Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар



Download 95,26 Kb.
bet9/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9
article-homaki tarjima, article-homaki tarjima, 0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9, 22.11.2020, 5-Laboratoriya ishi, 2 5195385401237310132, 1-маъруза (1), 2 5231236231991398135, Birlashgan Arab Amirliklari, aaaaa, ABAJANOV DILMURAD MUSTAQIL ISH
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Босқинчилик деганда нимани тушунасиз?
2. Босқинчилик жинояти қайси белгиларига кўра талончилик жиноятидан фарқ қилади?
3. Товламачилик жиноятининг объектив томонини қандай қилмишлар ташкил этади?
4. Товламачилик жинояти қайси белгиларига кўра босқинчилик жиноятидан фарқ қилади?
5. Талончилик жинояти қайси пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади?
6. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятининг субъекти ким бўлиши мумкин?
7. Фирибгарлик жинояти қайси пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади?
8. Ўғрилик деганда нима тушунасиз?
9. Анча, кўп ва жуда кўп миқдорлар деганда нима тушунасиз?
10. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятлари предмети­нинг хусусиятини айтинг.


II БОБ
ЎЗГАЛАР МУЛКИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ЖИНОЯТЛАР



Давлатга ёки фуқароларга етказиладиган зарар нафақат ўзгалар мулкини талон-торож қилиш натижасида, балки ўзганинг мулкини қонунга хилоф равишда эгаллаш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳам етказилиши мумкин. Уларда ўзганинг мулкини тўғридан-тўғри эгал­лаш ҳолатлари мавжуд бўлмаса-да, аммо бу қилмишлар мулкий муносабатларнинг бузилишига, корхона, муассаса ва ташкилот­лар­нинг, жисмоний ва юридик шахсларнинг фойда ва даромад олишини камайишига, йўққа чиқишига олиб келади.


Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар – бу Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган, талон-торож белгиларининг йўқлиги ҳолатида мулкка тажовуз қиладиган ижтимоий хавфли қилмишлардир.


2.1. Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
мулкий зарар етказиш (ЖК 170-м.)

Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш турли кўринишдаги шартномалар ва мажбуриятлардан келиб чиқадиган мулкий муносабатларнинг бузилишини тақозо этади. Шу нуқтаи назардан кўрилаётган жиноятнинг бевосита объектини мулкий муносабатлар ташкил этади.


Фуқаролар, жамоат ташкилотлари ёки давлат ихтиёрига келиб тушиши мумкин бўлган товар-пул қимматликлари жиноятнинг предметини ташкил этади.
Жиноятнинг объектив томони алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкдорга талон-торож қилишнинг аломатлари бўлмаган ҳолда анча миқдорда зарар етказишда ифодаланади.
Жиноятнинг алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш жинояти­нинг белгилари фирибгарлик жиноятининг белгилари билан ўхшаш ҳисобланади. Бироқ, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш жиноятидан фирибгарлик жиноятини (ЖК 168-м.) фарқлаш лозим.
Айни пайтда кўрилаётган жиноятда шахс ўзганинг мулкини бевосита олиб қўймасдан ва унга нисбатан ҳуқуққа эга бўлмасдан, қонунга (шартномага) кўра, мулкдор эгалиги ёки тасарруфига ўтиши лозим бўлган товар-пул қимматликларини ўзлаштиради ва улар ҳисобига бойиди. Фирибгарлик жиноятида эса, жабрланувчи тасарруфи­да бўлган мулкни ёки мулкка бўлган ҳуқуқини ўз ихтиёри билан айбдорга топшириб қўяди.
Мазкур ҳолатлар нуқтаи назаридан алдаш ёки ишончни суи­истеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш, биринчидан, иш бўйича айбдорга ишониб топширилган мулкдан қонунга хилоф равишда фойдаланиш (масалан, транспорт воситаси хизматларидан шахсий мақсадларда юк ёки йўловчи ташишда фойдаланиш, шахсий фойда олиш мақсадида зарур ҳужжат ва тўловларсиз меҳмонхонадан жой бериш ва бошқ.), иккинчидан, мулкдорга шартнома ёки мажбурият бўйича берилиши лозим бўлган мулк ёки мулкий фойдани топши­ришдан бўйин товлаш (масалан, ҳақиқатда ишлаб топилган ижара ҳақини алдаш йўли билан мулкдорга топширмаслик ва бошқ.) ҳолатларида ифодаланиши мумкин.
Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш учун жиноий жавобгарлик мулкдорга анча миқдорда зарар етказилганда келиб чиқади. Шунинг учун ҳам мазкур жиноят мулкдорга анча миқдорда зарар етказилган вақтдан бошлаб тугал­ланган деб топилади.
Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш жиноятининг субъектив томони айбнинг қасд шакли­да ифодаланади.
Мазкур жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай жисмоний шахс бўлиши мумкин.
Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) моддий жавобгар шахс томонидан; в) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 170-моддаси иккинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади.



Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti