Умумий коидалар


-модда. Муддатли битимларнинг молиявий воситалари



Download 441,08 Kb.
bet26/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

50-модда. Муддатли битимларнинг молиявий воситалари
Ушбу Кодекснинг максадлари учун шартнома томонлари хукук ва мажбуриятларининг асос активларга нисбатан таксимланиши буйича ва томонлар мажбуриятларининг бажарилишига тугри келадиган сана курсатилган шартнома муддатли битимларнинг молиявий воситаси деб эътироф этилади.
Узбекистон Республикасининг фукаролик конун хужжатларига ва (ёки) чет давлатларнинг кулланилиши мумкин булган конун хужжатларига мувофик шартнома талаблари буйича суд химояси лозим булмаса, ушбу Кодекснинг максадлари учун уша шартнома муддатли битимларнинг молиявий воситаси деб эътироф этилмайди. Мазкур шартнома туфайли курилган зарарлар солик солишда хисобга олинмайди.
Муддатли битимлар молиявий воситаларининг асос активи деганда муддатли битимнинг предмети тушунилади.
Асос актив сифатида, жумладан чет эл валютаси, кимматли когозлар ва бошка мол-мулк, фоиз ставкалари, кредит ресурслари, нарх ёки фоиз ставкаларининг индекслари, муддатли битимларнинг бошка молиявий воситалари иштирок этиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг максадлари учун муддатли битимларнинг иштирокчилари деганда муддатли битимларнинг молиявий воситалари билан операцияларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.
Муддатли битимларнинг молиявий воситаларини асос активларни етказиб бериш йули билан, муддатли битимларнинг молиявий воситаси буйича узил-кесил узаро хисоб-китобни амалга ошириш йули билан ёхуд муддатли битимнинг молиявий воситаси билан илгари амалга оширилган операцияга муддатли битим иштирокчиси томонидан карама-карши операцияни амалга ошириш йули билан бажариш муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича хукуклар ва мажбуриятларнинг бажарилиши деб эътироф этилади.
Муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир, асос активни харид килишга каратилган операциялар учун карама-карши йуналишдаги операция деб — асос активни сотишга каратилган операция, асос активни сотишга каратилган операция учун эса — асос активни харид килишга каратилган операция эътироф этилади.
Солик туловчи асос активни етказиб бериш шартларини назарда тутувчи битимни муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операция деб ёки ижрони кечиктирган холда битим предметини етказиб беришга доир битим деб эътироф этиб, ушбу битимни мустакил равишда, ушбу модданинг талабларини инобатга олган холда тавсифлашга хакли.
Битимнинг предметини етказиб беришни (бундан хеджирлаш операциялари мустасно) назарда тутувчи битимларни муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар тоифасига киритиш мезонлари солик туловчи томонидан хисоб сиёсатида солик солиш максадлари учун аникланиши керак.
Муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар буйича хукук ва мажбуриятларнинг ижро этилиш санаси муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциянинг тугалланиш санасидир.
Муддатли битимнинг молиявий воситаси буйича мажбуриятлар куйидаги холларда уни кайта тавсифламаган холда тугатилиши мумкин:
1) бир турдаги талаблар ва мажбуриятларни хисобга утказган холда (узаро хисобга утказган холда);
2) шартномаларнинг намунавий шартларига мувофик булган бош келишувда белгиланган тартибда, агар бундай тугатишда нетто-мажбуриятнинг суммасини белгилаш назарда тутилган булса;
3) ташкил этилган савдоларнинг коидалари ёки клиринг коидалари шартларида тузилган шартномалардан келиб чикадиган мукобил талабларни хисобга утказган холда, агар бундай хисобга утказиш нетто-мажбуриятнинг суммасини аниклаш максадида амалга оширилган булса.
Ушбу Кодекснинг максадлари учун бир эмитентнинг бир турдаги, бир тоифадаги (хилдаги) ёки битта пай инвестиция фондининг (пай инвестиция фондларининг инвестиция пайлари учун) бир хил хажмдаги хукукларга эга булган кимматли когозларини етказиб беришга доир талаблар, шунингдек пул маблагларини айни шу валютада тулашга доир талаблар бир турдаги талаблар деб эътироф этилади.
Ижро этишни кечиктирган холда битим предметини етказиб беришга доир битим сифатида тавсифланган битимларга солик солиш бундай битимларнинг тегишли асос активлари учун ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ушбу Кодекснинг максадлари учун муддатли битимларнинг молиявий воситалари уюшган бозорда муомалада булган битимларнинг молиявий воситаларига (муддатли битимларнинг муомаладаги молиявий воситаларига) ва муддатли битимларнинг уюшган бозорда муомалада булмаган молиявий воситаларига (муддатли битимларнинг муомалада булмаган молиявий воситаларига) булинади.
Муддатли битимларнинг молиявий воситалари куйидаги шартларга бир вактнинг узида риоя этилган такдирда уюшган бозорда муомалада деб эътироф этилади:
1) битимларни тузиш, уларнинг муомалада булиши ва бажарилиши тартиби Узбекистон Республикаси конун хужжатларига ёки чет давлатларнинг конун хужжатларига мувофик шундай хукукка эга булган савдоларнинг ташкилотчиси томонидан белгиланса;
2) муддатли битимлар молиявий воситаларининг нархлари тугрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон килинса ёхуд савдоларнинг ташкилотчиси ёки бошка ваколатли шахс томонидан хар кандай манфаатдор шахсга муддатли битимнинг молиявий воситасига доир операциялар амалга оширилган санадан кейин уч йил ичида берилиши мумкин булса.
Агар битим уюшмаган бозорда тузилса ва унинг шартларида асос активни етказиб бериш назарда тутилган булса, битим муддатли битимларнинг молиявий воситаси сифатида факат, башарти асос активни етказиб бериш бундай битимнинг шартларига мувофик битим тузилган кундан кейин камида учинчи кундан сунг амалга оширилса, муддатли битимларнинг молиявий воситаси сифатида тавсифланиши мумкин.
Уюшмаган бозорда тузиладиган ва шартларида асос активни етказиб бериш назарда тутилмаган битим факат муддатли битимларнинг молиявий воситаси сифатида тавсифланиши мумкин.
Уз шартларида асос активни етказиб беришни назарда тутувчи муддатли битимларнинг молиявий воситалари ёки уз шартларида асос активни етказиб беришни назарда тутувчи бошка молиявий воситанинг муддатли битимларини тузиш етказиб беришга оид муддатли битимлар деб эътироф этилади.
Уз шартларида асос активни етказиб бериш назарда тутилмаган муддатли битимларнинг молиявий воситалари ёки уз шартларида асос активни етказиб беришни назарда тутмайдиган молиявий воситаларнинг муддатли битимларини тузиш хисоб-китобли муддатли битимлар деб эътироф этилади.
Етказиб беришга оид муддатли битимлар сифатида, шунингдек ижрони кечиктирган холда битим предметини етказиб беришга доир битим сифатида тавсифланган битимлар мажбуриятлар лозим даражада ижро этишдан фарк киладиган усуллар оркали тугатилган такдирда хисоб-китобли муддатли битимлар сифатида кайта тавсифланмайди.
Вариацияли маржа деганда савдоларнинг ташкилотчиси ёки клиринг ташкилоти томонидан хисоблаб чикиладиган хамда савдоларнинг ташкилотчилари ва (ёки) клиринг ташкилотлари томонидан белгиланган коидаларга мувофик муддатли битимлар иштирокчилари томонидан туланадиган пул маблаглари суммаси тушунилади.

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish