Умумий коидалар


-модда. Кишлок хужалиги товар ишлаб чикарувчилари



Download 441,08 Kb.
bet32/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

57-модда. Кишлок хужалиги товар ишлаб чикарувчилари
Ушбу Кодекс максадида кишлок хужалиги товар ишлаб чикарувчилари деб бир вактнинг узида куйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар эътироф этилади:
кишлок хужалиги махсулотини ишлаб чикарувчи ва уни бирламчи кайта ишловчи, башарти бундай юридик шахснинг жами даромадида узи ишлаб чикарган кишлок хужалиги махсулотини, шу жумладан уни узи ишлаб чикарган кишлок хужалик хом ашёсини кайта ишлашдан олинган махсулотни реализация килишдан олинган даромадининг улуши солик давридаги жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этса;
ер участкаларига эга булган, бу ер участкалари кишлок хужалиги махсулотларини ишлаб чикариш учун зарур булса.
Ушбу Кодекс максадида кишлок хужалиги махсулотлари жумласига биологик ресурслардан (хайвонлар ва усимликлардан) олинган куйидаги махсулотлар киради:
1) кишлок ва урмон хужалиги усимликшунослиги махсулотлари;
2) чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик махсулотлари;
3) ипакчилик махсулотлари;
4) баликчилик махсулотлари ва сувда етиштириладиган экинлар.
Саноатда кайта ишланган кишлок хужалиги махсулоти ушбу Кодекс максадида кишлок хужалиги махсулоти деб эътироф этилмайди.
58-модда. Нотижорат ташкилотлар
Конун хужжатларида нотижорат ташкилот учун белгиланган шаклда руйхатдан утказилган, куйидаги шартларга мувофик булган юридик шахс ушбу Кодекс максадида нотижорат ташкилот деб эътироф этилади, агар:
даромад олиш максадига эга булмаса;
даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) уртасида таксимламаса.
59-модда. Ижтимоий сохада фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар
Ушбу Кодекс максадида куйидаги сохаларда фаолият курсатувчи юридик шахслар ижтимоий сохада фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар жумласига киради:
1) тегишли лицензия асосида тиббиёт муассасалари томонидан курсатиладиган тиббий хизматлар (бундан косметология хизматлари мустасно). Тиббий хизматлар жумласига, ушбу бандни куллаш максадида, куйидагилар киради, хусусан, тиббий ёрдам хизматлари ва санитария хизматлари курсатиш:
а) ташхис куйиш, профилактика ва даволаш хизматлари;
б) стоматологик хизматлар, шу жумладан тиш протезларини урнатиш хизматлари;
2) таълимга оид хизматлар, шу жумладан тестлар ва имтихонлар утказишни ташкил этиш;
3) илм-фан сохасидаги ваколатли орган томонидан аккредитация килинган илмий ва (ёки) илмий-техникавий фаолият субъектлари томонидан фан сохасида амалга ошириладиган фаолият (шу жумладан илмий тадкикотлар утказиш, муаллиф томонидан илмий-интеллектуал мулкдан фойдаланиш, жумладан уни реализация килиш);
4) жисмоний тарбия ва спорт сохасидаги хизматлар. Бундай хизматларга, хусусан, куйидагилар киради:
а) спорт иншоотларида, мактабларда, согломлаштириш йуналишидаги клубларда жисмоний тарбия ва спорт машгулотларини спорт турлари буйича укув гурухлари хамда жамоаларида утказиш хизматлари, умумжисмоний тайёргарлик хизматлари;
б) спорт мусобакалари ёки байрамларини, спорт-томоша тадбирларини утказиш хизматлари, шунингдек ушбу тадбирларга тайёргарлик куриш ва уларни утказиш учун спорт иншоотларини ижарага бериш;
в) спорт-техника асбоб-ускуналарини, тренажёрларни, анжомларни, спорт кийим-бошларини бериб туриш буйича хизматлар;
5) болаларни, кексаларни ва ногиронлиги булган шахсларни ижтимоий химоя килиш хамда уларнинг ижтимоий таъминоти сохасидаги хизматлар.
Ушбу модданинг биринчи кисмида курсатилган шахслар, уларнинг тегишли фаолият турларидан олинган даромадлари текин олинган мол-мулк тарзидаги даромадлар хисобга олинган холда жами йиллик даромадининг камида 90 фоизини ташкил этиши шарти билан, ижтимоий сохада фаолиятни амалга оширувчи шахслар деб эътироф этилади.
Акциз туланадиган товарларни ишлаб чикаришга ва реализация килишга доир фаолиятдан даромадлар олувчи, шунингдек фойдали казилмаларни казиб олишни амалга оширувчи юридик шахслар ижтимоий сохада фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар жумласига кирмайди.

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish