Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида прокуратура ҳақида
Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. -Т.: Ўзбекистон, 1998. 16 -б.
"-барча фуқароларнинг қонун олдидаги ҳуқуқий тенглигини ва қонуннинг устунлигини, жамият манфаатлари ҳимоя қилиниши ва аҳолининг хавфсизлигини кафолатлайдиган ҳуқуқий давлатни барпо этиш, қонунийлик ва ҳуқуқ тартибот тантана қилмаса, шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қаттиқ интизом, ички уюшқоқлик ва масъулият устивор бўлмаса, қонунлар ва анъаналар ҳурмат қилинмаса, ҳуқуқий давлатни тасаввур этиб бўлмайди”.
Каримов И.А. Адолат-қонун устиворлигида. Халқ сўзи. 2001, 30 авг.
«...прокуратура халқнинг устидан назорат қилмаслиги, аксинча унга хизмат қилмоғи даркор. Прокуратура ваколатининг доирасини, унинг фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини айнан ана шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда белгилаш зарур»...,«Прокуратура идоралари фуқароларнинг ҳуқуқлари камситилиши ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида бошқарув ва контроль органларининг ҳуқуқий ҳужжатлар қонунийлигини назорат қилиб бориши зарур. Бу прокурорларнинг асосий вазифаси ва бурчидир».
Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари, Ўзбекистон бозор мунособатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. –-Т.: 1998, 126-б.
“Қонуннинг устиворлиги - ҳуқуқий давлатнинг асосий принципидир. У ҳаётнинг барча соҳаларида қонуннинг қатъиян ҳукмронлигини назарда тутади. Ҳеч бир давлат органи, ҳеч бир хўжалик юритувчи ва ижтимоий сиёсий ташкилот, ҳеч бир мансабдор шахс, ҳеч бир киши қонунга бўйсуниш мажбуриятидан ҳалос бўлиши мумкин эмас. Қонун олдида ҳамма баробардир. Қонуннинг устиворлиги шуни билдирадики, асоий ижтимоий, энг аввало, иқтисодий мунособатлар фақат қонун билан тартибга солинади, унинг барча қатнашчилари эса ҳеч бир истисносиз ҳуқуқ нормаларини бузганлиги учун жавобгар бўлади”.
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз. Т 4. --Т.: Ўзбекистон, 2000. 7-б.
“ҳуқуқ тартибот органларининг ўзлари қонунларга сўзсиз риоя қилишлари лозим”.
Каримов И.А. Халқимиз жипслиги – тинчлик тараққиёт гарови: Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн иккинчи сессиясидаги маъруза, 1998 йил 28 август. --Т.: Ўзбекистон, 1998. -7б.
«Қонун қабул қилиш – бу ишнинг ярими холос. Уларнинг ҳаётга тўла татбиқ қилинишига эришиш даркор. Бунинг учун қабул қилинган қонунларнинг кундалик турмушимизда амалга ошишини таъминловчи таъсирчан механизм яратиш лозим».
Каримов И.А. Халқимиз жипслиги – тинчлик тараққиёт гарови: Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн иккинчи сессиясидаги маъруза, 1998 йил 28 август. --Т.: Ўзбекистон, 1998. -10-11бетлар.
«Мен ўз бурчи, ўз хизмат вазифасига кўра қабул қилинган қонунларнинг бажарилишига масъул бўлган шахслар ҳақида алоҳида тўхталишни истардим. Булар - қонунни муҳофаза қилувчи идоралар ва маъмурий органларнинг ходимларидир. Айни шу ходимларнинг хатти-ҳаракатига қараб, кўпчилик жамиятда қонун кучига қандай амал қилинаётганига, ҳуқуқий механизмлар нечоғли кучли эканига, ҳуқуқий жамият қай даражада етуклигига баҳо беради».
Do'stlaringiz bilan baham: |