасига аник максадли бегараз кумаклашиш солик солиш максадида инсонпарварлик ёрдами деб эътироф этилади.
Максадли тушумларга нотижорат ташкилотларни таъминлаш ва уларнинг уставда белгиланган фаолиятини юритишга йуналтирилган тушумлар (бундан акциз туланадиган товарлар тарзидаги тушумлар мустасно) давлат хокимияти органларининг карорлари асосида бепул келиб тушган, шунингдек бошка юридик ва (ёки) жисмоний шахслардан келиб тушган, мазкур олувчилар томонидан максадли фойдаланиладиган тушумлар киради.
Нотижорат ташкилотларни таъминлаш ва уларнинг уставда белгиланган фаолиятини юритишга йуналтирилган максадли тушумларга куйидагилар киради:
1) муассисларнинг (иштирокчиларнинг, аъзоларнинг) нодавлат нотижорат ташкилотлари тугрисидаги конун хужжатларига мувофик амалга оширилган бадаллари, шунингдек фукаролик тугрисидаги конун хужжатларига мувофик деб эътироф этиладиган хайриялар;
2) нотижорат ташкилотлар томонидан бепул олинган тегишли шартномалар асосида курсатилган хизматлар тарзидаги даромадлар;
3) ушбу Кодексда белгиланган тартибда уй-жой мулкдорлари ширкатлари, уй-жой, богдорчилик, бог-томорка, гараж-курилиш, уй-жой курилиш кооперативлари ёки бошка ихтисослашган истеъмолчилар кооперативлари томонидан амалга ошириладиган умумий мулкни таъмирлаш, мукаммал таъмирлаш учун уларнинг аъзолари томонидан захира шакллантиришга ажратмалар;
4) нотижорат ташкилотларга васиятнома буйича мерос тартибида утадиган мол-мулк;
5) нотижорат ташкилотларнинг уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун берилган бюджет маблаглари;
6) хайрия фаолиятини амалга ошириш учун олинган маблаглар ва бошка мол-мулк;
7) касаба уюшмаси ташкилотларига касаба уюшмаси ташкилотларининг уставларида назарда тутилган ижтимоий-маданий ва бошка тадбирларни утказиш учун жамоа шартномаларига (келишувларига) мувофик келиб тушган маблаглар;
8) нотижорат ташкилотлар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан боглик булмаган, уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун конун хужжатларига мувофик улар томонидан тузилган солик туловчи булган таркибий булинмалардан бепул олинган маблаглар;
9) уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун диний ташкилотлар томонидан олинган мол-мулк;
10) нотижорат ташкилотлар томонидан улар уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун давлат хокимияти органларининг карорларига биноан олинган давлат мулкидан бепул фойдаланиш хукуки тарзидаги мулкий хукуклар.

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish