Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар


Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (ЖК 182-м.)



Download 95,26 Kb.
bet20/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9

3.9. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
бузиш (ЖК 182-м.)

Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятининг бевосита объекти мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатлари, иқтисо­диёт асосларини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.


Жиноятнинг предмети ҳар қандай товарлар ёки бошқа қиммат­ликлар ҳисобланади.
Жиноят кодекси 182-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони божхона назоратини четлаб ёки бож­хона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки восита­ларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойда­лан­ган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларация­дан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказишда ифодаланади.
Товарларни божхона назоратини четлаб ўтказиш уларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига Ўзбекистон Республика­сининг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқари ёки бож­хона назорати ўтказиш вақтидан ташқари олиб кириш ёки мазкур ҳудуддан олиб чиқишдан иборат ҳар қандай қасддан содир этилган ҳаракатда ифодаланади.
Товарларни божхона назоратидан яшириш деганда, уларни топиш­ни қийинлаштириш ёхуд уларнинг асл хусусияти ёки миқдорини яшириш (масалан, айрим бир товарларга бошқасининг кўринишини бериш, товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш учун махсус тайёрланган ёки мослаштирилган хуфя жойлар­дан (чемоданлар, сумкалар, транспорт воситалари, контейнерлар ва бошқа ташиш воситаларининг конструкциявий (тузилиш) хусусияти­га кўра, ашёларини сақлаш ёки ташишга мўлжалланмаган бўшлиқ­лари, деворлари (рамалари) ораларидан фойдаланиш, жиноят предмет­ларини одам танасида яшириш)га қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар тушунилади.
Божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда, жумладан, божхона органларига била туриб қалбаки ҳужжатларни, ёлғон маълумотлар киритилган ҳужжатларни, қонунга хилоф равишда олинган ёки бошқа товарларга тегишли ҳужжатларни, ҳақиқий бўл­маган ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда қалбакилаштирилган бож­хона қиёслаш воситалари (пломбалар, муҳрлар, маркалар босиш, қиёслаш белгилари, штамплар ва Божхона кодекси 46-моддасида назарда тутилган бошқа идентификациялаш воситалари)дан ёки бошқа товарларга тегишли ҳақиқий қиёслаш воситаларидан фойда­ланиш тушунилади.
Товарларни декларация қилмасдан божхона чегарасидан ўтказиш товарларни олиб кириш ёки олиб чиқиш (чиқариш), уларни танланган божхона режими остига жойлаштириш, божхона тўловларини ҳисоб­лаш ва ундириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган товарлар ҳақидаги маълумотларни божхона декларациясида қасддан баён қилмасликни назарда тутади.
Божхона органи томонидан божхона декларациясини текшириш, товарларни кўздан кечириш ва божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар нотўғрилиги аниқлангунга қадар божхона декларация­сида йўл қўйилган хатоларнинг декларант томонидан мустақил тузатилиши маъмурий ва жиноий жавобгарликни истисно этади.
Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яширган ҳолда товарларни божхона чегарасидан ўтказиш жинояти товарлар билан божхона чегарасини амалда кесиб ўтган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжат­лардан алдаш йўли билан ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзил­ган декларациядан фойдаланган ҳолда товарларни божхона чегараси­дан ўтказиш жинояти қайд этилган ҳуқуққа хилоф усуллардан бири аниқланган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 182-моддасининг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарлик товарлар ва транспорт воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил давомида яна айнан шундай ҳуқуқбузарликни кўп миқдорда содир этган ҳолдагина келиб чиқади.
Жиноятнинг субъектив томони айбнинг қасд шаклида ифодаланади.
Жиноятнинг субъекти эса 16 ёшга тўлган ҳар қандай жисмоний шахс бўлиши мумкин.
Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш: а) жуда кўп миқдорда; б) чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг рози­ли­гини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб; г) хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 182-моддаси иккинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.



Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish