УМУМИЙ ҚИСМ
1-Мавзу: Прокурор назорати фанининг умумий қисми тушунчаси, моҳияти ва вазифалари
Р Е Ж А :
Прокурор назорати фанининг умумий қисми тушунчаси, предмети ва тизими.
Прокурор назорати фанининг умумий қисм мақсади ва вазифалари.
Прокурор назорати фанининг бошқа юридик фанлар билан ўзаро алоқадорлиги.
Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида прокуратура ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовниг иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг VI сессиясида сўзлаган “Адолат-қонун устуворлигида” маърузасида қўйилган вазифалар.
Ўзбекистон Республикасида прокурор назорати курсининг предмети бўлиб, прокуратура фаолиятини ташкил этиш принципларини, унинг органлари тузилиши ва тизимини, функцияларини, вазифаларини, ишларини, қонунларни ижроси устидан назоратни амалга оширишдаги прокурор ваколатини белгиловчи ҳуқуқий нормалар ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган нормалар назариясини ва уларнинг амалиётга қўлланишини ўрганиш бу курснинг асосий мақсадидир. Бироқ бу фан олий ўқув юртларининг талабалари учун белгиланган экан, унинг мазмунини прокуратуранинг давлат органлари тизимида тутган ўрни, назорат предмети, ташкил топиши ташкил этади. Прокурор назорати фанининг тизими Умумий ва Махсус қисмдан иборат.
Умумий қисмга:
-прокурор назорати прокуратуранинг асосий вазифаси тушунчаси сифатида
-прокуратуранинг давлат органлари тизимида тутган ўрни ва аҳамияти
-Ўзбекистонда прокуратуранинг тарихий ривожланиши ва босқичлари
-ривожланишига доир илмий қарашлар
-прокуратура органлариниг ташкилий ва фаолият принциплари, уларнинг функциялари
-прокуратура фаолиятининг асосий йўналишлари киради.
Махсус қисм қуйидаги мавзуларни ўз ичига олган:
-қонунлар ижроси устидан назорат (Умумий назорат)
-фуқаронинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларга риоя этилиши устидан назорат
-жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат
-ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга ижро этилиши устидан назорат
-жиноят, фуқаролик, хўжалик судларида ишларни кўришда прокурор иштироки
-жиноятчиликка қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш
-чет давлатлар прокуратура органларининг фаолияти ва ташкил этилиши
-Ўзбекистон прокуратура органларининг чет эл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан халқаро ҳамкорлиги ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |