Бакалавр талабалар “Прокурор назорати” фани бўйича:
прокурор назорати курсининг мазмуни, предмети ва тузилиши;
прокурор назоратининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат эканлиги ҳақида;
Ўзбекистон Республикасида прокуратура органларининг ташкил этилиши ва ривожланиш босқичлари тўғрисида;
прокуратура фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари, уларнинг мазмун ва моҳиятини;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг соҳавий буйруқлари мазмун ва моҳиятини;
прокурор назоратининг моҳияти ва вазифалари ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак.
Прокурор назорати фанини ўрганган бакалавр талаба яна:
прокурор назорати фанидан назарий масалаларни;
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан прокурорлик вазифаларини;
аниқланган қонун бузилишларига нисбатан тегишли прокурор назорати ҳужжатларини тузиш ва расмийлаштиришни;
прокурорни процессуал ҳаракатларини ташкил этиш ва ўтказишни;
ўзининг касбий малакасини мунтазам равишда ошириб бориши, амалдаги қонунларни, уларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўзлаштириб бориши ва уларни амалиётда тўғри қўллашни билиши ва қўллай олиши керак.
Шунингдек, бакалавр талаба:
прокурорлик назоратини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий юридик муаммоларини таҳлил қилиш ва ҳал қилиш;
прокурорнинг вазифаларини мустақил бажара олиш;
фуқароларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиб, юқори даражада ҳамда тўғри ҳал қилиш юзасидан етарли кўникмаларга эга бўлиши керак.
Прокурор назорати фани бошқа бир қатор юридик фанлар билан яқиндан алоқадордир.
Давлат ва ҳуқуқ назариясида прокуратуранинг қонунийлик ва тартибни сақловчилик ролининг муҳимлиги кўрилса, прокурор назоратига эса давлат фаолиятининг бир тури сифатида қаралади.
Конституциявий ҳуқуқда прокуратурани ташкил этувчи, белгиловчи асосий ҳолатлар, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори ва прокурорларнинг тайинлаш тартибини ҳамда бошқа давлат органлари тизимида прокуратуранинг тутган ўрни ва ўзаро алоқаси ўрганилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фанининг битта мавзуси прокуратура органи, унинг вазифалари, функциялари, тизимига бағишланган. Бу фанда прокуратура тўғрисида умумий тушунча берилади.
Жиноят процесси фанида жиноят иши қўзғатишдан тортиб, ҳукмни ижро этиш босқичигача прокурорнинг процессуал ҳолати ёритиб берилган.
Фуқаролик процесси, хўжалик процесси фанларида прокурорнинг суддаги ваколатлари ёритилган.
Маъмурий ҳуқуқ фанида прокурорнинг қонуний талабларини бажармаслик оқибатида келиб чиқадиган оқибатларни ўрганади. Шунингдек, бу фан жиноят-ижроия ҳуқуқи фанида прокурорнинг маҳкумларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ижро этиш муассасаларида қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши юзасидан бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.
Жиноят ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи, тадбиркорлик ҳуқуқи фанлари ва бошқа юридик фанлар билан прокурор назоратининг бевосита боғлиқлиги, шу фанларни прокурор томонидан яхши ўзлаштирган бўлиши кераклиги билан муштараклашиб кетган.
Бундан ташқари, хўжалик ҳуқуқи, ер ҳуқуқи, экология ҳуқуқи билан ҳам бевосита боғлиқдир.
Мустақиллик Ўзбекистон Республикаси прокуратураси тизимига ҳам ўзгариш олиб келди, мамлакатимизда мавжуд бўлган бошқа бошқарув, ҳуқуқ-тартибот идоралари каби қатор ислоҳотлар ўтказилди ва у том маънода мустақил Республика равнақи учун хизмат қила бошлади.
1992 йилнинг 9 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг Қомусимиз қабул қилинган куни эртаси эътироф этилишининг ўз ўрни ва маъноси бор албатта.
Do'stlaringiz bilan baham: |