Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар


Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (ЖК 173-м.)



Download 95,26 Kb.
bet12/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9

2.4. Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш
(ЖК 173-м.)

Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш жинояти­нинг бевосита объектини мулкий муносабатлар ташкил этади. Жиноят­нинг предмети ҳар қандай (кўчар ёки кўчмас мулклар) мулклар бўлиши мумкин.


Ушбу жиноят объектив томондан ўзганинг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишда намоён бўлади.
Мулкни нобуд қилиш деганда, мулкни бутунлай яроқсиз ҳолга келтириш, яъни мулкни мақсадга йўналтирилган вазифаларини тўла бажарилиш имкониятларининг йўқолиши ва мулкни асл моҳиятини тиклаш мумкин бўлмаган ҳоллар тушунилади.
Мулкка зарар етказиш деганда, мулкнинг ўз хусусиятидан келиб чиқувчи вазифаларидан қисман фойдаланиш имкониятларининг йўқотил­ганлиги ва уни таъмирлаш мумкин бўлган ҳоллар тушунилади.
Жиноят кодекси 173-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноят бўйича жиноий жавобгарликка тортиш шарти мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш анча миқдорни ташкил қилиши ҳисобланади. Шу боис мазкур жиноят мулкка анча миқдорда зарар етказилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Зарар миқдори етказилган моддий зарарнинг фактик ҳолатидан келиб чиқиб белгиланиши лозим. Агар шахс томонидан ҳаракат содир этилиши натижасида фактик жиҳатдан белгилангандан кам миқдорда зарар етказилган бўлса, бироқ айбдорнинг нияти анча миқдорда зарар етказилишига қаратилган бўлса, қилмиш айбдорнинг ниятига қараб мулкни қасддан нобуд қилиш ёки зарар етказишга суиқасд қилиш сифатида квалификация қилиниши лозим.
Жиноят субъектив томондан фақат қасддан содир этилади.
Жиноят кодекси 173-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган шахс ҳисобланади. Ушбу модда­нинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун жавобгарлик 14 ёшдан бошланади.
Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш: а) мил­латлараро ёки ирқий адоват ёхуд диний таассублар замирида; б) атроф­дагилар учун хавфли усулда; в) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 173-моддаси иккинчи қисмининг тегишли банди билан квалификация қилинади.
Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш: а) хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахснинг ёки унинг яқин қариндошларининг мулкига нисбатан; б) уюшган гуруҳ ва унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 173-моддаси учинчи қисмининг тегишли банди билан квалификация қилинади.
Жиноят кодекси 173-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, етказил­ган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Жиноят кодексининг 174-моддаси (Ахборотлаштириш қоида­ларини бузиш) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-137-сонли қонуни билан ўз кучини йўқотган4.



Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish