Ҳужжатларга боғланиш ўрнатиш, ўзгартириш ва олиб ташлаш
Тегишли ҳужжатга боғланиш ўрнатиш унчалик мураккаб эмас. Бунда фойдаланувчини чалкаштирадиган энг асосий муаммо – бу операцияни бажариш усул ва услубларининг кўплигидир. Қачонки бирор ҳужжатга ёки саҳифага боғланиш ўрнатмоқчи бўлсангиз, бунинг учун қуйидаги уч ҳолатдан бирини белгилаш керак. Улар бир-биридан файлнинг ҳолати ва юкланиш техникаси билан фарқ қилади.
Боғланиш учун кўрсатилган ҳужжат узелнинг ҳисобидаги объект саналади. Яъни файлнинг номи файллар ва папкалар рўйхатидан иборат узелнинг картаси ва панелида ифодаланади. Бундай файлга боғланиш ўрнатиш учун асосий ҳужжатни танлаш, сичқонча ёрдамида маркер кўрсатгичга боғлаб олиб уни тегишли ҳужжатга олиб ўтиш лозим. Маркер-кўрсатгич — бу боғланиш ўрнатиш учун махсус интерактив восита ҳисобланади. Маркерни узел диспечерининг ҳар қандай панелига суриб келиш мумкин: картага ёки файллар рўйхатига.
Бутун ҳужжат сайтнинг таркибига киради, аммо унинг рўйхатидан ўтмаган. Яъни унинг номи унг панелдаги файллар рўйхатида мавжуд, аммо у узел картасида иштирок этмаяпти. Бундай ҳолатларда маркер кўрсатгични ўнг панел устига суриш ва уни файл номи устига ташлаш керак.
Бутун ҳужжат сайтга кирмаган. Бундай ҳолатда маркер-кўрсатгичини суришни тескари йўналишини қўллаш керак.
Боғланишни ўзгартириш
Боғланишларни ўзгартириш учун эски боғланишга тегишли кўрсатгичларни ўчириб ташлаб, янги файлга тегишли кўрсатгичларни киритиш мумкин. Аммо Dreamweaver да буни ўзгартириш учун махсус воситалар мавжуд:
Узел картасидан ҳужжат белгисини танланг.
Узел диспечери ойнасидан Site > Change Link (Сайт > Изменить ссылку) буйруғини беринг. Худи шу буйруқни — CTRL+L тугмалар комбинацияси ёрдамида ҳам бериш мумкин.
Select HTML Files (Выбор гипертекстовых файлов) мулоқот ойнаси очилади. Унда янги файлнинг номи ва жойлашган каталогини кўрсатиш керак.
Агар бир нечта ҳужжатлар билан битта ҳужжат ўртасида боғланиш ўрнатмоқчи бўлсангиз бунинг учун махсус буйруқ мавжуд. Бу буйруқ ёрдамида барча объектлардаги боғланишларни глобал тарзда ўзгартириши мумкин. У барча гиперматнли боғланишлардаги кўрсатилган файлни номини ўзгартириб чиқади.
15-расм. Боғланишни янгилаш
Узел диспечери ойнасини очинг.
Ўзгартирилиши керак бўлган ҳужжатни олинг.
Site > Change Link Sitewide (Сайт > Изменить связи по всему сайту) буйруғини беринг. Шу номдаги мулоқот ойнаси очилади (16-расм).
16-расм. Боғланишни глобал ўзгартириш
Танланган файлнинг номи Change All Links To (Изменить все ссылки на) майдонида ифодаланади. Янги файлнинг номини Into Links To (На ссылки на) майдонига киритиш ёки стандарт процедуралар ёрдамида танлаш мумкин.
ОК тугмасини (кнопка) босинг ёки ENTER (клавиша) тугмасини босинг.
Update Files (Обновление файлов) мулоқот ойнаси очилади, бу ерда боғланишга эга ва айни вақтда янгиланишни талаб этадиган, файллар номи акс этади. Файлларни танланг ва уларга тегишли боғланишни ўрнатинг. Буни амалга ошириш юқорида кўрсатилган.
Change Link Sitewide (Изменить связи по всему сайту) буйруғи ҳам боғланишларни оммавий алмаштириш учун жуда қулай. Масалан, бундай алмаштиришларни кўпинча сайтнинг барча саҳифаларидаги электрон почта адресини алмаштириш учун қўллаш мумкин.
Change All Links To (Изменить все ссылки на) майдонига ўзгартирилиши керак бўлган боғланишни тўлиқ киритинг.
Into Links To (На ссылки на) майдонига тўлиқ янги боғланишни киритинг.