Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар


Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш (ЖК 177-м.)



Download 95,26 Kb.
bet16/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9

3.3. Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда
олиш ёки ўтказиш (ЖК 177-м.)

Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш жиноятининг бевосита объекти Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини тартибга солувчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.


Жиноят предмети валюта қимматликлари ҳисобланади. Валюта қимматликларининг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг «Валюта­ни тартибга солиш тўғрисида»ги 2003 йил 11 декабрь қонунининг6 3-мод­дасида берилган бўлиб, у кенгайтирилиб талқин этилиши мумкин эмас.
Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш жиноятининг объектив томони фуқароларнинг қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиш ва ўтказишида ифодаланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги 2000 йил 28 апрель 8-сон­ли қарорининг 4-бандига мувофиқ, валюта қимматликларини қонун­га хилоф равишда олиш ёки ўтказиш деб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу ҳаракатлар содир этилган вақтда валюта қимматлик­ларини ўрнатилган тартибларни бузган ҳолда сотиб олиш, сотиш ёки алмаштириш тушунилади.
Валюта қимматликларини сақлаш ва ташиш ҳолатлари ўзича валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишни ташкил этмайди.
Валюта қимматликларига нисбатан бўлган эгалик ҳуқуқи бошқа шахсга қонунга хилоф равишда ўтган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади.
Анча миқдордаги валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш шундай ҳаракатлари учун илгари маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида содир этилган бўлса, бундай ҳаракатлар Жиноят кодексининг 177-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноят деб ҳисобланади.
Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш жиноятининг субъектив томони тўғри қасдда ифодаланади.
Мазкур жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо жисмоний шахс бўлиши мумкин.
Валюта қимматликларини босқинчилик, товламачилик, талончи­лик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, фирибгарлик, ўғирлик йўли билан талон-торож қилиш, шунингдек валюта қимматликларида пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, хизмат­чи­ни пора эвазига оғдириш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш, хизматчини пора эвазига оғдириб олиш, хизматчининг қонунга хилоф равишда моддий ёки мулкий фойда олиши Жиноят кодексининг фақат ана шундай жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддаси билан тавсифланиши лозим ва Жиноят кодексининг 177-мод­даси билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди.
Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 177-моддаси иккинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.
Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 177-моддаси учинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.
Жиноят кодекси 177-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, тайёр­гарлик кўрилаётган ёки содир этилаётган жиноят ҳақида ўз ихтиёри билан арз қилган ва уни очишга фаол ёрдам берган шахс жавоб­гар­ликка тортилмайди.



Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish