Шрифтлар тўплами рўйхатига фойдаланувчи ўз хохишига қараб янги шрифтлар қўшиши ёки қўлланилмайдиган шрифтларни олиб ташлаши ҳам мумкин.
Text > Font > Edit Font List (Текст > Шрифт > Редактировать список шрифтов) буйруғини беринг. Бу буйруқни CTRL+F3 тугмалар комбинациясини босиш билан ҳам бажариш мумкин. Буйруқни бериш натижасида Edit Font List мулоқот ойнаси ҳосил бўлади.
Бу ойна ёрдамида фойдаланувчи ўзига керакли шрифтлар рўйхатини қайтадан тузиб олиши мумкин.
Ишни тугаллашдан олдин мулоқот ойнасида ОК тугмаси босилади.
Мулоқот ойнасининг тугма ва майдонлари билан танишиб чиқамиз.
Font List (Список шрифтов). Мулоқот ойнасининг бу бўлимида айни вақтдаги рўйхатга тегишли шрифтлар берилган. Энди қўшиладиган шрифтлар эса рўйхатнинг энг охирига жойлашади.
Chosen Font (Выбранные шрифты). Танланган шрифтлар номи.
Available Fonts (Наличные шрифты). Ушбу ҳисоблаш тизимида ўрнатилган шрифтлар рўйхати. Бу шрифтлардан бирортасини танланган шрифтлар тўпламига қўшиш учун, чапни кўрсатиш йўналиш тугмасини босиш керак.
Тўпламдаги танланган шрифтни ўчириш учун – белгили тугмани, тўпламга янги шрифт қўшиш + белгили тугмани босиш керак.
Юқорига ва пастга қараган стрелкалар эса танланган шрифтни рўйхатдаги ҳолатини ўзгартириш, яъни юқорига ва пастга юриш имконии беради.
Матн ўлчамини белгилаш
HTML да матн ўлчамини қандай белгилаш билан танишиб чиқамиз. Бунинг учун дескрипторида size атрибути қўлланилади. Масалан, Ўлчамни белгилашнинг абсольют тизими . Бундан ташқари дескриптори ёрдамида ҳам шрифтни белгилаш мумкин. Бу ерда size нинг қийматига бирдан то еттигача бўлган ҳар қандай қийматни қўйиш мумкин.
Катталашадиган ўлчамларда эса size атрибути қиймати олдига + (катталаштириш) ёки - (кичиклаштириш) белгиси қўйилади. Нисбий тизимида шрифтни ўлчамини ўзгартиришга мисол келтирамиз:
Нисбий тизимда ўлчам
Шрифт ўлчамини қуйидаги йўл билан ўзгартириш мумкин:
Матнни белгиланг ёки киритиладиган жойга курсорни қўйинг.
Абсолют ўлчамни белгилаш учун Text > Size (Текст > Размер) буйруғини беринг ёки нисбий тизимида ўлчамни бериш учун Text > Size Change (Текст > Изменить размер) буйруғини беринг. Иккала буйруқни ҳам Property Inspector (Инспектор свойств) палитрасидан бериш мумкин. Палитранинг Size (Размер) рўйхатида шрифт ўлчамини ўзгартиришнинг барча имкониятлари кўрсатилган.